Дунё ва ўзбеклар

Суиқасд учбурчаги

Швециянинг Стромсунд шаҳрида таниқли муҳожиротдаги ўзбекистонлик имом Обидхон қори Назаровга суиқасд уюштирилган. Унинг яқинларидан бири Би-би-си билан суҳбатда Обидхон қори Назаровнинг жарроҳлик амалиётини бошидан кечиргани ва ҳозирда аҳволи қониқарли экани айтган.

Унинг аҳволи ҳозирда оғир, лекин барқарор дея баҳоланмоқда.

Қори 22 феврал куни соат 12 атрофида намоздан уйига қайтаётганда уни ўз подъезди олдида кутиб турган номаълум киши яқин масофадан ўққа тутган.

Хабарларга кўра, Обидхон қори ёрдам сўраб қичқириши ортидан унинг олдига невараси югуриб чиққан ва қуролли шахс яширинишга муваффақ бўлган.

Стромсунд шаҳри полицияси Обидхон қори уйига яқин автобус бекатида тўппонча овозини сусайтирадиган глушитель жиҳозини топган. Бу имомни ўққа тутган шахс томонидан қолдирилгани шубҳа қилинмоқда.
Ислом Овози сайти баёнотидан

Кеча, 22 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 12:30лар атрофида устозимиз Обидхон қори акага номаълум шахслар томонидан суиқасд уюштирилди. Бу ҳодиса қори ака яшайдиган бинонинг кириш йўлагида, у киши пешин намозига чиқиб кетаётган вақтларида содир этилган. Continue reading