Ёлғон хроникаси

Ирода Қарабоева

Гулсумой, Гулсуной, Гулсалай…?

Таъзия
Андижон вилоят Қўрғонтепа шаҳрида яшаган 1979 йилда туғилган Гулсумой Абдужалиловага нисбатан босимлар бўлаётгани ҳақида 3 декабр куни Елена Урлаева хабар тарқатган эди.
Бугун олган хабаримизга кўра, Андижон вилоят бўлими милиция ходимлари тазйиқига дош беролмай қолган Гулсумой Абдужалилова кеча эрталаб вафот этган. Ва милиция ходимлари талаби билан шу куниёқ пешинда қабристонга қўйилган.
Марҳуманинг гуноҳларини Аллоҳ мағфират қилиб, жаннат боғларидан жой берсин. Яқинларига сабру жамил ато этсин!
Марҳуманинг онаси юраги кўтаролмай шифохонада тушибди. Марҳума ёзиб қолдирган хатда айтилишича,
Марҳумадан М. Солиҳни ўлдириш талаб қилинган. Агар бу талаб бажарилмаса, Онасини ўлдирилиши ва ака укалари ҳибсда сақланишини айтиб уриб, дўқ пўписа қилишган.
Уни терговга чақириб дўқ пўписа қилаётган кунларнинг бирида, милиция ходимлари скайп орқали чет элда ким биландир боғланиб, уни олдида гаплашишган. Ўша жосус уни ЎХҲга алоқаси бор деган мазмунда кўрсатма берган.
Аслида уни ЎХҲга алоқаси йўқ эди. У ноҳақ туҳмат қурбони бўлди. У билан алоқа қилган кимсалар орасида имонини дунёга сотган жосус кимсалар ҳам бор экан.
Аллоҳ уларни шу дунёдаям ва охиратдаям хор қилсин!
Шу мазлумаларни ноҳақ қийнаб ўлдираётган Золимларга Аллоҳ кифоя қилсин!
Азиз марҳума синглимизни қатл қилган учун ҳам албатта бу Золим кимсалар жавоб берадилар. Ва охиратдан ташқари жазосини шу дунёда ҳам оладилар иншааллоҳ!.
ЎХҲ Матбуот бўлими (uzxalqharakati.5 dekabr, 2011)

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲАРАКАТИНИНГ ДУНЁ ЖАМОАТЧИЛИГИГА МУРОЖААТИ

Ислом Каримовнинг диктатура режими Ўзбекистоннинг яна бир бегуноҳ фуқаросини қатл қилди. Олмонияда таълим олаётган Гулсуной Абдужалилова қишки таътилга келганидан фойдаланган Андижон вилояти Ички Ишлари ходимлари бу ёш қизни ЎХҲ Раиси Муҳаммад Солиҳга қарши қўйиш ва унинг жонига қасд қилишга кўндириш учун қийноққа солган.
Қийноқ бир неча кун давом этган. Бу орада кечқурун уйига келишга муваффақ бўлган Гулсуной Абдужалилова ўзига қилинаётган зулм ва Ўзбекистон раҳбариятининг Муҳаммад Солиҳга суақисд режаси ҳақида ўз синглиси Моҳларойга маълумот беришга улгурган. Ўз ўрнида Моҳларой опаси берган маълумотларни “Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Альянси “(“Правозащитный альянс Узбекистана” ) жамоатчилик ташкилотининг Раиси Елена Урлаевага хабар берган. (http://uzxalqharakati.com/archives/4323)
Ўзбекистонда бундай ваҳшиёна қийноқ ва мухолифат раҳбарига қарши суиқасд фитнаси Президент Ислом Каримовнинг кўрсатмаси билангина амалга оширилиши мумкинлигини дунё жамоатчилиги яхши билади. Ўзбекистон фуқороларини Муҳаммад Солиҳга суиқасдга ундаш биринчи марта бўлаёıтгани йўқ.1999 йилда ҳибсга олинган(бугун хам қамокда қолаётган) ёзувчи Мамадали Маҳмудга ҳам шу талаб қўйилиб, қийноққа солингани ҳақда ёзувчи ўз мактубларида билдирган эди. Бундан ташкари, икки ой муқаддам яна суиқасд натижасида ЎХҲнинг Русиядаги вакили Фуад Шокирий ўлдириб кетилди.
Ўзбекистон ҳукуматининг террор ҳаракатлари тез-тез юз бера бошлагани Каримов режимининг қулаш арафасида турганига ишорат ҳамдир. Бу режим ўзининг сиёсат саҳнасидан йиқилишини интенсив террор билан тўхтатишга уринаётагани ошкордир. Гулсуной Абдужалилованинг фожеали ўлими Каримов режимининг ваҳшийлигига яна бир далилдир.
Биз дунё жамоатчилигини ва БМТ ташкилотига аъзо бўлган бутун давлат раҳбарларининг диққатини Ўзбекистондаги ғайриинсоний тузум амалга ошираётган бу ваҳшийликларга қаратмоқчимиз. Бу режим ўз халқига вафо қилмагани каби халқаро майдонда ҳам ҳеч бир давлат ва ташкилот билан тузган шартномаларига вафо қилмайди. Ислом Каримов диктатураси билан алоқа қилаётган давлатлар шуни билишлари лозим-ки, қаттол режим билан дўстлик Ўзбекистон халқига дўстлик эмасдир. Биз зулматдан ойдинликка караб юраётган бир миллатнинг фарзандларимиз. Ким бўлса бўлсин, бу зулматни тарқатиш учун битта шам билан бўлса-да, ёнимизга келса, ўшадир халқимизнинг ҳақиқий дўсти.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати халқимизнинг озодлиги учун сўнггигача курашишга қарорлидир.
Бу оғир кунларда халқимизнинг ёнида бўлганлар эртага -озод Ўзбекистонда ҳам ёнимизда бўлажакдир!
ЎХҲ Муассислар Мажлиси, 5 декабрь 2011 йил (uzxalqharakati)

Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатма беришга зўрланган талаба ўзини ўлдирди
Меҳрибон
Гулсумой Абдужалилова тўрт кунлик сўроқдан сўнг ўз жонига қасд қилди.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари алъянси тарқатган маълумотга кўра, кейинги тўрт кун давомида Андижон милицияси томонидан сўроққа тутилган Гулсумой Абдужалилова 4 декабр куни ўз жонига қасд қилган.

Ташкилот раҳбари Елена Урлаеванинг Озодликка айтишича, Гулсумой Абдужалиловадан ўзбек мухолифатчиларига қарши кўрсатма бериш талаб қилинган.

– Андижон вилоят Ички ишлар бошқармасида Гулсумойни Ўзбекистон Халқ ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатма ёзишга мажбурлашган¸ сўроқ пайти қийнашган, дўппослашган. Уни тўрт кун давомида тўхтовсиз қийнашган. Гулсумой ўлимидан олдин хат ёзиб кетган. Хатда “Мени бир қанча мухолифатчиларни ўлдиришга мажбурлашмоқчи бўлишди. Кимнидир ўлдиргандан кўра ўзим ўлганим маъқул” деган. Тўрт кунлик сўроқдан кейин уйига қайтиб, кўп миқдорда дори ичган ва шунинг натижасида ўлган, дейди Елена Урлаева.

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа шаҳрида яшаган 32 ёшли Гулсумой Абдужалилова Германиядаги университетлардан бирида, иккинчи курсда ўқиëтган бўлган.

Гулсумойнинг танишларидан бири, ўз исми-шарифини ошкор қилмаган ҳолда Озодлик билан боғланиб, Абдужалилованинг ўз жонига қасд қилганини тасдиқлади.

“Андижонда яқин бир қариндоши оламдан ўтгач Гулсумой опа вақтинча таътил олиб уйига кетган эди. Биз у билан Skype орқали боғланиб турдик. Уни милиция бўлимига сўроққа чақиришди. Кейин унинг жуда кўп миқдорда дори ичиб ўлгани ҳақида хабар келди” дейди Гулсумойнинг танишларидан бири.

Би-би-си радиоси Гулсумойнинг яқин дугонасига таянган ҳолда, “Гулсумой Абдужалиловадан Ўзбекистон мухолифати раҳбарларидан бири Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд уюштириш талаб қилишган” деб хабар тарқатди.

Айни пайтда Гулсумой Абдужалилованинг нима сабабдан сўроққа тутилгани ва нима учун ундан айнан мухолифатчиларга қарши кўрсатма бериш талаб қилингани номаълум қолмоқда.

Андижон вилоят Ички ишлар бошқармасидан бу борада маълумот олиш имкони бўлмади.

Ўзбекистон Халқ ҳаракати ўз сайтида Гулсумой Абдужалилованинг ЎХҲга алоқаси йўқлигини айтсада, унинг ўлими юзасидан марҳуманинг яқинларига таъзия изҳор қилди. (Oozodlik.org.5 dekabr, 2011)

Инсонларимизда номус ва шараф туйғуси ўлмагандир
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
“Инна лиллаҳи ва инна илайҳи роъжиун” Шубҳасиз, биз Аллоҳ (ризоси) учун (мавжудмиз) ва яна шубҳасиз биз Аллоҳ (нинг ҳузури)га қайтгувчилармиз” (Бақара сураси 156)
Андижонлик синглимиз Гулсумойнинг ўлим хабари ҳаракатимизнинг барча аъзолари ва халқимизнинг имонли ва инсофли инсонлари қатори мени ҳам қаттиқ изтиробга солди. Оддий ўзбек қизи номуси ва шарафини номуссиз ва шарафсиз бир диктаторлик режимига қурбон қилмаслик учун бу дунёдан ўтди. Гулсуной синглимиз гуноҳсиз эди. У бизнинг ҳаракатимизга аъзо бўлганми, бўлмаганми ҳозирча бу ҳақда бизда аниқ маълумот йўқ. ЎХҲ сафлари ва хайриҳохлари тез суръатда ўсиб бораётгани учун барча аъзоларимизни руйхатдан ўтказишга ҳам улгурмаяпмиз тўғриси. Аслида биз ўз вазифамизни аъзо тўплаш эмас, халқимизни Ислом Каримовнинг ҳар қандай инсоний сифатдан узоқ диктатурасига қарши қўзғатишда, тўлқинлантиришда, деб биламиз.
Халқимизнинг турли тоифасига ва гуруҳларига мансуб кишиларнинг бизга бевосита ва билвосита, яъни интернет ва бошқа оммавий ахборот воситалари ёрдамида қилаётган мурожаатлари сўзларимга далилдир. Ўзбекистон халқи уйғонаётган мана шундай вазиятда Гулсумой синглимиз ваҳший тузумнинг тузоғига тушиб қолди. У аслида таътилдан фойдаланиб яқинларини кўриш учун ватанимизга сафар қилган экан. Ислом Каримов жаллодларининг уни пойлаб турганини албатта билмаган бўлса керак…
Бу фожеали воқеа бизга икки нарсанинг хабарини бермоқда. Булардан биринчиси, Ислом Каримов режими умри тугаганини билиб, талвасага тушиб қолди. Бу қотил режим нима қилиб бўлса ҳам халқимизнинг ҳақиқий фарзандларидан иборат бўлган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг уринишларини тўхтатишга, имкони бўлса унинг раҳбарларини ва биринчи навбатда ЎХҲ Муассислар Мажлисининг Раиси ҳурматли Муҳаммад Солиҳни йўқ қилишга уринмоқда. Иккинчи хусусият эса тарихда дунё халқлари ичида ўзини муносиб ўрни бўлган Ўзбекистон халқининг ичида Гулсуной синглимиз каби иффатли ва шарафли инсонларимизнинг борлигидир.
Гулсумойнинг ўлими мана шундай иффатли ва шарафли инсонларимизга уларнинг қутулиш йўлини ҳам кўрсатиб кетди. Бу шубҳасиз аъзолари Ҳақга имон келтирган ва унинг йўлидан тоймасликка аҳд қилган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг йўлидир. Бу синглимизнинг ва диктатурага шаҳид кетган минглаб ака- укаларимиз ва опа -сингилларимизнинг руҳларини шод қилишни истаганларни сафимизга қўшилишга даъват қиламан.
Ҳа, Ислом Каримов режими халқимизни 22 йилдир бўғиб ўлдиришга уринаяпти. Аммо бу халқни Каримов ва унинг жаллодлари яратмагандир. Демак, ўзбек халқини ўлдиришга ҳам уларнинг қуввати етмайди.
Ҳа, Ислом Каримов режими 22 йилдир Ўзбекистонда ўзининг имонсизлиги ва шарафсизлигини Ўзбекистон халқига куч билан сингиришга уринмоқда. Аммо Гулсумойнинг ўлими халқимизда, режим ва унинг малайларидан фарқли ўлароқ, иффат ва шарафнинг яшаётганига далилдир.
Ҳа, Ислом Каримов ўзбек халқини халқим деган ва унинг равнақи йўлида умрини гаровга қўйган Ўзбекистон мухолифатини йўқ қилиш учун 22 йилдир фитна, фасод, давлат террори ва ёлғон машинасига айлантирган аммовий ахборот воситаларини ишлатиб келмоқда. Аммо бу золим режим орамиздан мингларча мухолиф фикрлайдиганларни қатл қилган ва ўн мингларчасини зиндонга отган бўлсада, барибир биз мухолифатчиларнинг овозини ўчира олгани йўқ, бизнинг фаолиятимизни тўхтата олгани йўқ.
Бир халқ ўз озодлиги учун қурбонлар бера бошлаган бўлса, демак бу халқнинг ҳуррияти яқиндир! Ҳуррият билан бирга эркинлик ва адолат ҳам яқиндир. Адолат , Гулсинойнинг жаллодлар уни кутмаётган бўлсаларда, мутлақо ҳақиқатга айланади, инша Аллоҳ!
НАМОЗ НОРМЎМИН, ЎХҲ Муассислар Мажлисининг аъзоси(uzxalqharakati.5 dekabr, 2011)
Мухолифатга алоқадор кўрилиб, Андижонда сўроққа тутилган аёл ‘ўз жонига қасд қилди’

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тарқатган хабарга кўра, мухолифатга алоқадорликда гумон қилиниб охирги бир неча ҳафта мобайнида сўроққа тутилган Гулсумой Абдужалилова “ўз жонига қасд қилди”.
Яқинларининг айтишларича, Гулсумой Абдужалилва шу йил ноябр ойи бошларида Олмониядаги таҳсил жараёнидан танаффус олиб, Андижонга қайтганидан бери мутассил равишда сўроққа чақирилиб, қийноққа тутилган.
Ўлимидан аввал Гулсумой Абдужалилова яқин дугоналаридан бирига мактуб йўллаб, ундан сўроқ мобайнида мухолифат аъзоларига қарши жиноий ишларга қўл уриш талаб қилинганлигини билдирган.
Мактуб йўлланган дугонасининг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, Гулсумой Абдужалилова ундан Ўзбекистон мухолифати раҳбарларидан Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд уюштириш талаб қилишганлигини айтган.
Дугонасининг айтишича, бир неча ҳафта мобайнида мутассил сўроққа тутилган пайти Гулсумой Абдужалилова қийноққа тутилган ва калтакланган.
Гулсумойнинг оёқ ва қўлларида калтак излари бўлган, охирги сўровдан қайтган куни ички органлари қаттиқ оғриётганидан шикоят қилган.
Унинг дугонасига мактубида ёзишича, охирги маротаба сўроққа чақирилганидан сўнг терговчиларнинг талабларини қониқтиришини айтиб, чиқиб келган ва уйга келганидан сўнг бировнинг жонига қасд қилгандан кўра ўз жонига қасд қилишни афзал билган.
Шунингдек Гулсумой Абдужалилованинг мактубда ёзишича, терговчиларнинг талабларига рози бўлмаса унинг оила аъзлари, кекса онаси билан қолган оила аъзоларини ҳам тазйиққа олиш билан пўписа қилганлар.
Яқинларининг билдиришларича Гулсумой Абдужалилованинг мухолифат ҳаракатлари билан алоқаси бўлмаган.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати унинг ўлими юзасидан таъзия изҳор этган.
Би-би-си ушбу ҳодиса юзасидан расмий идоралар, хусусан Гулсумой Абдужалиловани сўроққа чақиргани айтилган Андижон вилояти Ички Ишлар Бошқармасининг муносабатини олишга ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг матбуот котиби Олимжон Тўрақулов Би-би-сининг Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигида рўйхатдан ўтмаганлиги важидан бу борада маълумот беришдан бош тортди.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Альянси Гулсумой Абдужалилованинг ўлимига сабаббўлган омиллар юзасидан зудлик билан текширув ўтказилишига даъват қилдилар.
Ушбу икки ташкилот чиқарган баёнотда айтилишича, қатор халқаро ташкилотлар даъватлари, шунингдек, Ўзбекистон имзо чеккан халқаро битимларга қарамай мамлакатда ҳибсга олинганлар ва маҳбусларга нисбатан ноқонуний амаллар ва қийноқлар ҳануз кенг равишда қўлланмоқда.(Bi-bi-si.5 dekabr, 2011)

Гулсумойга атаб
Андижон ОВДсидаги Золимлар айтган туҳмат гапларни ёзишдан бош тортиб,М. Солиҳни жонига қасд қилишни талаб қилишганда акс ҳолда онанги ўлдирамиз дейишганда, чорасиз қолиб, ўзини қурбон қилган Аллоҳ раҳматига олсин иншааллоҳ шаҳид синглимиз Гусумой Абдужалиловага бағишлаб;
Эй, қийноқ остида ўлган сингилжон,
Сен зулм олдида кичиксан – гардсан,
Лекин бош эгмасдан, топширдингку жон,
Сен паҳлавонлардан ботирроқ, мардсан!
Гулсумой, бу улуғ кураш йўлинда,
Нотавонлар учун ибрат бўлиб қол!
Зулмни ағдариш сенинг қўлингда,
Муштипар қизингдан, Халқим, журъат ол!
Аллоҳ авф этсин гуноҳларинги,
Гулсумой, сен қилдинг ўзингни қурбон!
Сени қийнаган шу жаллодларни ҳам,
Оз қолди, ўзлари қусажакдир қон!
Йўқолажак ҳали, қора булутлар,
Оз қолди, яқинда чиқади офтоб!
Хор бўлажак сени талаган итлар –
Сен билан бошланди, буюк инқилоб!
М. Абутов.(uzxalqharakati.6 dekabr, 2011)

Милиционерлар қизни ўз жонига қасд қилишгача олиб боришди
4-декабр куни Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида, маҳаллий милиция томонидан, ўзбек мухолифатига қарши чиқиш талаби билан қийноқларга солинган Гулсумой Абдужалилова ўз жонига қасд қилиб оламдан ўтди.

«Ёш аёлни тўрт кун давомида қийнашди, шундан сўнг у таҳқирларга чидай олмасдан, қандайдир дорилар ичиб ҳаётдан кўз юмишга аҳд қилди», – дея хабар беради Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари альянси (ЎҲА) лидери Елена Урлаева марҳуманинг синглиси Мохларойдан иқтибос келтириб.

Мохларойнинг сўзларига кўра, Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси (ИИБ) ходимлари, унинг опасини Германиядан ўқишдан қайтиб Қўрғонтепадаги уйига қайтгач ушлашган.

«Мохларой менга, милиционерлар Гулсумойдан мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси лидери,
ҳозир Европада яшаётган Муҳаммад Солиҳга қарши ёлғон кўргазма беришни
талаб қилишганини айтди», – дейди Урлаева. Унинг билдиришича, Гулсумойнинг ушланиши ноқонуний бўлган, ҳуқуқ ҳимоячилари аралашгач уни қўйиб юборишган

«4-декабр куни мен «ишонч телефони» орқали Ўзбекистон ИИВга, кейин эса то Гулсумой озод қилингунига қадар, Мохларой билан боғланиб турдим», – дейди Урлаева.

Мохларой шунингдек Урлаевага, 5 декабр куни эрталаб Гулсумой ҳуқуқ ҳимоячисига ўзи қўнғироқ қилишини ва уни милицияда қандай тергов қилиб, қийнашгани ҳақида хабар беришини айтди.

Урлаева, ўз навбатида, шифокор чақиришни ва Гулсумойнинг калтакланганини расмийлаштириб қўйишни маслаҳат берди.

Бироқ аёллар ўз режаларини ҳаётга тадбиқ эта олишмади – 4-декабр куни Гулсумой ўзини заҳарлади.

ЎҲА ҳуқуқ ҳимоячилари Гулсумойга нисбатан нафақат шафқатсиз муносабат бўлгани, балки у милиционерлар томонидан зўрлангани ва бунинг оқибатида ўз жонига қасд қилишгача олиб борилганини гумон қилишмоқда.

Урлаевага шунингдек, Гулсумойнинг ўлим олдидан хат қолдиргани, унда “милиционерлар бир нечта мухолифатчиларни ўлдириб келишга” мажбурлашгани ҳақида айтилган.

«Мен тушундимки, гап Ўзбекистон Халқ ҳаракати мухолифатчилари ҳақида бормоқда, – дея фараз қилади Урлаева.

Гулсумой рози бўлган, бироқ, кечқурун уйига қўйиб юборилгач, ҳеч кимни ўлдирмасликка, яхшиси ўзи ўлишга қарор қилади.

Урлаева воқеа тафсилотларини аниқлашга муваффақ бўла олмайди – Мохларой телефонга икки кун давомида жавоб бермаган.

«Альянс ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукуматдан қизни ўз жонига қасд қилишгача олиб борган сабаблар ва қасддан тайёрланаётган қотилликни суриштиришни талаб қилишади», – дейди Урлаева.(uznews.net.6 dekabr, 2011)

Кўрпа қавинг, йигитлар!

Ўзбекнинг ўғлонлари қолиб, қизлари мард бўлмоқда! Куни кеча андижонлик Гулсимой Абдужалилованинг ўлими билан боғлиқ хабарлар дунёга тарқала бошларкан, бу хабар табиийки, кўпчиликнинг дилини оғритди. Ўзбекистондаги машъум жинояткор режим ҳар қандай усулларда бўлсин, одамларни қийнаб ўлдиришда давом этаяпти ва бу зулмнинг чеки кўринмайди ҳам. Бугунги давр ўзбеклари худди бир қоронғу тунда яшаётган кўзи ожиз бандиларга ўхшаб кетади. Ёруғлик сари чиқишни ҳам исташмайди, сабаби, барибир кўзлари ёруғликни кўрмайди. Демак ёруғ кунга эҳтиёж ҳам йўқ эканда.
Ўзбеклардек хор бўлган ва булғанган бошқа бир миллат бу курраи заминда қолмаган бўлса керак. Йиигитларимиз милицияда, йигитларимиз мардикорликда, йигитларимиз ҳамма вақт кимнингдир хизматида. Республикадаги куч ишлатар тизимлар ўзбек йигитлари қолиб, қизларини ҳам хўрлашмоқда ва бунинг учун биров жавобгар бўлмайди ҳам. Чунки Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов сиёсати шундай ва унинг сиёсатини бугун АҚШ, Исроил, Германия каби дунёнинг тараққий этган демократик мамлакатлари ҳимоя қилмоқда. Ўзбек ўғлонлари ўзбек қизини ўлдириб тағин “йигитмиз” дея ҳеч бировдан уялмай бош кўтариб юришибти. Садқаи йигит номи кетсин бу ювиндихўрлар!
Ўзбекистон деб аталаётган бу ватан барчамизники ва унда халқимиз бахтиёр яшаши лозим эмасмиди? Республикамизнинг “узоқни кўзлаб” “оқил” ва “доно” сиёсат олиб борадиган Президенти Буюк келажак ҳақаида сафсата сотганида унга ишонганлар каммиди? Ҳеч ким ишонмаганди десак ҳам кўп муболаға бўлмайди! Аммо ўзимизнинг номуссизлигимиз боис, ўзимизни бу баъдбахтга яқин тутиб олиш учун ҳам унинг сўзларига гўёки ҳангу-манг эдик.
Ўзбекнинг йигилари! Қаранг, бу сўқир кўзларингизни бир сонияга бўлсада очинг! Кўраяпсизми, бирингизнинг синглингиз, яна бирингизнинг опангиз бўлган Гулсумой Андижон милицияси касридан ўлди! У энди йўқ ва унинг қотиллари бўлган андижонлик Худо урган милиционерлар сизнинг орангизда бахтиёр яшашаяпти. Сиз эса эркак номини кўтаришга ҳам ярамай қолдингиз ва нафақат ўзингизни, балки аёлларингизни, болаларингизни қаттол режим зулмидан ҳимоя қилишга ҳам қодир эмассиз.
Гулсимой Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига аъзо эмасди. У бор йўғи талаба эди ва ўз ватанига хизмат қилиш, уни юксакларга кўтариш илинжида бўлгандир. Оқибат, ватан ундан ўзбек мухолифати раҳбарларини ўлдиришни талаб қилди. Гулсимой ўзига сотқинликни раво кўрмади, шунчаки бу ватанга ҳам, бу режимга ҳам, унинг ҳамма ерда ҳозиру-нозир лайчалари, милиционерларига ҳам лаънат айтиб бу дунёни тарк этди. Эркаклар номард бўлган жойда у мардликни намоён қилди.
Ой ўтар, балки яна бирор йил ўтар, унинг ҳам номи унут бўлиб кетар. Тағинда биз “ҳурматлик” ва “азиз” “инсон” бўлган президентимизнинг қўйнига қараб отилармиз. Тўғрида, у бизга милицияданми, хавфсизлик хизматидан иш бериб қолса ит бўлиб ўз халқимизнинг бошини ғажишга тайёрмиз. Ахир бизда на ор-номус, на матонат ва ғайрат қолмаган бўлса халқнинг қисмати ҳам шу бўлади!
Ўзбек ўғлонлари, йигит деган номни кўтарманг. Бошларингиз рўмол ўранг, зеро йигит номи сизга хос эмас. Негаки, сиз уйингизда кўрпача устида ўтириб, аёлларингизни ҳокимиятлар олдига чиқараяпсиз! Сиз милиция ва хавфсизлик хизматларида ишлаб қизларимизни ҳам қийноққа тутуаясиз! Сиз мана шу органларга чақимчилик қилишгача ҳам бораяпсиз! Йигит номи сизга хос эмас!
Ўтган йил Сухондарёлик Райхоной Соатованинг 12 нафар милиция томонидан зўрлангани ва унинг қамоқда туғгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Миқ этмадингиз! Бу тартибда қизларимизнинг номусларини топташ ҳали ҳам тўхтагани йўқ ва у давом этаяпти. Мана энди қизларимизни қийнаб ўлдиришлар ҳам бошланди, аммио сиз тағин сукутдасиз. Кўзингизни очиб қаранг, Гулсимой сотқинлик қилмайман деб ўлди ахир! Уйингизда жимгина ўтириб кўрпа қавинг йигитлар! Бошқасига ярамадингиз!
Йигитлар номард бўлган юртда қизлар мард бўлади!
Тўлқин Қораев
Швеция.(uzxalqharakati.6 dekabr, 2011)

Адолат Талаби Шудир

Сайтимиз ўқувчиларига ЎХҲга алоқадорликда айбланиб тазйиққа учраган Аллоҳ мағфират қилган бўлсин Гулсумой Абдужалиловани фожеъасига доир баъзи фикрларимни билдиришни лозим топдим.
Охирги бир ёки бир ярим ой ичидаги воқеъаларни қисқача гапириб ўтишга тўғри келади.
Қодир Мавлонов
Эсларингизда бўлса, ЎХҲ сайтида Қодир Мавлонов деган кимсани ЎХҲ номидан Мой Мирдаги саҳифасига эълон берганини ва унга Ўзбекистондан бир аёл мухолиф руҳдаги мақолалар юборганлигини ва оқибатда ўша аёл тазйиққа олинганлигини маълум қилгандик.
Бу Қодир Мавлонов ҳақида мен бехосдан билиб қолгандим. Марҳума Гулсумой Абдужалилова ўша тазйиққа учраган аёлни дугонаси экан. Ва унга ёрдам беришни илтимос қилиб менга фаесбоок сахифаси орқали хат ёзганди. Мен дугонасига нима сабабдан тазйиқ бўлаётганини суриштирсам, Гулсумой “дугонамни сизларга юборган мақоласи учун тазйиқлар бўлаяпди” деганди.
Мен “ЎХҲ сайти муҳаррири бўлсам, менга мақола келмаганку десам”, Гулсумой; “сизларда Қодир Мавлон дегани бор экану, дугонамни мақоласини шунга юборганман ўзим” деганди.
Кейин мен суриштириб кўрсам, ЎХҲга аъзо ташкилотлар орасида унақа одамни ўзи йўқ экан. Шунда уни ИАК режимини жосусларини иши эканини англадим. Ва бундан ўқувчиларни огоҳлантириш учун сайтга эълон чиқардим.
Кейинчалик мен ўша мақолаларни Гулсумойдан олиб ЎХҲ саҳифасида эълон қилдим.
Хуллас, ўша сабаб мен Гулсумой билан гаплашиб турганман.
Уни дугонаси бир ҳафта қамалиб чиққач, яшириниб юрди ва ҳозирда тазйиқдан узоқда алҳамдулиллоҳ.
Аммо, кейин ўша Қодир Мавлон дегандан сайтга бир неча ҳақоратли изоҳлар келди. Табиийки, уларни чиқармадик.
У кимса, кейин гумонимча Мой Мирда Султон Саидов номи билан бошқа адрес очиб мен билан ҳам дўстлашиб олди. Ҳозирча у ўзини кимлигини билдирмай турибди. Мен ҳам билмагандек турибман.Бир биримизни кузатяпмиз.Аниқ билмаган одамни жосусликда айблаш мумкинмас. Шунинг учун ҳам жим турибман.

Адолат Талаби Шудир(uzxalqharakati.6 dekabr, 2011)

Тазйиқлар
Гулсумой уйига кетгач, уни Тошкентдан келган терговчилар кечаю кундуз оч наҳор олиб ўтириб, турли хил қийноқлар ҳақоратлар қилиб ЎХҲга алоқадорлигини тан олишга мажбурлашган.
Уни аввал МХХ чақириб, доно Юртбошига содиқ бўлишга тилхат ёздириб олган. Кейин Тошкентдан келган Терговчилар аввал бир марта чақириб, икки кундан кейин кетма кет тўрт марта терговга олиб боришган.
Терговга уни Онасини, Акасини, укасини, синглиси ҳаммасини олиб бориб, алоҳида хоналарда қўйиб тергов қилишган.
Шоҳида исмли айиқдек баҳайбат мелиса аёл уни шланги билан уриб турган. Ундан мухолифатчиларга нисбатан туҳмат гаплар ёзиб беришни талаб қилишган.
Фалончи, Менга Ўзбекистонга бориб, мен айтган жойга бориб ўзинги портлатасан деб айтди”деб ёзишни талаб қилишган.
Ва кейин эса ўлдиришни талаб қилишган. Акс ҳолда онасини машина уриб кетишини, акаси қамоқда чиришини айтиб қўрқитишган.
Шу тергов давомида мелисалар скайп орқали ким биландир гаплашиб уни ЎХҲга алоқадорлигини тасдиқлайдиган кўрсатма ҳам олганлар.
Ана ўша кимса, ьахминимча Қодир Мавлонов номи остидаги МХХ жосуси бўлган.
Ва айни ўша кимса бу қизни бошига етди.
Жосус ўзбекчани яхши гапиролмайдиган одам экан. Ўзбек тилида чала гапирган.
Бизда Қодир Мавлонов номи остида ишлаётган кимсани ёзган хатлари бор. Тўрт қатор гапниям тўғри ёзолмаганидан уни ўзбекчани яхши билмайдиган кимсалиги маълум бўлади.
Бу кимсани турли номлар остида интернетда жосуслиқ қилиб юриши маълум бўлди. Ва аниқ билганимиз бир аёлни бошини еди. Бирини қамалиб ватандан чиқиб кетишга мажбур қилишди.
Бу ким бўлиши мумкин? Аллоҳ билгувчидир.
Мен доим ким билан алоқа қилсам, унга агар Ўзбекистонга бориб келиб юрадиган одам бўлсангиз, мен билан алоқа қилманг, ёки ўз исм фамилянгизни ёзманг деб огоҳлантираман. Бу гапларни гулсумойга ҳам айтгандим.
Афсус, у соддалик қилди. Эътибор бермади.
Мен ўзимни уни бошига тушган мусибатга қисман айбдор деб биламан.
Ва унга ёрдам қилолмаганимга афсусланаман.
Ва уни ўлимига аввало ИАКни ва уни режимини ва кейин ўша Тошкентдан келиб тергов қилган тўртта кимсани айбдор деб биламан.
Уларни жазо олиши шарт деб ҳисоблайман.
Адолат талаби шудир!(uzxalqharakati.6 dekabr, 2011)

МХХ Талвасада
Албатта, ИАК режимида бўлаётган ҳар бир жиноят ортида МХХ туради. Жумладан Гулсумой фожеъасида ҳам шундай бўлди.
Улар бошқа жиноятлари каби, бу қилмишлари ҳам ёпди ёпди бўлиб кетишини жуда истаяпдилар.ИАК ва уни режими халқдан қўрқади. Бугунги кунда Германиядаги ўзбек элчихонасидаги айғоқчилар ҳам Гулсумойни изини яширишга урина бошлашди.
Ўша ерда яшаётган немисга эрга тегиб кетган, ўзбекистонлик бир шаллақи аёлни менга телефон қилдириб, ЎХҲни Сайтидаги Гулсумойни суратини ёнидаги кимса менман, мени суратимни олиб ташланг деб гапиртиришди.
Мен ундан ёнингиздаги ким десам, уям мени танишим исми Ирода Гулсумой эмас деб жавоб берди. Мен ундан сиз Гулсумойни танирмидингиз десам, унақа қиз умуман бўлмаган Германияда деди.
Мен бу аёлни суратини рухсатсиз қўйишимиз нотўғрилиги учун уни ёлғиз тушган суратга алмаштирдим. Кейин билсам бу аёл Б.Б.С.игаям тел қилган экан сурат бўйича, улар ҳам унга ишонишибди шекилли суратларни олиб ташлашибди.
Кейин бу аёл ёки улар биргаликда ЎХҲ сайтидаги турган барча эмаилларга хат ҳам ёзиб чиқибди сурат масаласида.
У менга +496221863627 номеридан тел қилди. Мен унга сиз топшириқни эплаёлмадингиз, Элчихонадагиларга айтинг бошқа одам топишсин ўрнингизга десам, русчалаб сўкиб трубкани қўйиб қўйди. Кейин маълум бўлишича, бу рақам магазинни номери экан.
Бу дегани, ИАК режимига бечора Гулсумойни расмини ЎХҲ сайтида туриши ёқмаяпди. Чунки, режим жиноятини яширишга уринаяпди. Улар бу мавзуда гап тарқамаслигини исташяпди. Аммо, начора?
Биз яқинда Гулсумойни ўлими олдидан ёзган хатини ҳам ўқувчиларимиз эътиборига тақдим этамиз. Ва бу жиноятни қилганларни жазоланишигача фаолиятимизни давом эттирамиз. Ноҳақ ўлдирилган армонлари дилида кетган қизни ҳаётига зомин бўлганлар жазосини олишлари керак. Ва иншааллоҳ яқин кунларда оладилар!
Адолат Талаби Шудир!
М.Абутов.(uzxalqharakati.6 dekabr, 2011)

Узбекистан: Милиционеры довели до самоубийства участницу оппозиционного Народного движения Узбекистана

4 декабря покончила жизнь самоубийством уроженка Андижанской области Гульсумой Абдужалилова, которая, как следует из ее профиля в Facebook, была членом Народного движения Узбекистана (НДУ).
По сообщению лидера Правозащитного альянса Узбекистана (ПАУ) Елены Урлаевой, Г.Абдужалилова в течение четырех дней подвергалась пыткам в УВД Андижанской области. После освобождения она свела счеты с жизнью, приняв какие-то таблетки. В ПАУ подозревают, что Г.Абдужалилова была изнасилована милиционерами и доведена ими до самоубийства.
Как сообщает узбекская служба Би-би-си, Гульсумой Абдужалилова жила и училась в Германии, но в ноябре взяла отпуск и приехала в Андижан, где ее постоянно вызывали на допросы, пытались принудить к убийству нескольких членов НДУ. В своей предсмертной записке девушка написала, что лучше покончит с собой, чем убьет других людей.
«Я познакомился с Гульсумой в Фейсбуке, – рассказывает «Фергане» узбекский оппозиционер, учредитель сайта Stopdictatorkarimov.com Хазраткул Худойберди. – Я никак не могу понять логику действий ментов Андижанского областного управления милиции, где четыре дня пытали и допрашивали Гульсумой Абдужалилову. За что? За то, что познакомилась через Фейсбук с несколькими земляками, живущими за рубежом? Ведь она вообще никогда не принимала какого-либо участия в нашей деятельности! Ей было, наверное, очень приятно чувствовать себя в рядах нового народного движения, имеющего светлые планы на будущее страны, включающие возможность обеспечить гражданам Узбекистана такие же свободы, какие имеют жители стран Европы, США, Канады, Австралии, где живут сотни тысяч узбекистанцев».
Правозащитники требуют от властей Узбекистана провести срочное расследование смерти Гульсумой Абдужалиловой.(Fergana.ru, 6 dekabr, 2011)

Гулсумой ЎХҲнинг янги қурбоними?
Сарвар Усмон
Андижондаги тазйиқлардан сўнг ўз жонига қасд қилган Гулсумой Абдужалилованинг Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг кўнгилли фаоли бўлгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари алъянси тарқатган маълумотга таяниб, Озодлик радиоси андижонлик Гулсумой Абдужалилова 4 декабр куни ўз жонига қасд қилгани тўғрисида хабар қилган эди.

Ташкилотга кўра, Абдужалилова тўрт кун давомида Андижон милицияси томонидан сўроққа тутилган ва ундан ўзбек мухолифатчиларига қарши кўрсатма бериш талаб қилинган.

Гулсумойнинг танишларидан бири, ўз исмиини ошкор қилмаган ҳолда Озодлик билан боғланиб, Абдужалилованинг ўз жонига қасд қилганини тасдиқлаганди.

Би-би-си радиоси Гулсумойнинг яқин дугонасига таянган ҳолда, “Гулсумой Абдужалиловадан Ўзбекистон мухолифати раҳбарларидан бири Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд уюштириш талаб қилишган” деб хабар тарқатганди.

Бу хабар тарқатилганидан бери марҳумага оид баъзи маълумотлар пайдо бўлдики, улардан пайдо бўлган саволлар жавобини озлаб кўрдик.

Гулсумой Абдужалилованинг ўлими тўғрисидаги хабар ёйинланган куни Ўзбекистон Халқ ҳаракати сайтида эълон қилинган “Таъзия”да марҳуманинг Ҳаракатга аъзо эканлиги инкор этилди. “Аслида уни (Гулсумой Абдужалилованинг – Озодлик) ЎХҲга алоқаси йўқ эди”, дейилган ўша материалда.

Орадан бир кун ўтиб, Facebookда Гулсумой Абдужалилова деган аёлнинг саҳифаси борлиги маълум бўлди.

Саҳифа эгаси ўзи тўғрисидаги маълумотларни келтирар экан, “иш жойи” деган сўровга “Ўзбекистон Халқ ҳаракати”, деб ёзган.

Facebookдаги Гулсумой Абдужалилова марҳума Гулсумой Абдужалиловадир, дейиш учун саҳифадаги бошқа маълумотлар асос бўла олади.

Хўш, марҳума ЎХҲга аъзомиди-йўқмиди?

Биз бу саволни ташкилот Муассислар мажлиси аъзоси, Тарғибот ва ташвиқот бўлими бошлиғи Намоз Нормўминга бердик.

Озодлик: Гулсумой Абдужалилова Ўзбекистон Халқ ҳаракатида ишлаганми¸ ишлаган эмасми?

– Мен буни тасдиқлай олмайман. Биласизми Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг учта расмий бошқарув органи бор. Булар – Муассислар мажлиси, Марказий котибият ва Тафтиш кенгаши. Яна бизнинг турли давлатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ва Россияда расмий бўлмаса ҳам фаолият бошлаëтган бўлимларимиз бор. Шу билан бирга бизнинг аъзоларимиз бор. Биз буларнинг рўйхатини бирор жойда эълон қилганимиз йўқ. Аъзолардан бошқа хайрихоҳ бўлганлар ва қизиққанлар бор. У киши хайрихоҳ сифатида, қизиққан сифатида балки Facebookка кириб ҳаракатимиз ҳақида бошқаларга маълумот берган бўлиши мумкин. Лекин ҳаракатимизда расмий фаолият олиб борган¸ деб мен тасдиқлай олмайман.

Озодлик: Сиз Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаолиятида иштирок этмаган¸ дер экансиз Гулсумой Абдужалиловани Ўзбекистон махсус хизматлари ўз жонига қасд қилишга мажбур қилган¸ деган баëнотни қандай асосларга таяниб айтаяпсиз?

– Саволингиз ўринли. Чунки у киши Ўзбекистонга бориб милиция сўроқ қилиб бошлаган кундан эътиборан оиласи билан, яқинлари билан алоқада бўлган ва кечқурун келиб синглиси билан кўришган. Яна мана Елена Урлаева деган ҳуқуқ фаоли бор. Унинг қўлига Гулсумойнинг ëзиб берган қўлëзмалари ўтган. Булар ҳақида Елена Урлаева бизга маълумот берди. Булар тасдиқланган маълумотлар.

Ўзбекистоннинг Андижондаги ички ишлар ходимлари у кишининг Ўзбекистон Халқ ҳаракати билан боғлиқлигини ва шундан кейин Ўзбекистон Халқ ҳаракати муассислар мажлиси раиси Муҳаммад Солиҳга суиқасд қилишни, агар шуни қилмаса, ўзига ва оиласига жуда ëмон бўлишини¸ ҳукумат уларни жазолантиришини айтгани ҳақида ҳужжатлар, қўлëзмалар ташлаб кетилган яқинларига. Биз шуларга асосланиб айтаяпмиз буларни.

Озодлик: Сизлар ўша гапларга тўлиқ ишонасизлар.

– Биз ишонамиз. Чунки бу биринчи нарса эмас ва бу Ўзбекистон ҳукуматининг ғайриодатий фаолияти эмас. Ўзбекистонда диктатура ўрнатилганидан бери зулм бор ва бу зулм умумий бир зулм. Бу зулмнинг хусусий кўринишларини биз турли шаклда айтишимиз муммин. 2005 йилги Андижон воқеаларини айтиш мумкин, ҳозир қамоқда ëтган 10 мингларча сиëсий ва диний маҳбусларни айтиш мумкин. Бу қилинган жиноятни Ўзбекистоннинг тоталитар зулм сиëсатининг парчаси сифатида боғлаймиз биз, дейди ЎХҲ Муассислар мажлиси аъзоси, Тарғибот ва ташвиқот бўлими бошлиғи Намоз Нормўмин.

Ўзбекистон Халқ ҳаракати ўзининг расмий сайтида Гулсумой Абдужалилованинг ўлими муносабати билан “Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг дунё жамоатчилигига мурожаати”ни ҳам эълон қилди.

Ҳужжатда ҳозиргина жаноб Нормўминдан эшитганингиз фикрлар мавжуд.

ЎХҲ фаоли бўлган яна бир ўзбекистонлик талабанинг 7 декабр куни Озодликка билдиришича, Гулсумой Абдужалилова Мюнхендаги Людвиг Максимилиан университетида ўқиган.

Гулсумой йўққа чиқарилди

Гулсумой Абдужалилованинг шахси теграсидаги иккинчи баҳс¸ таҳририяти Тошкентда жойлашган Uzmetronom Интернет газетасида бундай аёлнинг бўлгани бутунлай инкор этилган мақола чоп этилганидан сўнг янада кучайиб кетди.

Шундан сўнг бу воқеа халқаро матбуот диққатига ҳам чиқиб, айрим инглиз тилли нашрларда ҳам чоп этилди.

Ўзбекистон махсус хизматларига алоқадорлиги тахмин қилинадиган Uzmetronom газетасида таҳририят номидан эълон қилинган мақолада бу воқеа ортидан журналистик суриштирув ўктазилгани ва унинг натижасида Гулсумой Абдужалилова, деган шахснинг Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманида умуман яшамагани айтилади.

Таҳририят бу хулосага келгунча Қўрғонтепа туманида Фуқаролик ҳуқуқий далолатномаларини ёзиш – ЗАГСга мурожаат қилиб¸ кейинги кунлар ичи бу туманда Гулсумой Абдужалилова деган шахснинг ўлгани қайд этилмаганини¸ Республика Божхона қўмитасининг фуқароларнинг мамлакатга кириш-чиқиши қайд этиладиган жамоатчилик учун ёпиқ бўлимидан бундай шахснинг Ўзбекистон ҳудудига қуруқлик ва ҳаво орқали кирмаганини даъво қилади.

Боз устига¸ Тошкентда ўтирган таҳририят уч кун ичида ўз каналлари орқали Германия Чегара хизматига боғланиб¸ Гулсумой Абдужалилова деган шахс ўтган ойлар ичи Берлин, Франкфурт, Мюнхен аэропортларидан кириб-чиқмаганини аниқлашга муваффақ бўлганини ёзди.

“Ўз каналларимиз” деганда Uzmetronom бош муҳаррири қандай каналларни назарда тутгани бизга қоронғу. Аммо Гулсумой тақдирини кузатаётган немис журналисти Маркус Бенсман бундай маълумот Германияда мутлақо сир экани, ҳатто ўта кучли каналлари бўлган тақдирда ҳам ҳеч ким¸ айниқса уч кун ичида¸ бундай маълумотни олиш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидлайди.

Маркус Бенсманга кўра, фақат бир ҳолатда: “Германия суди қарори билан рухсат берилган тақдирдагина қайсидир шахснинг эркин ҳаракатланишига оид маълумотни олиш ҳуқуқи пайдо бўлиши мумкин”.

Агар шундай қарорга эришган бўлса, демак Uzmetronom сайти фавқулодда кучли каналларига эга, деб тахмин қилиш ва бу даъвони илгари сураётганлар бундай “каналлар” фақатгина махсус хизматлар бўлиши мумкин, деб ҳисоблаётганини ҳам қўшимча қилиш мумкин.

Шу даъвони таъкидлаётган Ўзбекистон Халқ ҳаракати Uzmetronom сайтининг иддаоларини мутлақо инкор қилмоқда.

Ҳаракат фаоли Муҳаммадсолиҳ Обутов гарчи Гулсумой Абдужалилова бу ҳаракатга расман аъзо бўлмаган бўлса-да, тириклигида у аёл билан Интернет орқали мунтазам алоқада бўлгани, вафотидан сўнг бу аёлнинг оиласи тақдирини ҳам кузатаётганини айтади.

– 4 дан 5 декабрга ўтар кечасида вафот этган ва ўша куни дафн этилган. Онаси касалхонада. Юраги слабий экан, ҳушидан кетиб касалхонага олиб кетилган. Реанимацияда ëтган. Ҳозир энди чиқди касалхонадан. Бу маълумотлар ҳам бизнинг вилоятдаги бошқа манбаларимиздан олинган. У оила билан эса алоқа тамомила узилган, дейди ЎХҲ фаоли Обутов.

Skypeдош дўстлар кўп¸ аммо

Uzmetronom сайтидаги мақола чоп этилганидан сўнг Озодликка Европа давлатларида яшаётган бир неча ўзбекистонлик оддий фуқаро ва мухолифат фаоллари боғланди.

Улар ҳам Гулсумой Аблужалилова, деган аёл билан Интернетдаги турли ижтимоий тармоқлар орқали боғланиб турганини айтишар экан, таҳририятимизга у қиз билан қатор ёзишмаларини йўллади.

Ана шундай ўзбекистонликлардан бири исми сир қолиши шарти билан Озодликка мана буларни айтди:

– Бу аёл бўлмаган деганга, мен қарши чиқаман. Чунки бўлган у. Бу одам билан мен гаплашдим. Мана ëзганлари турибди менда. Бошқалар билан ҳам гаплашган. Лекин уларни ҳам ҳали кўрганим йўқ. Skype орқали таниймиз, холос. Гаплашиб, чатлашиб ўтирардик. Ҳазиллашиб яна, урушиб. Чатни биласизку, опа!

Бу қиз ҳаëтда бўлмаган эди¸ деган гаплар менинг ғашимга келиб турибди. Гаплашганман мен бу қиз билан. “Дадам раҳматли бўлиб кетган”, деб ëзган. Мана бу ерда ëзганлари турибдида. Ëзганлари, гаплашганлари билан мен тасдиқлайман бу қиз борлигини, деди Францияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлардан бири.

Овози ёзиб олинмаслиги шарти билан Германия, Америкадан боғланган яна бошқа ўзбекистонликлар ҳам Германиянинг Мюнхен шаҳридан туриб, маълум муддат интернет тармоқларидаги ўзбеклар билан фаол алоқада бўлган Гулсумой Абдужалилова исмлик аëл билан ижтимоий тармоқларда суҳбатлашганларини билдирдилар.

Skypeдошларига кўра¸ Гулсумой номи билан билганлари ноябр ойи охирларида Ўзбекистонга қайтиши олдидан ўз сафарини ўртоқлари билан муҳокама ҳам қилган. Аммо виртуал дунëдаги суҳбатдошлар Гулсумой Абдужалилова деган талаба қиз билан реал дунëда кўришмаганликларини ҳам эътироф этадилар.

Улардан бири Гулсумой ўзини Германиядаги Максимиллиан университети талабаси деб таништирганини билдирди. Озодлик боғланган мазкур олийгоҳ маъмурияти Гулсумой Абдужалилова деган талаба қиз ўқиганини инкор қилмади¸ аммо талабаларга оид ҳар қандай маълумот сир сақланиши боис¸ буни расман тасдиқламади ҳам.

Озодлик боғланган Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани прокуратураси ҳам 4 декабр куни ўз жонига қасд қилган Абдужалилова ишига оид суриштирув бораётгани ҳақидаги хабарни инкор қилмади, аммо бу ишга оид бирор маълумот ҳам бермади.(ozodlik.org, 6 dekabr, 2011)

Гульсалай, открой личико

Ряд зарубежных информационных изданий распространили сообщение о том, что в Андижанской области покончила жизнь самоубийством некая Гульсумой Абдуджалилова. Причиной суицида якобы стало задержание ее местной милицией, склонявшей девушку к убийству узбекского оппозиционера Салая Мадаминова (Мохаммада Салиха), проживающего в Норвегии.

Сообщение было распространено со ссылкой на лидера правозащитного альянса Узбекистана (ПАУ) Елену Урлаеву и изначально представлялось недостоверным по очень простой причине. Ни один сотрудник МВД, находясь в здравом уме и ясной памяти, никогда не предложит студентке убить оппозиционера да еще за границей. Абсурд, хотя бы потому, что такие вопросы, даже если они возникают, совсем не в компетенции районного УВД.

Предположение о заведомой дезинформации с целью провоцирования массового недовольства населения Узбекистана действиями силовых структур и стало причиной журналистского расследования, к которому Uzmetronom.com подключил свои личные источники.

Так вот, по информации, полученной нашим изданием на конфиденциальной основе, в документах отдела записи актов гражданского состояния (ЗАГСа) Кургантепинского района Андижанской области, фиксирующих не только рождение детей, браки граждан, но уход их из жизни по любым причинам, Гульсумой Абдуджалилова не значится. Документально не зарегистрирована ее смерть и ни в одном другом ЗАГСе Андижанской области. Более того, в Кургантепинском районе вообще нет молодой женщины с таким именем.

Далее. Нам удалось выяснить, что паспорт на имя Гульсумой Абдуджалиловой как минимум в течение последних трех месяцев не фигурировал в информационной базе Государственного таможенного комитета (ГТК), сотрудники которого регистрируют каждый факт прибытия граждан в Узбекистан или их отъезда из страны. Выходит, что женщина с таким паспортом не пересекала границу Узбекистана ни по суше, ни по воздуху (морем сюда прибыть затруднительно в виду отсутствия судоходства).

Допуская, что на родине по понятным причинам нас могут «водить за нос» и, предполагая, что теоретически Г. Абдуджалилова могла перейти границу Узбекистана нелегально, мы по своим личным каналам вышли на пограничную полицию Германии – страны, из которой по версии Е. Урлаевой, прибыла домой «покончившая с собой» сторонница Народно-демократического движения (НДУ) Узбекистана. Так вот, имя гражданки Узбекистана Г. Абдуджалиловой (Gulsumoy Abdujalilova) не фигурирует ни в международном аэропорту Берлина, ни в аэропорту Франкфурта-на-Майне, ни в аэропорту Мюнхена.

Но и это не все. Нам удалось установить, что номер мобильного телефона, выложенный в одной из публикаций о вынужденном суициде несчастной женщины, якобы принадлежащий сестре «погибшей» – Мохларой, на самом деле принадлежит мужчине, проживающему не в Андижанской, а в Ташкентской области. Он, к слову, ни сном, ни духом не ведает о самом существовании Мохларой или Гульсумой.

Вполне закономерно возникает вопрос: а была ли девушка, а было ли само событие, то есть факт суицида, допросов в мрачных подвалах районной милиции? Анализ показывает, что сама Елена Урлаева фигурантки своего сообщения не видела, как не видела и ее труп. Ничуть не сомневаясь в искренности представительницы правозащитного движения, все же позволим себе высказать сомнение в достоверности ее информации. Нам представляется, что эту заведомо провокационную заготовку в расчете на наивность и доверчивость Елены Михайловны ей технично подсунули как раз из окружения Салая Мадаминова (Мохаммада Салиха) в расчете на вероятный резонанс внутри Узбекистана и реакцию международных структур типа ОБСЕ.

Как там, в Ливии все начиналось?.(uzmetronom.com.8 dekabr, 2011)

МХХ НАЙРАНГЛАРИ

Андижон Вилоят ИИБ сида Тошкентлик терговчилар томонидан тазйиққа ва қийноққа солинган марҳума Гулсумой Абдужалиловани фожеъали ўлимини яширишга урунишлар давом этмоқда.
Борган сари МХХнинг жирканч башараси намоён бўлмоқда.
Андижон Вилоят Қўрғонтепа шаҳрида туғилиб, 32 ёшгача яшаган ва Германиядан таътилга уйига борганда тазйиққа олиниб, ўлдирилган марҳума Гулсумой Абдужалиловани умуман мавжудлигини ҳам инкор этишга уринишлар бўлмоқда.
Кеча менга тел қилган бир аёл ҳам унақа аёл умуман Германияда бўлмаганини иддао қилганди.
ИАК режимига хизмат қилувчи uzmetronom.com/2011/12/08/gulsalajj_otkrojj_lichiko.html сайти берган маълумотларга таяниб, http://www.eurasianet.org/node/64657 сайти ҳам инглиз тилида шу каби маълумот тарқатди.
Ажабо! МХХ ўзини қонли жиноятини шунақа нопок йўл билан яширишга уринадими? Бор одамни йўқ деб қутулиб кетиши мумкинми? Бунақасини ҳеч ўйлаб кўрмаганман.
Гулсумой Абдужалилова аслида бормиди?
Гулсумой Абдужалилова Андижон Вилояти Қўрғонтепа шаҳрида 1979 йилни 24 апрелида туғилган. Отаси Давронбек Абдужалилов. Икки йил олдин вафот этган. Онаси Моҳирахон Абдужалилова. Қизининг вафотидан бери шаҳар касалхонасида даволанмоқда.
Улар Ҳамза кўчаси 49 уйда яшашган.
Икки ўғил ва икки қиз фарзандлари бор.
Дилшод Абдужалилов 1977 йил туғилган.
Гулсумой Абдужалилова 1979 йилда туғилган.
Улуғбек Абдужалилов. ?
Мохларой Абдужалилова. ?
Гулсумой Қўрғонтепа шаҳридаги № 5сонли ўрта мактабни битирган.
Ва Тошкентдаги чет тиллари институтига ўқишга кирган. Ва ўша ерда германияга бориб малака ошириш учун ўтказиладиган немис элчихонаси томонидан ўтказилган махсус тест имтиҳонида ютиб чиққан ва Германияга бориб ўқиб келган.
Ўқишни битиргач, Германияга келиб, Мьюнхендаги LUDWIG MAXIMILIANS UNIVERSITÄT MUNCHEN номли университетда иқтисод соҳаси бўйича ўқий бошлаган.
Учунчи курсни имтиҳонини топшираётганда, Онасини онаси яъни бувисини вафот этганини хабари келган. Ва имтиҳонни топшириб, уйига бориб келиш учун йўлга чиққанди. Ўқиши тугашига бир йил қолганди. Бориб, келиш билетини олиб, Мьюнхендан Москвага, у ердан Тошкентга учиб борган. 10 декабрда Германияга қайтиши керак эди.
ЎХҲга алоқаси;
Гулсумой Абдужалилова ЎХҲга аъзо эмасди. Аммо, ЎХҲни баъзи аъзолари ва хайрихоҳлари билан скупе орқали суҳбатларда қатнашган. Сабаби у ватандаги аҳволни бошқа давлатлардаги аҳвол билан солиштира оладиган нимага бизни аҳволимиз бунақа ночор деган фикрга жавоб излаётган фикри очиқ дунё кўрган талаба эди.
Уни ўтган ҳаётидаги оиласига айниқса уни дадасига умуман оиласига нисбатан қилинган ноҳақликлар ҳам уни бу каби мухолифатчилар билан суҳбатга ундагандир.
Нима бўлгандаям у бу дунёда яшаган инсон эди. Ва буни тасдиқловчи уни оиласидан ташқари яна ўнлаб юзлаб одамлар бор.
Ва уни шахсан танийдиган бирга ўқиган дугонаси бор. У билан Озодлик ва ББСи журналистлари номини айтмаслик шарти билан интервюлар ҳам олишган.Ва у ҳам вақти келганда ўзи гапиради.
Такрор айтамиз уни ўлими олдидан ёзган хати тез орада келади. Ва жамоатчилик эътиборига етказилади. Уни ўқиган университет билан ҳам боғланишга ҳаракат қиляпмиз. Бу каби аҳмоқона майнавозчилик дунёда фақат МХХ тарафидан уюштирилиши мумкин. Бошқа давлатларни хавфсизлик хизматлари бунақа майнавозчилик қилишни ўзларига эп кўрмаганлар.
Агар шу маълумотлар уларга кифоя қилмаса, начора?
Биз бор одамни йўқ дейдиган аҳмоқлар эмасмиз.Аммо, улар бор одамни йўқ дейдиган аҳмоқлар эканлигини кўрсатишяпди. Ва минг афсуски, бунга ишонадиганлар ҳам топилаяпди. Яқинда ҳаммаси ўз ўрнига тушади.
Муҳаммадсолиҳ Абутов.(uzxalqharakati.8 dekabr, 2011)

Гулсумой Абдужалиловани КЎРГАН борми?
Барно Анвар
ЎХҲ¸ Ўзбекистон махсус хизматлари тазйиқидан ўз жонига қасд қилганини айтаëтган Гулсумойни тошкентдагилар умуман бўлмаганга чиқарди.

Сирли қўнғироқ

Ўзини Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг аъзоси, деб ҳисоблагани ва шу йилнинг 4 декабр куни Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманининг Ички ишлар бўлими ходимлари тазйиқи боис ўз жонига қасд қилгани айтилган Гулсумой Абдужалилова ҳақидаги хабарга нисбатан илк шубҳа унинг сурати устида пайдо бўлди.

“Гулсумой Абдужалиловага тегишли деб Озодликка тақдим қилинган суратдаги қиз менман”, деган иддао билан таҳририятга Германиядан бир аëл таҳририятга сим қоқди.

“Суратдаги қизлардан бири менман, у сизнинг қўлингизга қандай қилиб тушибди қолди”, деб мурожаат қилди бу аëл Озодлик мухбири билан ўзаро суҳбатда.

Гулсумой Абдужалилова деган аёлни танимаслиги, суратдаги икки қиздан бири ўзи, яна бири эса унинг дугонаси эканини таъкидлаган аëл¸ ëнидаги қиз – ЎХҲ томонидан Гулсумой Абдужалилова деб таништирилган дугонаси шахсиятини очиқлашни истамади.

“Суратдаги қиз сиз бўлсангиз, марҳамат, биз билан видеомулоқотга чиқинг¸ бу гапга ўз кўзимиз билан ишонч ҳосил қилайлик”, деган таклиф Германия рақамидан сим қоққан аëл томонидан қабул қилиндию аммо ижро этилмади.

Шу кунга қадар ушбу суратни Гулсумой Абдужалиловага тегишли, деб таъкидлаётган Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаоли Муҳаммадсолиҳ Обутов¸ ўзини Германияда таҳсил олаётган талаба деб таништирган аëл унга ҳам боғланганини айтиб, бу даъвога ишонмаслигини билдирди.

– Шу суратда ўнг тарафдаги Гулсумой бўлади, андижонлик. Анави телефон қилган аëл ëлғон айтаяпти. Нимага ундай қилаяпти билмайман. Балки унга қандайдир босимлар бўлаëтгандир. Кимнидир гапиртираяптилар у ëқдан Ирода, бошқа деб. Аслида алоҳида суратдаги аёл ҳам, иккаласи бир тушган суратдаги ҳам ўша Гулсумой. Бундан ташқари ҳам менда қанча суратлари бор. Мен шуни тасдиқлай оламан, бу сурат Гулсумой Абдужалилованинг сурати. Буни тасдиқлайдиган мендан бошқа одамлар ҳам бор. Тез кунда гаплашасиз улар билан ҳам, дейди Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаоли Муҳаммадсолиҳ Обутов эди.(ozodlik.org.9 dekabr, 2011)

Рыть яму в чужом саду
Есть узбекская пословица: «сколько не пытайся скрыть болезнь, температура выдаст её».
Правду об Узбекистане выдаёт ложь властей и их лизоблюдов. Журналист советского разлива Сергей Ежков один из самых подобострастных поклонников Каримова, его режима, хотя и прикрывается под маской “независимой прессы”(uzmetronom.com).
8 декабря Ежков в своем сайте объявил что склонение Гульсуной Абдужалилову к покушению лидера оппозиции Мухаммада Салиха – дезинформация: «Ряд зарубежных информационных изданий распространили сообщение о том, что в Андижанской области покончила жизнь самоубийством некая Гульсумой Абдуджалилова. Причиной суицида якобы стало задержание ее местной милицией, склонявшей девушку к убийству узбекского оппозиционера Салая Мадаминова (Мохаммада Салиха), проживающего в Норвегии», так начинается статья наполненная чувством ненависти против Народного Движения Узбекистана.
Посмотрим на факты: 3 декабря появилось сообщение првозащитной организации возглавлеямой Е. Урлаевой о том, что в УВД Андижанской области милиционеры незаконно допрашивают и применяют насилие к Гульсуной Абдужалиловой, 1979 года рождения, которая приехала домой в Каттакурганский район из Германии, где проходит обучение. Как сообщила Мохларой, сестра Гульсуной Абдужалиловой, что вначале милиционеры задерживали и допрашивали подругу, а затем уже 4 раза каждый день с утра до ночи допрашивают Гульсуной, принуждая дать ложные показания на Мухаммадасолиха, лидера Народного Движения Узбекистан. Гульсуной была избита на допросе, но экспертизу пройти не удалась, так как утром вновь была увезена в милицию», – так сообщил 3 декабря 2011 год Правозащитный Альянс Узбекистана, лидером которой является известная правозащитница Елена Урлаева.
И через день, 4 декабря 2011 год Гулсимой покончила собой в знак отказа выполнения требований режима.
«Стало известно, что Гульсумой Абдужалилова, которую 4 дня пытали милиционеры УВД Андижанской области, вечером 4 декабря 2011 года покончила жизнь самоубийством, выпив какие-то таблетки», – сообщила Елена Урлаева 5 декабря сего года.
«Какие-то» таблетки, чем она отравила себя, не могла бы быть причиной такой молнинесной смерти. Некоторые предпологают что эти “таблетки” даны были ей именно сотрудниками СНБ Республик Узбекистана для отравление как раз Мухаммада Салиха и его единомышленников.
Ежков пишет: «Ни один сотрудник МВД, находясь в здравом уме и ясной памяти, никогда не предложит студентке убить оппозиционера да еще за границей».
Вот что я скажу господину Ежкову: 2001 году трое сотрудников МВД – министр МВД З.Алматов, начальник антитеррористического отдела полковник Батыр Турсунов, директор Узбекситанского Отдела Интерпола полковник Махмуд Хаитов – будучи в здравом уме и ясной памяти, поручали чеченским бизнесменам(!) убить того же Мухаммада Салиха. Они заплатили этим бизнесменам 165 тысячи долларов авансом. Этот международный скандал был освещён в мировой прессе широко и первые же часы разоблачения этого преступления по радио “Свобода” (http://archive.svoboda.org/programs/rtl/2001/RTL.051501.asp) и “ВВС, директор Интерпола М. Хаитов был уволен, а Б.Турсунов преведен на другую работу. Об этом снял российский журналист Михаил Маркелов (программа “Совершенно секретно”) документальный фильм и показал по каналу ЦТ-2. (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1130493180 )
Чеченские бизнесмены жили в Москве и вряд ли они могли бы увидеть М.Салиха так близко, как например, Гулсумой Абдужалилова, которая учась в Мюнхене, при желании, без труда могла встретиться с лидером узбекской оппозиции. Так что версия попытки склонения её к такой акции более правдоподобна, чем другие предположения.
Второе. Я далек от мысли, что её к этому делу готовили местные милиционеры. Дело вела Служба Национальной Безопасности Узбекистана. Немедленное выступление С.Ежкова по этому поводу лишный раз доказывает нашу версию, если учесть известную всем близость Ежкова к этой “конторе”.
Третье. Сообщения о смерти Гулсумой появилось 5 декабря и уже 8 декабря, Ежков успевает проводить свой “мониторинг” по всему миру: “Гулсумой не родилась и не выросла, даже не жила, соответственно и не умерла Её рождения не была зачислена в записи актов гражданского состояния ни рожденной и не умершей. Она не летала в Германию и оттуда не прилетала. Все паспортные контролы всех государств проверены, в их регистрации человек по имени Гулсумой Абдужалилова не обнаружен! Удивительно, не прада ли? Например, как так легко получил Ежков сведения о пассажирах у немецких бюрократов, которые выдают сведения только под постановлением суда?
Тем не менее, я один из тех кто радовался появлению этой статьи Ежкова. Почему? Потому что она своей неприкритой ложью невольно заострила внимание обшественности к этой теме. Начался процесс серьёзного исследования этого трагического случая и уже есть некоторые резулътаты, которые будут обявлены на днях. И не далёк тот час, когда диктатор Каримов ещё раз попадёт в яму, которую он периодически роет своим врагам.
P.S. Оказывается, не только я радовался появлению статьи Ежкова. Один из “журналист”ов, «известность» которого известна только ему, издающий узбеко-языческий сайт «Замондош» Ризо Обид, сразу опубликовал статью Ежкова на своих страницах.
Тулкин Караев
Швеция.(uzxalqharakati.10 dekabr, 2011)

ПОЕЗДКА ЕЛЕНЫ УРЛАЕВОЙ В КУРГАНТЕПИНСКИЙ РАЙОН

Рано утром 9 декабря 2011 года я выехала в Кургантепинский район Андижанской области для поиска родственников скончавшейся по вине милиции Гульсумой Абдужалиловой и подачи заявления в милицию и прокуратуру этого района по данному факту.
Водитель автомашины сказал мне, что у него брат работает в УВД Андижанской области и я попросила узнать адрес родственников Гульсумой Абдужалиловой, через некоторое время мне ответили что таких людей вообще в Андижанской области нет и что уже какая то женщина тоже спрашивала про эту семью.
По ходу маршрута по Кургантепинскому району я у многих людей спрашивала о Гульсумой Абдужалиловой и её семье, но этот район большой, он тянется на много километров вдоль границы с Кыргызстаном и без адреса поиски усложнялись.
10 декабря 2011 года я приехала в прокуратуру Кургантепинского района, чтобы сдать заявление о доведения до самоубийства Гульсумой Абдужалиловой, но в прокуратуру меня не пропустили, постовой сказал что в субботу прокурора не бывает.
Я хотела встретиться с начальником милиции этого района чтобы лично ему сдать такое же заявление. Меня долго не пропускали по причинам развода сотрудников, совещания начальства, но когда прождав 2 часа я сфотографировала ка открывали ворота ГОВД, меня сразу позвали постовые и стали требовать убрать это фото.
Затем записав мои данные пошли докладывать начальнику что я требую приёма.
Через некоторое время меня принял начальник ГОВД Кургантепинского района подполковкик Юсупов Изатулло, который сразу стал докладывать, что он знает о моей публикации в Интернете о случае с Гульсумой Абдужалиловой, стал мне говорить что они сразу стали искать эту семью и что в их районе и в Андижанской области таких людей нет. Говорил он заученными фразами и видно было, что он что то скрывает. Я попросила принять заявление, но он долго отказывался, тогда я сказала что напишу на него жалобу так как он нарушает закон об обращении граждан.
После этих слов он принял заявление и сказал своему помпшнику подписать мою копию, что он и сделал написав свою фамилию Кохоров.
Когда ушла от ГОВД, за мной побежал этот Кохоров и позвал меня опять к начальнику.
Юсупов с кем то говорил по мобильному телефону и когда закончил приказал мне отдать подписанную копию заявления. Уже от ГОВД за мной была слежка –двое парней в гражданской одежде сопровождали меня пока я не села в машину маршрутом на Ташкент.
Я не жалею, что не нашла родственников покойной Гульсумой Абдужалиловой, но я убедилась как лгут должностные лица, какая напряженная обстановка в этом районе и в Андижанской области.
Я желаю, чтобы подруга Гульсумой убежала из Узбекистана пройдя все блок посты и рассказала как их пытали и к чему принуждали сотрудники МВД И СНБ Узбекистана.
Я желаю, чтобы предсмертное письмо Гульсумой Абдужалиловой было опубликовано и позорило Юсупова, Ежкова, всех кто причастен к смерти Гульсумой и всех кто эту смерть хочет скрыть.
Я желаю, чтобы школа №5 Кургантепинского района, где училась Гульсумой Абдужалилова, когда нибудь была названа её именем, как героя и патриота своей Родины.
Правозащитники Альянса продолжают свое расследование и надеются что преступники в смерти невинной Гульсумой будут наказаны.
Елена Урлаева, лидер общественного движения «Правозащитный Альянс Узбекистана».
11 декабря 2011 год. Ташкент. Узбекистан.(uzxalqharakati.10 dekabr, 2011)

Яна бир бор Гулсумой хақида…
Uzmetronom сайти, хориждаги мухолифат, хусусан, Ўзбекистон Ҳалқ харакати ташкилотига алоқаси борликда айбланиб, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Ички ишлар бўлими милиция ходимлари томонидан қийноққа тутилган ва шу туфайли ўз жонига қасд қилган Гулсумой Абдужалилова хақида мақола чоп этибди.
Гулсумойнинг ўлими тафсилотлари хақидаги хабарлар турли сайтлар ва бошқа хорижий ОАВда тарқалиб бўлгач, Ўзбекистон махсус хизмат идорасига тегишли эканлиги айтиладиган Uzmetronom сайти, бу хақда ўзининг версиясини тарқатди.
Унга кўра, Андижон вилоятида бундай исм шарифли инсон умуман йўқ, бу номдаги шахснинг Қўрғонтепа туманида Фуқаролик ҳуқуқий далолатномаларини ёзиш – ЗАГС бўлимида туғилганлиги хам қайд этилмаган ва оламдан хам ўтмаган. Uzmetronomнинг шоввозлари хаттоки, оддий инсонлар учун тақа тақ ёпиқ бўлган Республика Божхона қўмитасининг фуқароларнинг мамлакатга кириш-чиқиши қайд этиладиган бўлимидан Гулсумой Абдужалилова исмли шахснинг Ўзбекистон ҳудудига қуруқлик ва ҳаво орқали кирмаганини хам аниқлаб қўйишибди.
Хаммадан ажабланарлиси, Uzmetronom сайтининг тахририяти қисқа вақт ичида “ўз каналлари орқали” хаттоки Германия Чегара хизматига хам сўров беришган ва улардан “ Гулсумой Абдужалилова деган шахс ўтган ойлар ичи Берлин, Франкфурт, Мюнхен аэропортларидан кириб-чиқмаган”и хақида маълумотни хам тахлаб қўйишган.
Озодлик радиосининг айтишича, “Гулсумой тақдирини кузатаётган немис журналисти Маркус Бенсман бундай маълумот Германияда мутлақо сир экани, ҳатто ўта кучли каналлари бўлган тақдирда ҳам ҳеч ким¸ айниқса уч кун ичида¸ бундай маълумотни олиш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидлайди”.
Маркус Бенсманга кўра, дейди Озодлик радиоси, фақат бир ҳолатда: “Германия суди қарори билан рухсат берилган тақдирдагина қайсидир шахснинг эркин ҳаракатланишига оид маълумотни олиш ҳуқуқи пайдо бўлиши мумкин”.
Демак, Uzmetronom сайтининг мана шу ўтган қисқа давр ичида Гулсумойнинг шахсига оид маълумотларни хорижий ташкилотдан олиши деярли мумкин бўлмаган воқеа.
Мана шу мақолани ўқигач, менинг ёдимга, болалигимизда севиб томоша қиладиган “Оловуддинг сехрли чироғи” фильми тушди.
Унда малика Будурнинг фикри ёдидан Оловуддинни чиқариб ташлаш учун, сарой аъёнлари ва шох, унга “Оловуддин деган одам йўқ, сен уни тушингда кўргансан” деб айтишади ва ишонтиришади…
Малика Будур отасининг гапларига ишонади. Лекин, Гулсумой билан боғлиқ хабарни биринчилардан бўлиб тарқатган Тошкентлик Елена Урлаева, Uzmetronomнинг “ўз каналлари орқали” аниқлаган маълумотларига лаққа тушмади.
У, 9 декабрнинг эрта тонгида шартта Андижонга қараб жўнади ва тўғри Гулсумой яшайдиган Қўрғонтепа туманининг прокуратурасида бўлди хамда ички ишлар бўлими бошлиғига учради.
“Туман прокуратураси ичига мени киргазишмади, у ердаги соқчи, шанба кунлари прокурор бўлмаслигини айтди” дейди Елена Урлаева ўз сафари хақида ёзган хабариди.
Машхур хуқуқ химоячисининг туман ички ишлар бўлими бошлиғи хузурига кириши хам осон кечмади. Икки соатлик кутишдан сўнг, туман ички ишлар бўлими биносини суратга тушира бошлаган Еленани дархол бошлиқ хузурига киришига рухсат беришади.
“Қўрғонтепа туман ички ишлар бўлими бошлиғи Иззатулло Юсупов, мени, Гулсумой Абдужалилова хақида интернетда мен ёзган хабар орқали билганини айтиб кутиб олди. У дархол бу оилани қидиришни бошлаганларини ва туманда, хатто вилоятда хам бундай исми шарифли шахс яшамаслигини айтди.
У бу гапларни худди аввалдан ёдлаб олгандек гапирди. Унинг ниманидир яшираётгани кўриниб турарди” деб ёзади Елена Урлаева.
Шундан сўнг хуқуқ химоячиси, Гулсумойнинг ўлими бўйича ариза топширмоқчи бўлади, лекин милиция бошлиғи уни олишдан бош тортади. Елена, юқори ташкилотларга арз қилиши хақида айтганидан сўнгина, аризани бошлиқнинг ўринбосари Қаххоров исмли шахс қабул қилиб олади.
Тошкентга борадиган автомобилга ўтиргунига қадар пойлоқчилар назоратида бўлган Елена Урлаева, ўз хабарини мана шундай тугатади:
“Мен мархума Гулсумой Абдужалилованинг қариндошларини топа олмаганимдан афсусда эмасман, бироқ мен, амалдорларнинг бу борада ёлғон гапиришаётганини ва Қўрғонтепа туманида ва вилоятда анча вазият таранг эканлигини кўрдим.
Мен, Гулсумойнинг ўлим олдидан ёзган хати матбуотда эълон қилинишини ва Юсупов, Ежков каби Гулсумой ўлимига сабаб бўлган ва бу ўлим тафсилотларини беркитмоқчи бўлган кимсаларни шарманда бўлишларини хохлайман.
Мен, Гулсумой Абдужалилова ўқиган Қўрғонтепа туманидаги №5 мактабга, худди қахрамон ва ўз ватанининг фидокори сифатида унинг номи берилишини хохлайман”.
Сиз айтган кунлар хам келади, хурматли Елена.
Ўзбекистон фуқароларининг хақ хуқуқларини яксон қилиб, уларни кар ва соқов манқуртларга айлантираётган Ислом Каримовнинг ялоқхўрлари бугун бутун ўзбекларни “Сизлар бахтиёрсизлар! Биз сизларни янада бахтиёр қиламиз! Сиз фақат овоз чиқарманг!” дея ишонтиришмоқда.
Кўпчилигимиз бунинг ёлғонлигини билиб турсакда, барибир ишонгандек бўлиб, индамай тураверамиз. “Йўқ, бу ёлғонку?!” деганлар учун улар дахшатли тадорикларни кўриб қўйишган.
Гулсумой Абдужалилова хам Каримовнинг итларига қарата “Йўқ!” дея олган инсон эди.
У “Йўқ!” деди. Ва унинг биргина шу каломи, каримов режими умрини янада қисқартирди.
Агар хаммамиз бу разил режимга қарши бир овоздан “Йўқ!” дея олсак…..
(yangifikr.com, uzxalqharakati.11 dekabr, 2011)

А была ли Гульсум на самом деле? В интернете поднята очередная авантюра против Узбекистана
Вот уже несколько дней, начиная с 5 декабря в сети Интернет публикуются материалы о некоей Гульсумой Абдужалиловой (некоторые сайты называют ее Гулсум, некоторые Гульсун). Сущность сообщений сводится к тому, что 32-летняя жительница города Кургантепа Андижанской области Гульсумой, обучающаяся в «одном из университетов Германии», приезжает домой навестить родных. Ее тут же забирают в милицию и четыре дня принуждают убить Мухаммада Салиха (!). Не выдержав пыток, она накладывает на себя руки, оставив предсмертную записку.
Сам по себе факт вопиющий. Если бы не одно существенное «но». Ни в городе Кургантепа, ни во всей Андижанской области нет девушки с такой фамилией и именем, обучающейся в «одном из университетов Германии». Ни 32-летней, ни 12-летней. Двигаемся дальше. Кто же первоначальный источник этой «утки». Точно – Елена Урлаева из правозащитного альянса Узбекистана. Она хорошо известна своими, мягко говоря, неадекватными публикациями. Хорошо, чем же подкрепляет госпожа Урлаева эту сенсационную информацию? Оказывается она написана со слов не пожелавшей назвать себя знакомой Гульсумой. Попросту говоря, факты вымышленные, взятые с потолка.
Давайте анализировать дальше. Человек в здравом уме и твердой памяти не станет принуждать далекую от политических интриг оппозиции студентку «одного из вузов Германии» убивать «лидера узбекской оппозиции Мухаммада Салиха», который проживает в… Норвегии. Согласитесь, нет никакой логики.
Адреса жертвы (место проживания и учебы), а также время публикации подобраны тщательно, с определенным расчетом. 8 декабря народ Узбекистана праздновал 19-ю годовщину принятия основного Закона – Конституции. Поместив сообщение аккуратно 5 декабря, организаторы интернет-атаки создали для себя повод очередной раз поразглагольствовать на тему прав человека в Узбекистане. Почему же для легенды под именем Гульсумой выбрали именно Андижан (место рождения) и Германию (место учебы)? Ответ тоже ясен. Андижан на слуху по кровавой вылазке террористов в мае 2005 года. Что же касается Германии, то большинство тех, кому удалось сбежать от справедливого наказания, нашли приют именно там.
Вот все атрибуты, которые создают дополнительный ажиотаж вокруг новости о «гибели» Гульсумой.
Это не что иное, как посягательство на репутацию Узбекистана на мировой арене. Сколько уже раз республике приходиться терпеть от интернет-интервентов! Каждая такая попытка сопровождается кликушеством.
Самое обидное то, что авторов наветов невозможно привлечь к ответственности. Нет международных правовых норм. Именно поэтому та же Россия, Китай и некоторые страны уже выступали с инициативой разработать универсальный закон, позволяющий пресекать информационную интервенцию.
И последнее. Сайтам, уважающим себя, нужно составить списки авторов, вроде Урлаевой Елены, которые подставляют издания ложными информациями. Ясно, что высосанные из пальца материалы она пишет, отрабатывая чей-то заказ. Иначе придется предположить, что у Урлаевой проблемы с психикой
Автор: Уткир Хожибоев(press-uz.info. 12 dekabr, 2011)

Би-би-си тадқиқоти: ёритилган мавзуга қайтиб…

Олмониядаги ўзбекистонлик талабанинг айтишича, унинг сурати интернет хабарларида Ўзбекистонда ўлдирилган аёл, дея нотўғри ишлатилган.
Шу ой бошларида ўзбек мухолифат намояндасининг блоги ва қатор янгилик веб саҳифаларида Андижонда Гулсумой Абдужалилова экани айтилган аёл ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Хабарларда Гулсумой Абдужалилованинг яқин дугонасига таяниб, унинг Олмонияда ўқигани, ноябр ойида уйига таътилга қайтган пайт махсус хизмат ходимлари томонидан ушланиб, сўроққа тутилгани айтилган.
Айни манбаъ Абдужалиловага таҳдид этилгани ва ундан муҳожиротдаги мухолифат намояндасини ўлдириш сўралгани, бу эса унинг ўзини ўлдиришига олиб келганини айтган.
Хабар юзасидан илк шубҳалар Олмониядаги икки ўзбек талабаси турли янгилик нашрлари билан боғланиб, Гулсумой Абдужалиловага нисбат берилган сурат аслида уларники эканини айтиши ортидан пайдо бўлди.
Талабалар ўз суратларини ижтимоий тармоқ сайтларида чоп этишган ва ўша ердан нусха кўчирилган бўлиши мумкинлигини тахмин этганлар.
Улар Би-би-си билан боғланганларидан сўнг, BBCUzbek.com хабар тафсилотларини янада чуқурроқ ўргана бошлади.
Ўз мавқеъларини исботлаш учун Олмониядаги талабалар ўша сурат олинган жойга бориб, айни кийимларни кийган ҳолатда бошқатдан суратга тушишди.
BBCUzbek.com суратдаги аёлларнинг даъво қилингани каби Абдужалилова ҳамда унинг номи келтирилмаган ҳамроҳи эмас, балки ҳақиқатан ҳам талабалар эканини аниқлаш мақсадида улар билан видео мулоқот уюштирди.
Натижада кўплаб саволлар пайдо бўлди.
Гулсумой Абдужалилова ҳақидаги хабар тафсилотлари икки манбаъдан келган.
Улар ҳозирда Швецияда яшаётган ўзбекистонлик собиқ имом Муҳаммадсолиҳ Абутов ҳамда афтидан, қурбоннинг яқин дугонаси Хуршида Жўрабоева.
Ҳодиса ҳақида биринчи бўлиб жаноб Абутов таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли, Мустақил Инсон Ҳуқуқлари Ҳимоячилари Алянсидан Елена Урлаевага хабар берган.
Жаноб Абутовнинг айтишича, у Абдужалиловани бир неча йил давомида билган, у билан телефон ва интернет орқали мулоқот қилган. Жаноб Абутов Абдужалилованинг оила аъзолари ва дўстлари ҳақида маълумот берган, аммо унинг ўзи билан ҳеч қачон юзма-юз кўришмаганини айтган.
Иккинчи манбаъ – Хуршида Жўрабоева эса янада батафсилроқ маълумот берган.
Ўзининг айтишича, у дугонаси билан бир неча сўроқ жараёнларидан сўнг мулоқот қилган ва Абдужалилова унга Ўзбекистонда ҳужумларни режалаштиргани ҳақида иқрорлик кўрсатмаси беришга мажбурлангани ва ўзига ёмон муомала қилинганини айтган.
Охирги икки йилда дугонаси билан юзма-юз кўришмаган Хуршиданинг даъво қилишича, Абдужалилова муҳожиротдаги ўзбек мухолифати намояндасини ўлдириш сўралганидан сўнг, ўз жонига қасд қилган.
BBCUzbek.com ушбу даъвони тасдиқловчи номани кўрди, аммо унинг ҳаққонийлигини аниқлаш имконсиз.
Айни пайтда Хуршида Жўрабоева кичик ёшдаги қизи билан Ўзбекистонни тарк этган. У бошқа бир МДҲ давлатида туриб, Би-би-сига ўз кўрсатмасини тасдиқлади. Аммо Жўрабоеванинг сўзларига кўра, у Ўзбекистонни тарк этаётган пайт Абдужалилова ҳамда оиласи билан телефон мулоқотлари ёзуви ҳамда SMS ёзишмаларини ўчириб ташлаган.
Сурат атрофидаги чалкашлик хабар билан боғлиқ ягона мавҳумлик эмас.
Гулсумой Абдужалилова таҳсил олгани айтилган Мюнхендаги университет маъмурияти ушбу номдаги ўзбекистонлик талаба ҳақида ҳеч нарса билмаслигини маълум қилди.
Андижонга сафар қилган инсон ҳуқуқлари фаоли Елена Урлаеванинг қурбоннинг оиласини топишга уринишлари ҳозирга қадар ҳеч қандай натижа бермаган.
Бу зиддиятлар эса баъзиларда Гулсумой Абдужалилова ҳақиқатан бўлганмикан, деган саволни пайдо қилган. Агар унинг қисмати ҳаққоний бўлса, оиланинг фожиасига кўплаб саволларга жавоб топиш мушкулликлари ҳам қўшилади.
Агар ҳикоя тўқиб чиқарилган бўлса, унда бу каби уйдирмани ким ва нима мақсадда ўйлаб чиқарди, деган савол туғилади.
Агар буларнинг иккаласи ҳам бўлмаса, ушбу воқеа расмийлар изоҳ беришдан бош тортадиган Ўзбекистонда энг оддий фактни тасдиқлаш ҳам қанчалик машаққатли эканини кўрсатади. Елена Урлаева(bi-bi-si, 12 dekabr,2011)

Студентка Киже из Кургантепе

С легкой руки сотрудников радио «Озодлик», в последнее время поднаторевших на распространении всевозможных слухов и сплетен, в начале декабря на просторах Интернета появилось сообщение еще об одной жертве «правящего в Узбекистане режима». По информации «Озодлика», подхваченной другими сайтами, непонятно, то ли в Андижане, то ли в Кургантепе, то ли в Кургантепинском районе, то ли убили, то ли сама покончила счеты с жизнью, то ли Гулсуной, то ли Гулсумой, то ли Гулсиной Абдужалилова. Короче говоря, слышали звон, но не знаем где он.
Далее в леденящих кровь деталях рассказывается о том, как над несчастной девушкой, которая училась в одном из университетов Германии и приехала на каникулы, издевались милиционеры.
Зачем, спросите вы? Ясное дело! За то, что она оказалась членом Народного движения Узбекистана. О каком членстве идет речь непонятно потому, что на сайте НДУ – http://www.uzxalqharakati.com отрицают, что она в действительности была участницей этого движения. Просто «властвующий режим» решил насильно взвалить на хрупкие девичьи плечи сложную и ответственную задачу. А именно: она должна была убить неувядаемого и бессменного лидера узбекской оппозиции Мухаммада Салиха. Как это должна была расправиться девушка, учащаяся в Германии с М.Салихом, который, как известно, живет себе припеваючи в Норвегии, авторы не уточняют. А зачем? Ведь зарубили же Льва Троцкого по приказу Сталина в Мексике. Почему же девушка из узбекской глубинки не сможет справиться с таким плевым делом, как убийство?
На одном сайте пишут, что девушка погибла от рук то ли сотрудников райотдела, то ли областного управления внутренних дел. На другом, – сообщается, что девушка, не желая обагрять свои руки кровью «настоящего узбекского патриота», покончила с собой выпив какие-то таблетки.
Как бы то ни было, сообщение разлетелось по всем сайтам. И в этом деле не последнюю роль сыграла Елена Урлаева, которую считают чуть ли не главной правозащитницей в Узбекистане. Она даже заявила о том, что есть какое-то посмертное письмо девушки, в котором раскрываются причины ее ухода из жизни.
Но вот незадача вышла. Нет девушки с таким именем и фамилией не только в Кургантепе, но и во всем Кургантепинском районе. А может быть госпожа Урлаева перепутала узбекский Кургантепе с таджикским Кургантюбе? А кому какая разница? Главное ведь прокукарекать, а потом, как известно, пусть и солнце не встает.
И самое странное, что подобное кукареканье чаще всего мы слышим накануне знаменательных дат в жизни Узбекистана. Вот и на этот раз оно раздалось накануне празднования Дня Конституции. Почти одновременно с лопнувшей акцией «Бирдамлик», посвященной этому празднику.
В заключение хотелось бы сказать, что вся эта шумиха вокруг несуществующей девушки, очень напоминает исторический анекдот о поручике Киже. Для того чтобы не утомлять читателя поисками, раскроем значение этого выражения. «Поручиком Киже» иногда иронично именуют ситуацию, когда мелкая, нелепая ошибка приводит к масштабным последствиям, либо несуществующий объект, мифическую фигуру, которая из-за ошибки, недоразумения или случайного совпадения была сочтена реальной.
Однажды придворный писарь, составляя со слов императора очередной указ о производстве в следующий чин офицеров, при написании первых двух слов фразы «прапорщики ж (такие-то) – в подпоручики» ошибся – написал «прапорщик Киж», в результате в тексте указа перед реальными фамилиями оказался вписан никогда не существовавший прапорщик Киж.
Когда указ подали на подпись, император почему-то решил выделить первого из новопроизведённых подпоручиков и собственноручно дописал к указу «подпоручика Кижа в поручики». Поручик Киж, видимо, запомнился императору, во всяком случае, уже через несколько дней император произвёл его в штабс-капитаны. Подобным образом Киж очень быстро рос в чине и вскоре был произведён в полковники, и на этом, последнем приказе о производстве в чин, император написал: «Вызвать сейчас ко мне». Кинувшись искать полковника, военное руководство его не обнаружило. Лишь изучив все документы о производстве, удалось дойти до самого первого приказа, содержащего ошибку, и понять, в чём дело. Однако сообщить императору об истинном положении дел никто не осмелился. Вместо этого подчинённые доложили, что полковник Киж скоропостижно скончался, из-за чего прибыть на аудиенцию не может. Император вздохнул и сказал: «Жаль, хороший был офицер».
В нашем случае остается только сказать: «Жаль, хорошая была девочка».
Автор: Соиб Ахмаджонов(press-uz.info. 13 dekabr, 2011)

В ПОИСКАХ ИСТИНЫ –ВТОРАЯ ПОЕЗДКА В КУРГАНТЕПИНСКИЙ РАЙОН

По поступившей информации от Абутова Мухаммадсолиха о смерти Гудьсумой Абдужалиловой и написанному адресу я вновь поехала в Кургантепинский район,чтобы помочь этой семье. так как из сообщения она находится под давлением СНБ и МВД . Я выехала ночью,не знал даже муж,я хотела доехать незаметно и встретиться с матерью,которая лежит в больнице после стресса и с братьями которых хотят прокуроры привлечь к ответственности и зайти в школу №5 где училась Гульсумой. Я хотела найти истину этого случая,потому что если на самом деле готовят убийство оппозиционеров и меня просят помочь то мне надо это сделать.

На скоростном такси в котором был еще один студент из Андижанского мед института я вначале седьмого часа была в Кургантепа,вначале искала сама улицу Хамза дом 49,затем по второму и третьему кругу с таксистом по имени Акром который живёт на этой улице 40 лет в 32 доме. Мы у спрашивали махалинского председателя который живёт в доме 8 на этой улице,он сказал что милиция тоже искала этот дом но такой семьи и покойников в этой махалле нет.

Преподаватели школы №5 вместе с директором Насибой Зиятовой и с педагогом русского языка Зунуновым Хасаном,который тоже живёт на ул. Хамза дом 46,в течении 2-х часов искали по архивным тетрадям фамилию умершей ученицы. Вызвали ученицу 1979 года рождения как и возраст Гульсумой,и она говорила что такой ученицы не было. Фото школы 5. далее поехала искать больную мать чтобы передать передачу и соболезнование. Обошла все поликлиники и больницы,были подняты все врачи отвечающие за смерть женщин детородного периода. Были запросы в реанимации и морги но Такой фамилии и смерти от таблеток не зарегистрировано.

Глав врачи Муаев Юлдашвой и Юсупов Икболжон 2 часа с медиками выясняли смерть и нахождение больной матери. Затем врачи мне сказали ”Наверно ваши недоброжелатели зная ваш характер и неравнодушие использовали вас,но мы помогли чем смогли”. По совету Хазраткула ака который звонил иззи границы я отправилась искать братьев Гульсумой ходила по мечетям и базарам,чайханам и другим местам,но никто из многих опрошенных не знал таких братьев и такую смерть и семью.

Возвращалась поздно вечером ,опять наблюдала как на блок постах сотрудники грабят людей,которые везут товары из Анжижана Намангага в Ташкент.Товыры выбрасываются из машин протоколов изятия не составляют,кто даёт деньги забирают свой товар. Из за этого создают авто очередь. Ждать надо как минимум час. фото. Возможно всё это было подстроено кем то,что бы отвлечь меня от участия в акциях с “Бирдамликом”и других акциях,намеченных на день Конституции.

Возможно некая подруга Гульсумой по имени Хуршида,с которой я созванивалась 5 декабря вечером,в 21 40 о она мне сказала что границу будет переходить через полтора часа,хотя в 22 часа закрываются границы и которая сказала что предсмертное письмо она передаст в надёжные руки,тоже разыграла меня,но я верила и верю людям которым нужна помощь и иногда не бывает времени и возможности сразу ехать на зов,но я по возможности честно и искренне помогаю людям,что очень необходимо в Узбекистане. Елена Урлаева,лидер общественного движения “Правозащитный Альянс Узбекистана”13 декабря 2011 года Ташкент Узбекистан.(birdamlik.14 dekabr,2011)

Гулсумой шахси устида тортишаётганлар юзлашди
Бу юзлашувда томонлар бир-бирини ёлғон гапираётганликда айблади.

13 декабр куни икки қиз – шу кунларда Германиянинг Ҳайделберг шаҳрида таҳсил олаётган Ирода Карабаева ҳамда Ўзбекистонда МХХ тазйиқига учраганини даъво қилган Хуришда Жўраева юзлашди.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаоли ташаббуси билан ўтказилган бу мулоқотда Озодлик мухбирига ҳам кузатувчи сифатида иштирок этишига розилик берилди.

Мулоқотга томонлардан бири – Ирода Карабаеванинг 4 декабр куни МХХ тазйиқи остида ўз жонига қасд қилгани айтилган Гулсумой Абдулажилованики дейилган суратни ўзига тегишли эканини даъво қилгани ҳамда Хуршида Жўраеванинг буни инкор қилгани сабаб бўлди.

Эслатамиз, андижонлик 32 ёшли Гулсумой Абдужалилова деб айтилаётган аёл Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатма беришга зўрлангани боис 4 декабр куни оқшом ўз жонига қасд қилгани тўғрисида пайдо бўлган хабарлар бу аёл бўлганми, йўқми қабилидаги баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Интернет орқали видео-мулоқот тарзида қурилган суҳбатда Ирода Карабаева ўзи жонига қасд қилган Гуслумой Абдужалилова тасвирлангани айтилган ва матбуотда эълон қилинган суратларнинг ҳаммаси уники эканини яна бир карра такрорлади.

Карабаева суратларда акс этган вақт ва жойларга оид ўзида мавжуд суратларни ҳам Озодлик таҳририятига тақдим этди ва шунингдек, у билан видео-мулоқотга чиққан Хуршида Жўраевани танишини ҳам тасдиқлади.

– Бу менинг ўртоғим Хурши. Мен у билан Ўзбекистонда ҳам бирга ўқиганман, Германияда ҳам борди-келдимиз бор эди. Нега бу қиз менинг суратларимни қанақадир ўлган қизга тегишли деётганини мен тушунмаяпман. Ҳеч қанақа Гулсумойни танимайман,- деди Ирода Карабаева видеомулоқот чоғида.

Унинг даъволарини қатъиян инкор қилган Хуршида Жўраева эса Ирода Карабоева исмли аёлни танимаслигини айтди.

– Мен Ирода деган қизни умуман танимайман. Суратдаги қиз Гулсумой ва видеодаги қиз унга ўхшашиб кетар экан, лекин аниқ Гулижон эмас бу қиз. Бу қизни мақсади нималигини мен билмайман, лекин Гулсумой – ҳужжатларида эса Гулсумхон экан – бўлган ва у яқинда ўз жонига қасд қилди, деб такрорлади Хуршида Жўраева.

У ҳам видеомулоқот чоғида ўз даъволарига далил сифатида Гулсумой Абдужалилованинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон расмийлари берган ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим қилди.

Озодлик ушбу гувоҳномани берган Қўрғонтепа тумани Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи — ЗАГС билан боғланди.

Ушбу бўлимнинг телефон гўшагини кўтарган ходими гувоҳномага имзо чеккан М. Ҳамроева исмли ходим у ерда ишламаслигини айтди.

Аммо, 2011 йилнинг 9 декабрида Гулсумхон Абдужалилова исмли аёлнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома берилгани ҳам на тасдиқлади, на инкор қилди.

Гувоҳномадан ташқари, Хуришда Жўраева ўзининг дугонаси эканини иддао қилаётган Гулсумой Абдужалилова ўлими олдидан ёзиб қолдирган, деб бир мактубдан айрим саҳифаларни ҳам Озодликка тақдим этди ва таҳририят ушбу мактубнинг асл ёки қалбаки эканини аниқлашга ҳам муваффақ бўлмади.

Озодлик таҳририяти сўнгги бир неча кун ичида Ўзбекистондаги манбалари орқали олган бошқа маълумотларига кўра, Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Савай аҳоли пунктида бундай оила умуман қайд этилмаган.

Шунингдек, ушбу маҳаллага бириктирилган шифохонага ҳам ўз жонига қасд қилган Абдужалилова исмли аёл келтирилмаган.

Гулсумой Абдужалилованинг мавжудлиги ва унинг ўз жонига қасд қилингани ҳақидаги хабарни жамоатчиликка ошкор қилган илк манба – Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари альянси ҳам ўшандан кейин воқеа жойида ўтказган текширувлари натижасида бундай шахснинг борлигини тасдиқловчи далиллар топилмагани ҳақида баёнот тарқатди.

“Афтидан Гулсумойнинг мен 5 декабр куни оқшом қўнғироқлашган Хуршида исмли қандайдир ўртоғи … ҳам мени аҳмоқ қилган кўринади, лекин мен ёрдамга муҳтож одамларга ишонганман ва бундан кейин ҳам ишонаман” мазмунида баёнот тарқатди алянс раҳбари Елена Урлаева.

Айни кезда Ўзбекистондан мавжудлиги ҳақида бирор аниқ далил топилмаган Гулсумой Абдужалилованинг Германияда таҳсил олгани ва истиқомат қилгани айтилган манзилдан ҳам ҳозирча дараги чиқмади.

Бу воқеа юзасидан ўз суриштирувини ўтказган BBC ўзбек хизмати Гулсумой Абдулажилова, деган шахснинг Германиядаги университетида ўқимаганига оид расмий тасдиқни қўлга киритгани ҳақида ёзди.

Шунингдек, бу воқеани ўрганаётган германиялик журналист Маркус Бенсман ва инсон ҳуқуқлари фаоли Умида Ниёзовалар ҳам ўз манбалари орқали шу мазмундаги тасдиқни қўлга киритганларини айтмоқдалар.

Шу тариқа, Гулсумой Абдужалилованинг аслида ҳаётда бўлмагани ҳақида дастлаб Uzmetronom ва кейинчалик ўзбек махсус хизматларига алоқадорлиги айтиладиган бошқа сайтларда илгари сурилган даъволар тасдиғини топган бўлиб чиқмоқда.

Аммо, воқеалар марказида қолаётган ва хусусан, бу сирли жумбоққа озми-кўпми ойдинлик киритган сўнгги видео-мулоқотда иштирок этган ЎХҲ фаоли Муҳамадсолиҳ Обутов ҳали-ҳануз Абдужалилова мавжуд бўлган ва у МХХ босимлари остида ўлган, деган фикрда қатъий қолмоқда.

– Мен Гулсумой Абдужалилова, деган қиз бўлган ва у ўз жонига қасд қилгани ҳақида ҳали ҳам қатъий ишончдаман. Тўғри, Ирода Карабаева деган қиз ҳам бор, кўриб турибмиз ва бу суратлар уникидир эҳтимол. Аммо шундай бўлаяптики, видео-мулоқотга чиққан икки қиздан бири қанақадир сабаблар билан ёлғон гапиряпти. Лекин уларнинг қайси бири ёлғончи ва нима учун бунақа қиляпти – менга мутлақо қоронғу бўлиб қолаяпти, дейди Муҳаммадсолиҳ Обутов.

Гулсумой Абдужалилова ўз жонига қасд қилгани ҳақида илк хабар пайдо бўлганидан буён унинг реал ёки ўйлаб топилган шахс экани ҳақидаги сирли жумбоқ марказида қолаётган Обутов ҳам ўз фикрига далиллар келтиришга уринмоқда.

У нафақат Гулсумой Абдужалилова балки марҳуманинг акаси, укаси, синглиси билан ижтимоий тармоқлар ҳамда телефон орқали бир неча марта мулоқотда бўлганини айтмоқда.

Обутовнинг даъвосига кўра, марҳума Абдужалилова Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳар гал сўроқ ва қийноққа тутилганидан сўнг Муҳаммадсолиҳ Обутовга боғланган.

Аммо Обутовнинг айтишича, бу оила билан алоқани номини ошкор этмаётган ўзбекистонлик аёл уюштириб берган.

Ўзбекистонда бўлгани ва МХХнинг қаттиқ босимлари остида қолганини даъво қилаётган айнан шу аёлга нисбатан ушбу воқеа кузатувчиларининг шубҳа билан қараётгани ва эҳтимол, МХХнинг давомли босимлари остида айнан унинг даъволари ёлғон бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларни Муҳаммадсолиҳ Обутов инкор қилмади.

– Бу ерда жуда катта хавфли ўйин бошланиб кетгани аниқ. Унинг орқасида аниқ МХХ турибди. Яъни, режим ЎХҲдан қўрқаяпти ва шунинг учун ҳам шунақа ўйин қилаяпти. Аммо, мен бу воқеага охирига қадар ойдинлик киритаман ва нима бўлганда ҳам бу воқеа бизни кураш йўлидан қайтара олмайди, деди ЎХҲ фаоли Муҳаммадсолиҳ Обутов.

Шуниси қизиқки, ҳозирга келиб ЎХҲ етакчиси Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасдга рози бўлмагани учун ёшгина бир аёлнинг бевақт ўлганини таъкидлаётган ягона манба – ўзбекистонлик аёл бу воқеаларнинг ҳаммаси унинг mail.ru порталидаги Мой мир ижтимоий тармоғида қурилган алоқаларидан бошланганини айтмоқда.

Бу аёлга кўра, унинг яқинлари 2005 йил Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистонни тарк этган.

Бу аёл ўз яқинлари билан интернет орқали алоқада бўлган ва шу боис Германияда юрган чоғларида Мой мир ижтимоий тармоғи орқали ўзбек мухолифати, ЎХҲ аъзолари билан виртуал алоқа ўрнатган.

Аёлга кўра, у Ўзбекистонга қайтганида МХХ уни айнан интернетдаги ижтимоий тармоқларда ўрнатган алоқалари, мулоқотлари учун тазйиққа олган ва уни ЎХҲ ҳамда Акромийлар гуруҳининг Ўзбекистонда теракт уюштириши ҳақидаги ёлғон кўрсатмага қўл қўйишга мажбур қилган.

Буни истамаган аёл қийноққа солинган ва сўроққа қатнаб юрган кезларида ҳозир мавжудлиги катта савол остида қолаётган Гулсумой Абдужалиловага мурожаат қилган.

– Гулижон Германияда эди ва ЎХҲ ҳақида мендан эшитган аслида. Интернетда кимки шу ҳаракатдан бўлса, боғланиб мен учун улардан ёрдам сўради. Кейин қўққисдан бувиси ўлиб қолган пайтда у Ўзбекистонга қайтди. У бизнинг уйга телефон орқали боғлангани учун униям МХХ ушлади, дейди виртуал жумбоқ бўлиб қолаётган Гулсумой Абдужалилова ҳаётда мавжуд эканини таъкидлашда давом этаётган ягона манба бўлмиш Хуршида Жўраева.

Ўз вақтида Гулсумой Абдужалилованинг МХХ босимларидан қутулиш учун кўмак сўраб, юзланган фаоллар орасида бўлгани айтилган Мўътабар Тожибоева ҳам бу қизнинг мавжудлигига оид маълумотларга ойдинлик киритишга урингани ҳамда бу уринишлар самара бермаганини айтди.

– Бунақа қиз менга боғланмаган. Ўзи бунақа воқеа аввал бўлмаган ва ҳозир уни аниқ-тиниқ ўрганиб, зарур хулосани чиқариб олиш ҳаммамиз учун муҳим. Чунки, бу воқеа интернет орқали мулоқот қилаётган ўзбеклар ва мухолифат орасига ишончсизлик соладиган иш бўлди.

Ўзбекистондай ёпиқ режим билан ишлаётганимиз учун интернетдаги виртуал алоқага таянишимиз аниқ энди ва шунинг учун ҳам ўзаро ишончни сақлаб қолиш керак, хеч биримиз унутмаслигимиз керакки, қаршимиздаги рақибимиз ниҳоятда айёр, дейди ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева.

Воқеа кузатувчилари илгари сураётган деярли якдил хулосага кўра ҳам, бу воқеа – охир оқибат қандай натижа билан тугашидан қатъий назар – ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари, мухолифат фаоллари ва яқиндагина ташкил этилган ЎХҲ, матбуотга бўлган ишончни бир қадар пасайтириши мумкин.

Агарда бу воқеа ортида Ўзбекистон махсус хизматлари тургани ҳақдаги даъволар ҳам асосли бўлса, у ҳолда Гулсумой Абдужалилова шахсининг бу қадар сирли жумбоқ бўлиб қолаётгани, балки унинг ечимсиз қолиши мумкинлиги ҳам эҳтимолдан йироқ кўринмайди.(ozodlik.org.14 dekabr,2011)

 Букрини, йўғ-э, букриларни гўр тузатади, Салой Мадаминни ҳам, Озодлик ва ББС хабарчиларини ҳам

Шу йилнинг 5 декабрида Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг Альянси раҳбари Елена Урлаева бир шов-шувли баёнот тарқатган экан. Яъни, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деган номи улуғ ташкилотнинг раҳбари Муҳаммад Солиҳга суиқасд қилиш, унга қарши кўрсатма беришга мажбурланган бир қиз Андижонда ўз жонига қасд қилган…

“Муҳаммад Солиҳ” – ўзимизнинг Салой Мадамин: 1989 йили “Бирлик”ни парчалаб, ҳукуматнинг қўйнига кирган, Коммунистик партия рўйхатидан альтернативсиз депутат бўлиб сайланган, ҳизматлари учун 53-54 сонли иккита квартира билан мукофотланган ва шу сабабли “53-54” лақабини олган, Ислом Карим тарафидан ишлатиб бўлингандан кейин бир тепиб улоқтирилган шахс.

Урлаева эса… ўзимизнинг бир фуқаро, ҳуқуқ ҳимоячилигига даъво қилиб юрадиган ҳамюртимиз.

Лекин ўз жонига қасд қилган Гулсумойми, Гулсалойми – ким, буни билмаймиз. “Озодлик”, Би-би-си радиоларининг ўзбек хизмати шоввозларига кўра, бу қиз Германиядаги олий ўқув юртларидан бирида таҳсил олаётган талаба қиз Гулсумой Абдужалилова. У Салой Мадаминга суиқасд уюштириш, кун сайин кучайиб бораётган халқ ҳаракатини синдириш учун хуфялар томонидан Европага ташланган. Бу ишни амалга оширишга виждони қийналган қизгина Андижонда заҳар ичиб, жонига қасд қилган.

Бу хабар чиқмаган, чоп қилинмаган жой қолмади ҳисоб (“Ҳаракат” сайтидан бошқа). Лекин масаланинг миси кейин чиқди. Нажоткор Елена Урлаева Гулсумойми, Гулсалойми, ишқилиб ўша қизнинг ота-онасига ҳамдардлик билдириш, ҳодисанинг фаҳмига етиш учун Андижонга бориб келибди. Унинг афсусланиб билдиришича, бундай қиз ҳам, у яшаган қишлоқ ҳам, ўқиган мактаб ҳам йўқ экан. Шошқалоқлигидан виждони азоб еган Елена Урлаева буни дарҳол жамоатчиликка маълум қилди, ўзининг алданганини тан олиб, халқ ҳаракатчиларидан хафа бўлганини яширмади.

Би-би-си ўзбек хизмати ҳам ўз хабарлари юзасидан суриштирув ўтказиб, раддиянамо каби бир нима эълон қилди.

Аммо луғатдаги барча салбий сўзлар билан таърифланса ҳам камлик қиладиган “Озодлик”чилар ҳамон эгардан тушмаётир. Ёлғон ёлғонларга уланиб кетди: радионинг расмий веб сайтида қўлбола сохта ўлим қоғози чоп қилинди, Гулсалойнинг ўлими олдидан ёзган “васияти” пайдо бўлди…

Афсуски, бундай аянчли манзарани ибтидоий ўзбек жамияти ҳазм қилиб кетаверса керак. Салой Мадамин бошчилигидаги бир гуруҳ хоинлар “Бирлик”ни парчалаганида ҳам шундай бўлганди. Шубҳасиз, айнан шу сабабдан, яъни хоин “миллатпарварлар” ва масхарабоз “хабарчилар” кўпайиб кетганлигидан миллатимизнинг аҳволи ҳозир кўриб турганимиздек.(harakat.net. 14 dekabr).

Гулсумой Абдужалилова ишига доир маълумотлар
Андижонлик Хуршида Журабоева билан Германияда яшайдиган Ирода Қорабаева орасидаги скайп орқали видео суҳбатлар ва кўплаб материалларни текшириб кўриб, Хуршида Журабоева томонидан Гулсумой Абдужалиловага тегишли деб иддао қилаёттган бу сурат ҳақиқатдан ҳам Ирода Қорабаевага жуда ўхшайди, деган хулосага келдик.
Аммо, бу сурат ҳақиқатда Ирода Қорабаева эканини ҳам тасдиқлай олмаймиз, албатта.
Бошқа тарафдан, шахсан менда, худди Елена Урлаевада бўлгани каби, Хуршида Журабоевага ишонч деярли қолмади.
Шунингдек, Гулсумой Абдужалиловани ҳақиқатда бўлганлигини ва Қўрғонтепада яшаганлигини ва дори ичиш натижасида вафот этганлиги ёки этмаганлигини ҳам исботлаш имкони ҳозирча бўлмаяпти.
Хуршида Жўрабоева ҳалигача дугонаси Гулсумой Абдужалиловани бўлганини иддао қилаётган бўлсада, буни тасдиқлайдиган (“свидетелство о смерти”дан бошқа) бирор ҳужжат бизда ҳозирча йўқ.
Шунингдек, бу ишда менга Моҳларой Абдужалилова томонидан берилган адрес бўйича Гулсумой Абдужалиловани уйини излаб Қўрғонтепага бориб тополмай, пресс релиз тарқатган Елена Урлаевадан кечирим сурайман.
Ва менга Гулсумой Абдужалилованинг сурати деб тақдим этилган Ирода Қорабаевага тегишли сурат сайтимизга нотўғри қўйилгани учун И.Қорабаевадан ва ЎХҲ рахбариятидан ва бошқа шу ишга дахлдор бўлган ОАВ ва барча одамлардан ўз номимдан узр сўрайман.
Лекин бизни дезинформацияда айблаётганлар ҳали шошмаганлари маъқул. Биз ёлғон гап тарқатишга Аллоҳдан қўрқамиз. Тадқиқотимиз давом этмоқда. Бу ишда бизга ноаниқ нарсалар ҳали ҳам жуда кўп.
Шу онда бу мавзуга тегишли қўлимиздаги ҳужжатларни тасдиқлаш ёки инкор қилиш имкониятига эга эмасмиз.
Аммо бу йўналишда ҳали изланишлар давом этади. Натижаси тез кунларда оммага маълум қилинади.
Муҳаммадсолиҳ Абутов ЎХҲ Вебсаҳифаси муҳаррири(uzxalqharakati.15 dekabr, 2011).

Х. Жўрабоева: Гулсумой бўлмаган, мени МХХ ёллаган
Барно Анвар

Ўзбекистонлик Хуршида Жўрабоева Истанбулдаги “Дунё ўзбеклари бирлиги” марказида матбуотга юзланиб, шунга иқрор бўлди.

19 декабр куни Истанбул шаҳрида “Дунё ўзбеклари бирлиги” бош маркази биносида матбуот анжумани бўлди ва унда Ўзбекистон Халқ ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасднинг олди олингани ҳақида баёнот берилди.

Марказ раҳбари Одам Чевикка кўра, ўзбекистонлик Хуршида Жўрабоева исмли шахс марказга мурожаат қилган ва ўзининг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ушбу суиқасд амалиётига ёлланганига иқрор бўлган.

– Хуршида хоним шундай бир суиқасдга уриниш бўлганини эътироф этди ва бу гал суиқасднинг олди олинди. Аммо, бунақа ҳаракатлар яна давом этиши мумкин ва шу вақтга қадар ҳам Муҳаммад Солиҳга суиқасдга уриниш бир неча бор бўлган. Хусусан, шу йил у кишининг раҳбарлигидаги ЎХҲнинг Россия бўлими етакчисига нисбатан ҳам суиқасд бўлди,- дея хотирлади Одам Чевик.

Бунга қадар Хуршида Жўрабоева Ўзбекистонда МХХ томонидан қийноққа солингани ва шунингдек, у билан бирга андижонлик Гулсумой Абдужалилова исмли яна бир қиз ҳам МХХ қистовлари остида Муҳаммад Солиҳга қарши сиуқасдга зўрлангани ҳақида айтган эди.

Хуршида Жўрабоеванинг айтишича, унинг шу кунга қадар ўзи ва Гулсумой Абдужалилова ҳақида айтганлари, умумиятла, МХХ босими остида сўзланган ёлғондир.

Хуршида Жўрабоева иддаосига кўра, бу ёлғонни сўзлашга мажбур қилган МХХ ходимлари уни Ангрен шаҳридаги бир овлоқда бир неча ой уй қамоғида сақлаган ва ўша ерда унга тўқиб чиқарилган Гулсумой Абдужалилова ҳикояси ҳамда ЎХҲ раҳбари Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд режаси сингдирилган.

Унга кўра, МХХ ходимлари орасидан ўзини Гулсумой, деб таништирган номаълум бир аёл интернет орқали муттасил равишда ЎХҲ аъзолари билан алоқада бўлган.

– У аёл мени сўроқ қилган иккита эркак билан бирга келган эди ва улар мен мамлакатдан чиқиб кетаётганда мажбурлашди, шунақа деб айтасан, деб. Аслида мен Гулсумой, Моҳларой, деган қизни танимайман, – дея иқрор бўлмоқда Хуршида Жўрабоева.

Бироз муқаддам айтган гапларининг бугун тамомила терсини айтаётган Жўрабоева даъвосича, Ўзбекистон МХХ Хуршида Жўрабоевадан ЎХҲ раҳбарига қарши суиқасдда фойдаланмоқчи бўлган.

– Москвага етиб борганимдан кейин БМТга бошпана сўраб, мурожаат қилишим ва кутиб ўтирган еримда менга бир одам алоқага чиқиши керак эди. Ана ўша одам бориб Муҳаммад Солиҳни йўқ қилиб келиши керак эди. Мен фақат ўша одамни менга ўхшаб зулм кўрган қариндошим, деб туриб ЎХҲга таништириб қўйишим керак эди. Кейин исталган вақтга Ўзбекистонга қайтишим мумкин эди, – деб таъкидлайди Хуршида Жўрабоева.

Аввалига оиласи аъзолари ва 5 ёшли қизчасининг ҳаётига тўғридан-тўғри тазйиқ бўлгани боис МХХ шартларига рози бўлганини айтаётган Хуршида Жўрабоева ҳозир ҳам қўрқувда бўлсада, бюртмадан бош тортганини айтмоқда.

– Мен қаттиқ қўрқдим. Катталар азобга чидар балки, лекин қизим чидамайди. У ҳалиям мен билан эмас. Ҳалиям МХХ уни исталган вақтда қўлга киритишидан қўрқиб яшаяпман. Лекин бу ерга келганимдан кейин менга ҳақ-ҳуқуларимни тушунтиришди ва мер ҳақиқатни дунёга айтсам, МХХ яқинларимни тазйиқ остига ололмас, деб тушундим, – дейди Хуршида Жўрабоева.

Унинг иқрорини халқаро жамоатчиликка етказган “Дунё ўзбеклари бирлиги” маркази раҳбари Одам Чевик Ўзбекистонда президент Каримов бошчилигидаги режимнинг бу каби жиноятларига нуқта қўйилиши керак, деб таъкидлади.

– Биз Дунё ўзбеклари бирлиги маркази сифатида бир симпозиумга ҳозирлик кўраяпмиз. Сўнгги ҳолатлар бўйича ҳисобот тайёрлаяпмиз. Кейин БМТ, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар ва Халқаро судга мурожжат қиламиз ҳамда Каримов режимига чора кўрилишини талаб қиламиз, – деди Туркиядаги “Дунё ўзбеклари бирлиги” маркази раҳбари Одам Чевик Озодлик билан суҳбатда.

(ozodlik.org.19 dekabr,2011)

Таҳририятдан׃ Ёлғон давом этадиганга ўхшайди… Биз давомини ҳам кузатамиз.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Siam egizaklari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s