Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)

46.ТЕПКИ

Мана энди Каримов Пўлат Мажидович қолиб, Қиличев нинг иғвосини қилмоқда.

-Қиличевни сессияда шарманда қилиб, қувсакмикан? Йўқ, уни олдин бир тепкилашим керак, -деди Каримов.

Каримовнинг “тепкилашим” деган сўзи Миртемирга касалхонадаги яна бир воқеани эслатди. У туш пайти ухлаб ётганди.

-Миртемир, Миртемир,-деган товушдан уйғонди. Бош учида телевидениеда ишлайдиган дўсти Отажон ўтирарди. Уни ҳам Каримов яқинда девонга ишга олганди. У шу қадар ҳовлиққан қиёфада эди-ки, ҳол-аҳвол сўрашни ҳам унутиб:

-Каримов мени тепкилади, -деди.

Миртемир кулди.

-Ишонмаяпсиз-а, ростдан ҳам орқамга тепди. Жигартепада тупроқ кўчиб, битта қишлоқ йўқ бўлганини эшитган бўлсангиз керак. Қанча-қанча инсонлар нобуд бўлишди. Мен ҳам мухбирларни олиб, ўша ерга бордим. Continue reading