Ўзбек блоггерлари

Ахлоқсиз одам яшай олмайди

(Урғуни ўзингиз қўйиб олинг)

Одам устига кийим-кечакни кашф қилганида, уни, аввало, совуқдан асраниш мақсадида яратган. Бошида ҳеч ким ўз уятлиғ жойини кўздан пана қилишни ўйламагани бор гап. Ҳар ҳолда мен шундай ўйлайман. Қолаверса, Африка ва Лотин Америкасидаги кўпгина қабилаларнинг бугунги турмуш тарзи, яъни яланғоч бемалол яшаб юргани ҳам бунинг тасдиғидир.

Бугун кийиниш эҳтиёждан кўра ахлоқнинг ажралмас қисмига айланди. Ҳатто, мода ҳам шу ахлоқ доирасида ўз “қилиқ”ларини намойиш этиб юрибди. Турмушнинг ҳар бир жабҳаси: кийинишдан тортиб, одамлар ўртасидаги муносабатларгача ахлоққа айланиб, у одамдан устунроқ қадрият бўлиб шаклланди. Негаки, баъзи ҳолатларда ахлоқ одамнинг бахтига туғаноқ бўладиган, жамият ҳаётининг барқарор ривожланиши ёки ташаббускорлигининг кушандасига айланмоқда. Энг ёмони, биласизми, ахлоқ меъёрлари қонун талабларидан устун бўлиб бораяпти.

Умуман, ахлоқ шу пайтгача инсон томонидан яратилган энг мукаммал қоидалар ҳисобланади. Лекигин кейинги пайтларда инсоният катта ютуқларга, ўзгаришларга эришди. Улардан энг муҳимларидан бири – демократиядир. Бу, моҳиятига кўра, ахлоқдан кўра кучли бўлган яшаш принципларидир.

Демократия яхши ва ёмон ичидан танлаш ҳуқуқини берса, ахлоқ танлов ҳуқуқини торайтириб, сиз учун танлашларига олиб келади.

Афсуски, демократия тамойиллари асосида юзага келган айрим иллатлар ёки тенденциялар ахлоқ тарафдорларининг янада фаоллашишига, энг ёмони, давлатнинг унинг лоббистига, яъни тарафдорига айланишига олиб келмоқда.

Буни, айниқса, оммавий маданиятга бағишланган турли тадбирларда нутқ сўзлаётган казо-казолар гапидан ҳам илғаш мумкин. Уларга кўра, ахлоқсизлик демократия “мевасидир”. Сиз сўз эркинлиги ёки умуман, эркинлик ҳақида оғиз жуфтламасингиздан олдин, эркинлик ёки сўз эркинлиги давлатга зарар келтиради, одамлар ҳаётини ёмон тарафга ўзгартириб юборади, дея хавотирга туша бошлашади. “Эй, биродар, шошмай тур, шу сўз эркинлигидан, аввало, бир баҳра олайлик”, дегунингизча, Ғарбнинг малайига айланиб улгурасиз…

Хуллас, ахлоқ инсондан устун бўлолмаслиги ҳақида ҳали кўп гапирамиз…

Юсуфбек Тошканбоев.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s