Ўзбек блоггерлари

Xалқаро ҳаёт ва сиёсатга қизиқадиганлар учун

Сиёсий, иқтисодий ва халқаро масалаларда қалам тебратадиган, асли ҳиндистонлик, АҚШ фуқароси бўлган журналист Фареед Зақория мен ҳурмат қиладиган журналистлардан. Унинг нейтраллиги, холислиги, масалага чуқур ёндашишини ҳурмат қиламан. У ҳозирда Time журнали ва CNN телекомпанияси билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

CNNда Глобал жамоат майдони (Global Public Square) муаллифлик дастурига эга. Xалқаро ҳаёт ва сиёсатга қизиқадиган ёшларимиз, инглиз тилини унчалик тушунмайдиганлар учун ёрдам бўлади, деб унинг бир суҳбатини таржима қилдим. Юсуфбек Тошкентбоев.

Сурия мухофилатини қуроллантириш хавфлидир
Қуйида Дон Лимон билан бўлган баҳсимиз мазмуни билан танишасиз. Эркин Сурия Армияси (мухолифат)нинг имкониятлари қандай? АҚШ Сурия мухолифатини қуроллантириши керакми? Суриядаги беқарорлик Эрон учун нимани англатади?

Дон Лимон: Сўзимизнинг аввалини шу савол билан бошласак: Суриядаги мана шу кичкина қуролланган тўдалар кучли Сурия армиясига қарши қанчалик имкониятга эга?

Фареед Зақория: Уларда ҳукумат кучларига қарши қандайдир имкониятлар бор дейишдан йироқман. Чунки амалдаги режим уларга қарши жиддий кураш йўлини танлаган.
Бу режимнинг устун жиҳати шундаки, у Қаддофийнинг, Муборакнинг ағдарилганини кўрган ва ўзига яраша хулоса чиқарган. “Ҳеч қачон иккиланма, ҳеч қачон ўзингни кучсиз кўрсатма… Уларни ер билан яксон қил”, деган таомилни ўрганган бу режим. Муаммо шундаки, режим Саудия Арабистони каби нефтга боймас. У ўз халқини пул билан алдолмайди, у ҳатто ўз армиясига бундай пора ваъда қилолмайди. Боз устига, Сурия ҳукумати кундан-кунга иқтисодий муаммоларга дуч келмоқда. Вазият шу ҳолда давом этса, оқибатлари жуда аянчли тус олиши мумкин. Чунки бу режимнинг санкциялардан  тирик қолиш эҳтимоли жуда паст. Уларни маблағ билан таъминлайдиган ягона манба, бу Эрондир. У эса унчалик ҳам яхши аҳволда эмас ҳозир.

Дон Лемон: Фареед, биз бугун суриялик тўдаларни қуроллантириш ҳақидаги чорловларни эшитаяпмиз. Мен сен ўзингни АҚШ президенти ўрнига қўйиб кўришни истардим. Ўша ҳолатда нима қилган бўлар эдинг?

Фареед Зақория: Менимча, бу жудаям қалтис ҳаракат бўлар эди ва мен бу ишга қўл урмаган бўлардим. Бунинг сабабини тушунтираман.

Биринчидан, Сурия жўғрофий нуқтаи назардан жуда мушкул жойлашган. У тоғу даштлардан иборат. Сиз Ливияда эга бўлган имкониятлар Сурияда мавжуд эмас. Ливияда сиз икки қисмга бўлинган давлатга эга эдингиз. Мамлакат шарқида жойлашган Бенгазини денгиз орқали бемалол таъминлаш мумкин эди. Шу шаҳарни макон қилиб олган тўдалар бор эди. Улар ўтиш даври ҳукуматини тузишди. Уларга қурол-яроғ ва бошқа воситалар Миср ва Ўрта Ер денгизи орқали етказиб берилди. Сурияда бундай имкониятларнинг бирортаси йўқ.

Бундан ташқари, Россия ва Хитой бунга мутлақо қаршилик кўрсатишмоқда. Шундай қилиб бу тадбирни БМТ орқали амалга ошириб бўлмайди. Бу халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда қандайдир бирлашган кучлар ёки НАТО шафелигида рўёбга чиқарилиши мумкин. Ва ниҳоят, бунда муваффақият қозониш имконияти жуда пастдир. Қолаверса, Ассад ҳукумати ҳалиям армияни ҳам, хавфсизлик хизматиниям оммавий дезертирсизларсиз, кўплаб қуролга эга ҳолда бошқариб турибди. У ерда бирор нарсага эришишнинг ҳам, ютқазишнинг маъноси йўқ. Шунинг учун АҚШнинг ҳарбий аралашувларини қўллаб-қувватламаган бўлардим.

Дон Лемон: сиз Сурия атрофидаги мамлакатларни тилга олиб ўтдингиз. Суриядаги вазият қўшни мамлакатларга қандай таъсир кўрсатади? Масалан, Ироқ ёки Эронга?

Фареед Зақория: Агар сиз сўнгги бир ёки икки йил давомида юз бериши мумкин бўлган фуқаролик уруши ёки режимнинг қулашини назарда тутаётган бўлсангиз, у ҳолда бундан, энг аввало, Эрон катта йўқотишга учрайди.

Эрон ва Сурия жудаям қалин дўст. Эрон Ассад ҳукумати борасида катта таваккал қилган. Агар бу режим қулайдиган бўлса, ўзининг энг яқин ҳамкоридан, таянчидан ажраб қолади. Русларнинг бу борадаги муносабати ҳам унчалик эмас. Минг афсуски, ҳеч ким бу давлатдаги хаос ва беқарорлик боис унга хайрихоҳ эмасдик туюляпти. Ҳамманинг кўнглида ғулғула бор.
Энг катта муаммо, табиийки, Сурия Саудия ва Эрон кучларининг дин ва мазҳаб йўлидаги тўқнашувлари марказига айланиб қолишидир. Бу ҳам Ассад ҳукуматининг қулашига олиб келиши мумкин…

Дон Лимон: Фареед, айтгангиздек, руслар Башар Ассадга яқиндан ёрдам кўрсатганликда ва Хомс шаҳридаги хунрезликларга “яшил чироқ”ни ёққанликда айбланмоқда. Россиянинг бу саъй-ҳаракатлари замирида нималар ётибди?

Фареед Зақория: Руслар ҳар доим БМТнинг режимларни ағдариш воситаси сифатида фойдаланилишига қарши чиқиб келган. Қолаверса, улар Сурия билан шерик мамлакат бўлиб, бу ришталар совуқ уруш йилларидан бери бор.

Ва охир-оқибат, агар одамлар режимдан норози бўлиб кўчага чиққан бир даврда БМТнинг аралашиши яхши натижалар бермаслигини яхши тушунишади. Чунки Россияда ҳам бундай митинглар оммавий равишда ўтказилмоқда. Шу боис ҳам руслар одамлар кўчага чиқиб, режимдан нолир экан, бунда БМТ хавфсизлик кенгашининг розилиги билан аралашиш мумкин бўлган халқаро принципни яратишмоқчи, холос.

Ушбуни халқаро ҳаёт ва сиёсатга қизиқадиган тенгқурлари учун ёш блоггер Юсуфбек Тошкентбоев таржима қилган.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s