Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(71)

БОДИБИЛДИНГ

Кеча битта хабар ўқиб қолдим. Мана ўша сабилмонда:

“Ўзбекистон бодибилдерлари бу йил Тошкентда бўлиб ўтадиган Бодибилдинг бўйича 46-Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришяпти…

-Тошкентда шундай улкан чемпионатни қабул қилиш биз учун катта шараф,- дейди бодибилдинг бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи Павел Лозинский”.

“Ўзбекистон ўзини иҳоталаб олган, четдан қуш учиб келса ҳам киролмайди, хориж халачўпига эҳтиёж йўқ” дейдиган булбулчалар хом сут эмган бандалар, адашибдилар. Даказателства керакми? Неча қоп? Молходанми ёки қўйхонаданми? Просто таппими ёки қумалоқ таппими? Фақат шу томонини айтсангиз, бас, Саройдан халталаб беришади. Кўтаролмай инқиллаб қолсангиз, кўтартириб(бўғинлаб ўқиманг, уят!) ҳам қўйишади.

Ўзбекистон ҳамма соҳада чемпион бўлганидек, керак бўлса, четдан гап импорт қилишда ҳам дунёда биринчи. Агар сўзнинг лаби сал тиржайган бўлса, бас, таржима қилишга тоқат ҳам, туқат ҳам йўқ. Тепадан мараз заказ келган, клонлаштириб, слонлаштириб ташланаверади.

Гап гапда эмас, гап “Бодибилдерлик бизга нима учун керак?” деган саволнинг тагида.

Самарқанду Бухоро тарафларда нейлон кўйлакни кийволиб, жундор кўкрагини кериб, тугмаси узилган енгини шимариб, тўппичадай шиширилган мускулини кўз-кўз қилиб юрадиганларни “боди” ёки “бодича” дейишаркан.

“Оғзидан боди кириб, шоди чиқади” дейишганда, шунақа бодичаларни ва ана у маҳалламиздаги Шоди акани назарда тутишмаганини билиб турибман. Лекин иккиланиб қолаяпманда!

Амриқоликлар “бадибилдинг” дейишганини бизникилар “бодибилдинг” деб олганига эса беш кеттим. Чунки мускулларини тирсиллатиб, тарсиллатиб, илондек тўлғантириб, диркиллатиб, сонини силкиллатиб, болдирларини илкиллатиб, қўлини икки томонга кўтар-тушир қилиш бодиликнинг символи.

Тўхта, ўзимизникиларга нега тош отвомман? Балки ўша амриқоликлар бу сўзни биздан ўғирлаб кетган бўлишса-чи? Биз экспорт қилмасак ҳам улар импортга уста-ку! Бу энди менинг эмас, тилчиларнинг томорқаси.

Демак, сабилмонда хабарда айтилганидек, улкан чемпионат арафасидамиз.

Бизга чепионат жуда керак, бодибилдер ҳам. Лекин уже чемпион бор-да. Уже дегани 21 йил дегани. Уже чепион тахтда, Саройда, қўйхонада. Бошқа чемпион чиқиб қолса, эскисининг мускуллари пит-пит ёрилади- ку?! Йўқ, у бодибилдерликни бировга бермайди ҳали!

Ана шу чемпион бодибилдер 8-март байрами олдидан саҳнага чиқиб, элита хотинларга “Сизларни маҳкам қучоқлаб, қўлтиқларим остига босаман” деди. Бирортаси “пуф-е” демади-я? Аксинча қайси биримизни босар экан деб оғизларидан сув оқиб, бодибилдерга маҳлиё бўлиб қараб қолдилар…

Мана нима учун бизга чемпионат керак! Бодибилдинг бодибўлдинг!

Нофизий,
Тошкан.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: