Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)
42. ЗАНЖИРЛИ ДАРА

Миртемир Жума Бекни дарров таниди. Талабаликнинг илк пайтлари бир ётоқхонада туришарди. У йиллардан қолган битта хотираси бор.

…Ҳар якшанба куни мардикорликка чиқишарди. Бир сафар уларни эски уйни бузишга олиб боришди. Энди иш бошлашганди ҳам миршаблар келиб, уй бузишни тўхтатишди ва соҳибини тутиб кетишди. Улар қайтиб мардикор бозорига келишганда “тарихий” майдонда ҳеч ким йўқ эди. Кутиб-кутиб ётоқхонага қайтишди. Чўнтакларида бир мири ҳам қолмаган эди. Ётоққа чўзалганча хиргойи қилиб “шифтдан олма теришарди”. Эшик тақиллаб, ичкарига қотган нон териб юрувчи бола кирди.

-Қолган-қутган нонлардан борми? -деди у ҳар доимги оҳангда.

Жума Бек ўрнидан туриб, боланинг елкасидаги халтани олди-да, ичидагиларни столнинг устига тўкди. Қотган нон бурдаларидан бир қанчасини териб олиб, қолганини сийириб, халтага солди.

-Доим сен биздан оласанми, биз ҳам бир марта сендан олсак осмон узилиб ерга тушмас, -деди.

Бола Жума Бекка ҳайрат билан мўлтираб қараганча, елкасини қисиб, индамай чиқиб кетди. Жума Бек косани сувга тўлдирди-да, қотган нонларни ивитди. Continue reading

Ифлос сиёсат