Дунё ва ёшлар

Итлар ўқимасин ва…

Биринчи марта IELTSдан имтиҳон топширганимда, эссенинг саволи дунёнинг бир қисмида одамлар қашшоқликдан, тўйиб овқат емасликдан қийналаётган бир пайтда, одамларнинг уй ҳайвонларига, хусусан, итларга ғамхўрлик қилиши, уларга миллионлаб доллар маблағ сарфлашига қандай қарайсиз қабилида бўлганди. Роса ҳафсалам бузилганди ўшанди.

Бугун интернетдаги иккита ахборот диққатимни тортди. Бири Буюк Британияда чоп этиладиган “Телеграф” газетасида АҚШлик аёл кишининг багажига пул тўлолмасдан, буни авиакомпания ходимларига тушунтира олмасдан 8 кун терминалда ўтказганлигидир. Унга кимдир 30 доллар берганда ёки авиакомпания шу пулдан воз кечганида опа бу даражада азобланмас, хор бўлмасди…

Иккинчиси эса “Тайм” журналида чоп этилган уй ҳайвонлари учун сарфланадиган харажатлар ҳақида бўлди. Журналнинг ёзишича, гарчи молиявий-иқтисодий инқироз истеъмол бозорини қарийб карахт аҳволга солиб қўйган бўлса-да, бу борадаги вазият уй ҳайвонларига ғамхўрлик қилиш бўйича харажатларда мутлақо аксини кўрсатибди. Америка уй ҳайвонлари маҳсулотлари ассоциацияси ҳисоб-китобларига кўра, жорий йил охиригача “севимли кучукча ва мушукча” учун америкаликлар 50 миллиард доллар сарфлар экан. Ёзишларича, бу 2001 йилда 28,5 миллиардни ташкил қилган. Инқироз қизиган йиллари 2008 – 2009 йилларда бу миқдорда тўққизта рақамли ўзгаришлар юз берган.

Кўпчилик кўрган бўлса керак: Мистер Бин, аниқроғи, Мистер Инглиш Буюк Британия қироллигини француз Саваждан ҳимоя қилади. Ўшанда қиролича ҳазрати олийлари “ўлдирсанг ҳам, имзо чекмайман”, дейдию, лекин пистолет каламуш-кучукчасига уқталганда, мамлакат тақдирини ҳал қилади-қўяди…

Даҳшатмасми бу ахир! 50 миллиард бир йилда ит-мушукка сарфланса… Кўчанинг курсида ҳисоблаганда бу мамлакатимизнинг 7 – 8 йиллик бюджетини ташкил қилади.

Шундай пайтларда табиатнинг қонуниятларини соғиниб қолар экансан-да!

…кўрмасин!!!

Охирги пайтда бирор ноодатий нарса юз берса ёки обрўли телеканалда машҳур одам яланғоч бўлиб чиқсаям, пинагимизга келмай қолаяпти… Кўравериб дийдамиз қотиб, бефарқлигимиз бирмунча кучайди. “Нима ҳам қилардик: оммавий маданият”, деймиз ўзимизни овутиб.

Оммавий маданият — одамлар учун қулай бўлгани учун ҳам тез оммалашади. Телевидение, футбол, мусиқа, кийиниш шулар жумласидандир. Лекин оммавий маданиятда ҳам шунақа “анархист-авангард”лар пайдо бўлаяптики, уларни оммавий маданиятга, на инсоний маданият соҳасига киритиб олайлик.

Айниқса, охирга пайтларда Лэди Гага тимсолида кириб келаётган “похх*истлар” оқимини алоҳида айтиб ўтиш керак. Улар учун яланғоч юриш энг эскирган ва жўн одат. Кийингинки, одамлар шундоқ қарашсин, на тавба дейишсин, на кулишсин!!! Яна уларни шок қилиб қўй, дейишмоқда улар.

Бунақаларнинг фикрича, санда ҳатто онгсиз ҳайвонот ҳам ҳайратлансин, бўлса керак… Тупизм, ахлоқсизлик, калтабинлик улар учун мукофот, ҳаёт йўли.

Шунинг учун тезроқ тузукроқ янги “оммавий маданият” яратмасак, ёмон бўлади назаримизда…

Леди Гага бошлаб берган “гўштли” кийимлар фикримизга яққол мисолдир. Итлар кўрмасин!

Юсуфбек (Шунақа гапс).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s