Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)
43.САМИМИЯТ

Миртемир тонг бўзариб қолганда, уйқуга кетди. Бир “чимдим” уйқуни олмасдан уйғонди ва “Занжирли Дара”га эртароқ бормоқ учун меҳмонхона ҳовлисига чикди. Аммо Жума Бек ва вилоятдан унга ҳамроҳ бўлган кишини узоқ кутди. Нонушта тайёр бўлгач, улар кириб келдилар. Чой ичиб у ёқ-бу ёкдан суҳбатлашган бўлдилар-да, йўлга чикдилар. “Занжирли Дара” узоқда экан. Икки-уч соат деганда, аранг етиб келдилар. Атрофда бир сардоба қолдиғи ва бир дарахтдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.

-Бу ердаги шаҳар қум остида қолган,-деди Жума Бек. -Гарчи чўл ҳавоси биқиқ бўлса-да, ана шу табаррук жойда тушлик қиламиз, -у шундай деб, шофёрига имо қилди. Шофер йигит машинадан дастурхон, кўрпачаларни олиб, дарахт остига тўшай бошлади.

-Аслида чўлнинг саррин шабадасига тенг келадиган нарса йўқ, лекин газни қайта ишлаш заводидан чиқадиган заҳар шу ерларга қадар етиб келади, -деди вилоятлик ҳамроҳ. Continue reading

Абдуқодир Сатторов

ТУМОВ ва уни олдини олиш
Тумов- тиббий тилда ринит дейлади.
Бурун шиллиқ пардасининг ўткир ёки сурункали яллиғланишига айтилади. Тумов юқори нафос йўллари касалликлари орасида энг кўп учрайди. Совқотиш турли вирус-микроблар таъсирида организмнинг уларга қаршилик кўрсатиш кучининг пасайиши сабабли юзага келади. Тумов мустақил касаллик ёки бирор-бир юқумли касаллик белгиси бўлиши мумкин.( бу грипп эмас.грипп тўғрисида кегинги мақолада гаплашамиз.муаллиф)

Бурун бўшлиғи хид билишдан ташқари, организм ва ташқи мухит ўртасида ўзига хос химоя дарвозаси вазифасини бажаради. Нафас азоларининг ички девори шиллиқ парда билан қопланган бўлади. Шиллиқ парда тинимсиз равишда дарвозадан кирган мехмонларни кутади, уларнинг микроб, замбуруғ, оддий чанг заррачаси ёки машина ёқилғиси эканлигини аниқлаб имкон қадар зарасизлантиради. Continue reading