ТУРКИСТОН ЁДГОРИ

Ўзбекнинг ҳақгўй адиби

Шашти баланд шоир

Бир куни Ёдгор ака билан Ҳазар денгизининг соҳилида суҳбатлашиб бораётгандик, у киши тўлқинларнинг соҳилга урилиб, кейин ортга қайтишига тикилиб қолдилар.
-Бунда ҳам катта фалсафа бор-а, Ёдгор ака,- дедим мен.
-Ҳа, биз ҳам тезроқ орқага қайтишимиз ҳақида ўйлаяпман. Қаранг, шашти тез тўлқинлар ортга ҳам шашт билан қайтмоқда. Шашти сустлари эса соҳилнинг этагини “тутиб” қолмоқда…

Ҳар ҳолда сўзма-сўз айнан бўлмасада, суҳбатларимиздан бирининг мазмуни шундай эди.

Ўшанда мухолифатнинг шашти бугунги каби суст эмас, аксинча шашти анчагина баланд эди. Ҳатто ҳукуматни қўлга олган Озарбайжон мухолифати ҳам ўзбеклардан бир нарса ўрганишга ҳаракат қиларди.

Халқ жабҳаси жойлашган марказий бинода Ёдгор Обид учун махсус жой ажратилган ва у Элчибей бошқарувига Ўзбекистон масаласида маслаҳатчи эди. Жабҳанинг Туркистон деб номланган бўлимида фаолият кўрсатган туркий жумҳуриятларнинг вакиллари ҳам Ёдгор аканинг оғзига қараб туришарди. Continue reading

Ўзгармаган дунё

Туркистонда майхўрлик

Бўза, май ва умуман кайф берадурғон ичкиликларининг зарарли бўлиши тўғрисида сўзлаб ўлтириш ортиқчадир. Унинг қандайин заҳри беомон экани илман собитдир. Яқинда бутун Русия олимларининг Масковда бўлуб ўткан қурултойи ақлсизлик-жинниликнинг ичкиликка жуда яқин алоқада бўлганини исбот этди.

Бу нарса Туркистоннинг бутун шаҳар ва қишлоқлариға ёйилғон. Ҳатто баъзи бир зиёлилар ва хотинлариға ҳуррият тарафдори бўлғон кимсалар ўз оилалари билан ҳам «расман» ичишмакка бошлағонлар.

Кўп кишилар бунинг кўп ичилишини билимсизликдан, зарарини тушунмаганликдан келадир, дейдилар. Лекин бу тўғри эмас. Дўхтурлар ҳам тамаки ва «алкагул»нинг зарарини жуда яхши билатуриб, ўзларини шундан торта олмайдирлар. Бу, тўғриси, тарбиясизлиқдан келгандир. Бундай кишилар ўзларини идора эта олмайдурғон зотлардир. Бунга ўргангандан кейин қутулиш қийин. Continue reading