Ўзбек блоггерлари

Бошқача бўлишдан чўчиманг
Яқинда машҳур ёзувчи Поульо Коэлонинг блогидан унинг 2003 йилда ҳинд газетасига берган интервьюсини ўқиб қолдим. Анчагина мушоҳадали бўлгани учун унинг бир қисмини ёки асосий мағзини таржима қилдим… Ёки Перельман айтганидек, “пайдо қилдим”…

Сиз ўзингизни аёл тимсолида ҳис қилгансиз, дейишади?

Бу 1992 йил, Лурдесдаги ғорда ўтирганимда содир бўлган эди. Шундан бери мен ўзимнинг аёлдек қабул қилишга ҳаракат қиламан. Мен ёзаётганимда, борлиғим билан аёлман. Мен ҳаётдан ҳомиладорман ва мен бола қандай бўлишини билмайман. Менинг бош қоронғулик даврим икки йил давом этади, мен бу даврда умуман ёзмайман, режалар тузмайман. Биладиган нарсам шуки, ҳаёт ичимга шундай уруғ қадаганки, у вақти келганда, ўниб чиқади. Кегин вақти келгач, мен ўтираман ва ёзаман. Ҳар қандай ижодий иш сирни ҳурмат қилмоғи лозим, мен сирни ҳурмат қиламан, уни тушунишга ҳаракат қилмайман.

Ўқувчиларингиз сизни қучоқлаганида, китобларингиз уларнинг ҳаётини ўзгартириб юборганини қайд этганида, кўнглингизда нима кечади?

Аввало, мен ёзувчиман. Ёзувчи ҳар доим янги китоб иштиёқида ёнади. Мана шу мен учун ҳаётни қизиқ қиладиган нарсадир: ёзиладиган янги китоб ҳар доим мавжуд. У оғриқни, завқни, азобни, енгилликни, тирикнинг одамнинг туйғуларини қамраб олади. Мен у ёки бу нарса нега содир бўлганини, ўйламайман ва мен дунёга машҳур бўлдим. Мен ўйлайдиган нарсалар: “Мен қилаётганлар ишимда самимийманми?” ёки “Мен ҳали ҳам ўз руҳим билан гаплаша оламанми?”. Мана шулар менинг китобларим муваффақиятининг сиридир. Яъни, китобларимда сирнинг йўқлигидир.

Сиз бутун дунёда мана шундай машҳурликни кутганмидингиз?

“Алкимёгар”ни ёзганимда, мен ўз ҳаётимни англашга уринаётган эдим. Бу ишни амалга оширишимнинг ягона йўли, албатта, метафора эди. Албатта, кегин оммавий ахборот воситалари катта роль эгаллади. Чунки матбуот қандайдир номаълум ёзувчининг асарларини босишга кўп ҳам иштиёқманд эмас. Китобларим масс-медиа орқали ўқувчиларга етиб бора бошлади, китобхонлар, ўз навбатида, бир саволга жавоб излаётганимизни тушуниб етишди…

“Эл Паис” газетасига берган интервьюларингиздан бирида “Бахт мен учун жудаям абстрак тушунча. Тўғрисини айтсам, мен ҳеч қачон бахтли бўлган эмасман”, деб айтгансиз…

Факт шундаки, мен бахтни изламайман, бахтсизлик бу танлов, демоқчимасман. Энг тўғри танлов бу завқдир. Муаммолар, мағлубиятлар, ғалабалар, жўшқинлик, ҳеч қачон зерикмайдиган мана шу сокин якшанба кундузи “бахтдир”.

Бестселлер муаллиф сифатида истеъмоллизм, яъни истеъмолчига қараб ишлаш сизга таъсир кўрстадими? Ҳарқалай сиз капиталистик тузилмалар билан ишлашингизга тўғри келади.

Будда айтганидек, сен ҳаммасидан воз кечишинг учун, аввало, уларга эга бўлмоғинг керак. Агар сен импотент бўлсанг, донишмандона тазарру қилишинг онсон. Агар сиз ўз орзуйингиздагидек, имкониятингиздагидек маблағ топиш имконига қодир бўлмасангиз, камбағаллик тазаррусини қилиш жуда ҳам осон. Мен қаср олишим мумкин эди, лекин сув тегирмони харид қилдим. Бу менинг ўзимни айбдор ҳис қилганим, қаттиқ ишлаганим учун эмас, балки сув тегирмони менинг ҳаётни қабул қилиш йўлимга жуда яқинлиги учундир. Ва албатта, унинг таъминоти бирмунча осонроқдир…

“Алкимёгар”да сиз бировнинг орзусини ўқиш учун унга ҳақ тўлаш керак, дегансиз. Сиз ўз орзуларингиз билан саёҳат қилишга қандай ҳақ тўлагансиз?

Жуда катта ҳақ тўлаганман. Аммо мен ўз орзуларимга ҳақ тўлаганимдан хурсандман. Ваҳоланки, бировнинг орзуси билан ҳам яшашим мумкин эди-ку!

Сиз икки марта қочқинликда бўлгансиз. Мишель Фуко сингари одамлар ҳокимиятнинг нотўғрилиги жаҳолатни келтириб чиқаради, деб ёзган. Сиз қочқинликдаги ҳаётингизни қандай кўрасиз?

Мен буни умумлаштира олмайман. Мен ўз тажрибаларим ҳақида “Вероника ўлишни истайди” китобимда ёзганман. Аммо битта нарсани айтишим мумкинки, бу жароҳатли тажриба эмас. У менинг ҳаёт йўлим эди, мен уни босиб ўтишим керак, деб ҳисоблаганман, холос… Мен бу давр қурбони бўлишни истамаганман.

Сиз қалби вайрон, ўз ҳаётидан кечишга тайёр одамни учратиб қолсангиз, унга нима деган бўлардингиз?

Бошқача бўлишдан чўчиманг, дердим. Сиз мукаммалсиз, сиз бошқа одамлар тақдири ёки ҳаёт йўлини такрорлагандан кўра, ўзингизни қандай бўлса, шундай қабул қилишингиз керак. Ақлсизлик – сиз ўзингиздан кўра бошқа одам каби тутишингиздир. Нормал одам эса ўз ҳиссиётларини билдиришга қодирдир…

Блоггер Юсуфбек Тошкенбоев (суратда) “пайдо қилди”.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s