Абдужалил Бойматов

Россия мухолифати сиёсий кучга айланди, навбат ўзбек мухолифатига?!

2011 йилнинг 10 ва 24 декабрь кунлари Москванинг Болотная майдони ва Сахаров проспектида Россия мухолифати уюштирган оммавий митинглар бўлиб ўтди.[1,2] Бу митингларда 50 мингдан 120 минггача намойишчилар иштирок этишди.

Шунингдек Россиянинг бир неча ўнлаб шаҳарларида бўлиб ўтган намойишларда бир неча минглаб Россия фуқаролари ўз норозиликларини изҳор қилдилар.[3] Намойишчиларнинг асосий талаблари Россияда 4 декабрда Россия Давлат Думасига бўлиб ўтган сайлов натижаларининг сохталаштирилганлиги сабабли, Парламент сайловларини қайтадан ўтказиш, Марказий сайлов комиссиясининг раиси Владимир Чуров истеъфоси, мухолиф партияларни рўйхатга олишни, сиёсий маҳбусларни қамоқлардан озод қилишни талаб қилишган эди.

Владимир Путин хукумати намойишчиларнинг асосий талабларини бажариш ўрнига қийин сиёсий кризисдан чиқиб кетиш учун сиёсий ислоҳотлар ўтказишга ваъда берди.
Дмитрий Медведев 23 декабрь куни партиялар тўгрисида янги конунни Давлат Думасига тақдим килди[4]. Россия хукумати губернаторлар сайланишини, сайлов участкаларида веб-камералар ўрнатилишини ваъда берди ва бошқа чоралар кўра бошлади.
Дмитрий Медведев томонидан бир неча кадрлар алмаштирилиши амалга оширилди.[5] Continue reading

2012

Ни мира, ни процветания, ни прогресса

Наступающий год не пророчит ничего хорошего, по крайней мере в сфере международных отношений, полагает обозреватель The Guardian Саймон Тисдолл. “Выражаясь языком заголовков, это будет год трех “ни”: ни мира, ни процветания, ни прогресса”, – пишет он. Можно обоснованно полагать, что обстановка в зонах конфликтов только ухудшится. Кризисы валюты и госдолгов в Европе и США рискуют спровоцировать общую экономическую депрессию.

“Возрождение национализма, своекорыстие или откровенная коррупция на выборах, растущий упор на политику страха и зависти – каков контраст с политикой надежды Обамы в 2008-м! – гарантируют, что дефицит вдохновляющего мирового лидерства, ставший очевидным в 2011 году, сохранится и в наступающем году”, – утверждает автор.

Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 3-китоб, (тарихий роман)

48. ТАНГА

Исо Холис ўзи туғилиб ўсган вилоятга боришдан олдин Каримов билан учрашди. Каримов уни қучоқлаб, бағрига босар экан:

-Мен билан орани бузмай турсангиз, келажак сизники. Мен сўзида турадиган ўғил боламан,-деди.

Исо Холис мийиғида жилмаяр экан:

-Биз партиямизни энди қурдик, яхшилаб оёқда туриб олайлик. Ана ундан кейин сайловга кирсак бўлади,-деди. – Ҳозир сизнинг гапингизни икки қилмаслик учун рози бўлдим. Юртимда ўтказадиган учрашувлардан кейин номзодимни қайтиб оламан.

Аслида Исо Холисни чўчитаётган мухолифатнинг бошқа қанотидан келаётган босим эди. “Агар сен номзодингни олмасанг, диктаторнинг демократик йўл билан сайландим, дейишига сабабчи бўласан. У бутун дунёни алдамоқчи,” дейилган гаплар уни безовта қилаётган эди. Кўнгли ҳақиқатдан ҳам сарой ўйинига кираётганини сезса-да, балки бу ўйиндан корли чиқарман, дея хавотирларини менсимаётганди. Continue reading