Ўзбек блоггерлари

Хўрозқанд ўзимизники, фирменний!

Ўқиш ёки ўқимаслигимдан қатъи назар уйдан ишга, ишдан уйгача қўлимда китоб кўтариб юраман. Ахир галстук таққангандан кегин ё портфель кўтариш керак, ё галстукнинг обрўсига яраша бирор нарса. Албатта, бундай пайтлар жаҳон адабиётидан бирор асарни олиб юришни ёқтираман. Ҳар қалай, бориш-келиш йўлимда камида 20 саҳифа мутолаа қилишга вақт сарфлаш мумкин-да…

Лекин бир тарафи борки, ҳар ҳафтада камида бир марта метро бекатларида ҳурматли милиция ходимлари томонидан тўхтатилиб, китобимни “варақ”латиб ўтаман… “Бу китоб нима ҳақида”, деб сўрайди китоб муаллифини “А-ллександир Дююмма” шаклида талаффуз қилиб. Афтидан сержантлик ўқув муассасасини энди тамомлаб келган бу йигитча қачондир бўлса-да китоб ўқимаган. Балким “Дайди қизнинг дафтари”ни ўқигандир.

Мен ҳам атайин сукут сақлайман. Балки шу китоб нима ҳақида эканлигини билмаса уялар, деб ўйлайман.

Китобнинг орқа саҳифаларини титкилаб, яна сўрайди: “Ўрис шоирими?”.
“Йўқ, Беларусь халқ оқини. Бу китоб ватан ҳақида”, дедим жиддий оҳангда… “Унда яхши”, дея китобни қўлимга тутқазади елкаси қуруқ милиция ходими.

Кимнингдир бу формадаги хизматчилардан танишлари бўлса, узр, сўрайман, албатта. Лекин тўғриси, менда ушбу касб эгаларига нисбатан қанақадир антипатия, қўрқув, аллергия бор. Имкон қадар муомала қилмасликка ҳаракат қиламан… Ноилож, ҳар қадамда дуч келасан…

Менимча, бу туйғу кўпиликка яқин бўлса керак. Шундай пайтларда ўйлаб қоласан киши. Балким биз ҳам ички ишлар тизимини тубдан ислоҳ қилармиз.

Дейлик, ички ишлар тизимидаги барча ходимларни мажбурий инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик ва адабиёт фани бўйича икки йиллик курсларда ўқитсак. Айниқса, адабиёт курсини тугатганда, жаҳон ва ўзбек адабиётининг юзта асаридан савол-жавоб қилинса… Вачайч!!!

Ўшанда нималардир балки ўзгарар. Масалан, мени метрода тўхтатган милиция ходими узоқдан қўлимдаги китоб Александр Дюманинг “Граф Монте Кристо” асари эканлигини кўрганини, бу китоб унга жуда ёқишини айтган бўлармиди. Қандай яхши: “Ҳурматли гражданин! Бугун Гоголнинг “Ревизори”ни ўқяпсизми? Тугатгач, менга ҳам бериб турсангиз. Ишга яхши етиб олинг”…

Балким Баҳрайнга ўхшаб милиция ислоҳотлари бўйича хорижда машҳур бўлган, айни пайтда пенсияга чиқариб юборилган детективларни ишга ёллармиз. Нега энди бўлмас экан. Пенсионер футболчиларни чақираяпмиз-ку! Между прочим, Баҳрайн Буюк Британиянинг машҳур зобити Жон Ейтсни мамлакатга ишга чақирибди. Ўшанда милиция ходимлари ҳам кўзимизга ҳинд киноси актёрларидай кўринар… Ахир, хўрозқанд чет элники бўлса, яхши-ку!

Ёки неча йилдирки осилиб ётган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш керакдир. Менимча ҳам, энг яхши вариант — мана шу.

Ю.Тошкенбоев.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s