Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(73)

Аномал об-ҳаво

 “Давлат Думаси депутатлари олдида гапирган Москва дипломатлари раҳбари НАТО кучларининг Волга дарëси бўйида жойлашган Уляновск ҳаво базасидан фойдаланишига рухсат бериш Россия манфаатлари ва мамлакат хавфсизлигига хизмат қилажагини айтди”.

Вой онангни бўри қувлагурей… Ўзбекистон ёки Қирғизистон шунақа рухсат берса дарҳол бизнинг кўчамизни сув босади энди деб қўлингга кетмондаста олиб кетмон қидириб югурасанку? Ўзингга қолганда боғингда гуллар очиларканда-а?

Хуллас,  бундан хулоса: уруснинг қилганини қил, айтганини қилма!

Йўқ, бешикда теккан, кафанда кетар!

“Аномал об-ҳаво ўзбекистонликларни баҳорсиз қолдирди: ҳаво фақат Наврўздан кейин илиқ бўлади”.

Гап қайси баҳор ҳақида кетмоқда? Араб баҳорими ёки мелодий-насроний баҳорми? Бундан кейин бунақа хабарларни аниқроқ ёзинглар. Бўлмаса нақд Жаслиққа кетиб қолишларинг ҳам мумкин, бартавойда! Кейинми? Кейин ўгай ўта ўкирар, тўхтамасдан бўкирар…

“Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда”.

Туркманбошининг дўхтир эканлигини эшитгандим, лекин бизники ҳақида эшитмагандим. У ҳам дўхтир экан. Манимча гинеколог бўлса керак? Шунинг учун ҳам бугунгача касбини яшириб келган бўлиши мумкин? Ўзбекистон бола олиб ташлаш бўйича Гиннес китобига кирганида шу одамнинг касби гинеколог бўлса керагов деб ўйлагандим. Ўйламай ўлай, тўғри чиқди, гинеколог деганлари ўғри чиқди.

“Андижон шаҳридаги Бахт уйида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Асл либослар” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди”.

Бу ахир исёнку? Бунaқа ташаббус ё Ислом отадан ёки унинг қизидангина чиқиши мумкинлигини наҳотки билишмаса? Балки Гулнора опамиз Андижон хотинларига раис бўлиб қолдиларми? Хуллас, гулирухсор сенда ҳам бир гап бор, арпа ётмаса омбор солармидинг?

Ҳар қушнинг қанотин дема тараша,
Қаноти сипсиллиқ, думга яраша.

“Наманган вилоятида ҳокимиятнинг аҳолидан йўқ газ ва электр учун тўлов ундириш ҳаракати нафақахўрларнинг норозиликларига сабаб бўлган”.

Мана уч кундан бери норозиликнинг учқуни биз томонга ҳам келадими деб, кутиб ётибман. Лекин менга “Ётаверма, тур ўрнингдан” дейдиган одам йўқ. Шунинг учун ўзимга ўзим тур-е… дедимда, кейин яна қўлни силтаб ётиб олдим. Самий главний менинг нафақамга ҳали тегишгани йўқ-ку! Дарвоқе, қанақа нафақа? Мен нафақага чиққунча нафақа насияга айланиб кетса керагов? Лекин бугунги нақдидан ўша кунларнинг насияси афзал. Чунки келажаги буюк мамлакатда яшавоммиз. “Ўҳўҳў, ўҳўҳў…” Комол (Камолиддин Раҳимов) ашуласининг орасида қочирим қилади-ку, ўшада, “Ўҳўҳў, ўҳўҳў…”!

Кўтонингдан чиқса чиқсин,
Қўтонингдан чиқмасин, Ўҳўҳў, ўҳўҳў…

“Назорат-тафтиш бош бошқармасининг 2010 йил декабрдан бошлаган суриштируви натижасида 150 млрд.сўмдан ортиқ пенсия нотўғри тўлангани аниқланди”.

Кимга ортиқ тўланган? Ислом отaгами?  Бу рақам ҳолваку? Унга милён марта ортиқ тўланганини ҳамма билади. Ўндириб нима қиласизлар? Юраги ёрилиб ўлиб қолмасин тағин?! Пул ахир унинг жигари!

Тавба қилдим? Юзингни мурдашув ювгур юрак билан тобути қоқулгур жигарнинг алоқаси нима?

Жигар жигар аст,
Дигар дигар аст, деган тожик оғоларимиз.

“Ўзбекистон Афғонистонда етиштириладиган гиёҳвандлик моддаларини Россия ва Европага ноқонуний олиб ўтишда бангфурушлар учун асосий транзит йўл ҳисобланади”.

Нечево себе! Қаттан била қолдингиз, бу ахир давлат сирику ёки давлат деган нарсанинг ўзи қомадими? Стоп! Шу ҳам савол бўлдими? Ахир бангизорда давлат, сир бўладими? Бўмайди, фақат транзит йўл бўлади-жаннатдан жаннатга! Жаҳаннам орқали.
Морбозники морга кетар, дорбозники дорга етар. Всё!

Нофизий,
Тошкан.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: