Муслимбек Ҳамроев

30 миллион ёлғиз одам

Ўтган йили Араб давлатларида бўлиб ўтган, диктаторликни ағдаришдаги ҳаракатлар, Қозоғистоннинг Жанаузен шахридаги нефтчиларнинг очлик аксияси, Россия пойтахти Москванинг Балотная майдонидаги “Россия Путинсиз, ( Россия без Путина )” шиори остида бўлиб ўтган намойишлар, Ўзбекистонга таъсир этмай қолмади!

Мақолани ёзишдан аввал, ўзбекларда сабр потенсиали кучли эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман! Шу сабабдан Ўзбекистонда амалдаги ҳукумат, 20 йил давомида ҳукумат тепасида қолаётган мухтарам И.А.К. ни “тахтда” қолишини қўллаб-қувватлаб, қатор қонунларни ишлаб чиқишди!

Гарчанд, И.А.К.- “Интернетни тўсиш аҳмоқлик” –деган бўлсада,ҳукумат тепасида ўтирган “аҳмоқлар” интернетни цензура қилишга уринмоқда. Ҳозирги кунда, мухолиф сайтлари ва мустақил О.А.В. (Voa uzbek, ва Ozodlik, Fergana news, UzNewsNet, UzMetronom) caйтлари интернет блокадасига учраб тўсиб қўйилган. Ҳукумат наздида, гўёки бу сайтлар зарарли ахборотлар тарқатар экан.

Демократик давлат қурамиз деб бонг урамиз, лекин эркин матбуотни ҳазм қила олмаймиз! Зарарсиз ахборотни чиндан ҳам, “Ёшлар” ва “Ўзбекистон ” каналлари тарқатаётган бўлса , диктатура томон йўл олганимиз шубҳасиз! Чунки бу каналларни кўрган киши Ўзбекистондаги аҳволни 100% “шохона” ҳаёт деб тасаввур қилади. Бу каналларга бирор марта ҳам, халқни қийнаётган муаммолар олиб чиқилмаган. Улар гўёки ҳукумат маддоҳчиларига айланиб қолишган холос!

Лекин афсуски, қишнинг қаҳратонида газ ва электр токисиз қолган Ўзбекистон аҳолиси, Россиянинг қаҳратон совуғида ишсиз ёки ойлигини ололмай юрган ўзбеклар аҳволи ёритилмайди! Ёритишга уринган ҳуқуқ фаоллари эса, устидан қаттақ назорат олиб борилади ёки, вақтинчалик қамоққа ташланади. Continue reading