Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(70)

Янги қўй
Бу дунёда нимғарибак одамга нима керак? Беш танга бўлса бас, осмонини юлдуз босади. Беш танга чўнтакка киргандан кейин одам ўзини атаман ҳис қилиб қолади. Буни яқинда билдим. Гранталогия профессори бўлган бир ошнам “Элчихоналарга борсанг айил тарқатвотти” деб қолди. У грантни “айил” дейди. Икки кишини бир-бирига боғлаб қўяди. Мана энди ман ҳам олсам, тамом, у мени ўзига қул деб билади. У ёғини кўрамиз. Ҳозир эса беш танга керак.
Юзимни тери билан қоплаб элчихоналарга бир-бир кириб чиқдим. Ҳаммасида бу соҳа билан нозик-нозик қизлар, яъни ниҳонлар шуғулланар экан. Биттаси худди ўзимнинг иголкамга ўхшайди, болдизим-жуволдизимга.
-Ҳамма грантларни об кетишди, фақат қўйларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича битта грантимиз қолган, лекин сиз нўлша экансиз, беролмаймиз,-деди.
“Нўлша” дегани нима экан, деб турсам, бу “ҳеч ким” дегани экан. “Ҳеч ким”дан “ким”га айланиш учун битта жамият ёки ташкилот тузишим лозиммиш. Ташкилот туздингми, крошинка, кучсиз одамдан лидер, атаманга айланасанмиш. Қачонгача ўлақ, лапашанг бўлиб юраман, дедимда ҳалиги ниҳонни сартирга тиқдим:
-Жоним лейди, мен аллақачон худди шундай ташкилотни туздим, номи- “Бутундунё қўйларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустақил-юзтақил ҳамжамияти”…
-Зўр, зўр,-деди у тиржайиб,-биринчи қиладиган ишингиз нима?
Гранталогия профессорининг йўриқномасини ёдлаб олганман. Дарҳол жавоб қилдим:
-Беш-олтита ўтираққиларни ишга оламан. Биласиз, ҳамма нарсани кадрлар ҳал қилади!
У мени гадалшик деб ўйламаслиги учун олдиндан ёзиб қўйилган беш-олтита фамилияли рўйхатни унинг олдига ташладим. Ҳаммаси ўзимизнинг патроха, ўғлим, келиним, қизим, куёвим, биттаси жиян, биттаси жиянинг жияни, земляги, хуллас, рўйхатда сарока-марока, ёмон одам йўқ. Фақат ўткирлар, хашакидорларни олмаганман.
Халқимизда зўр мақоллар бор. Масалан, “Дуркани урка урибди” дейишади. Мен урка бўлмасам ҳам бу ишимдан кейин уларнинг сафига қўшилишим аниқ. Ҳаммаёқ ўғрилар бўлса, тўғри ҳам ўғри-да. Бугун маратизм, яъни ёлғончилик катта сиёсатга айланиб кетди. Ёлғон гапирмасанг нон йўқ. Ҳатто резанда, каллакесарлар ҳам ёлғон билан кун кўрадиган бўлган. Битта каллани беш марта пуллашади. Кейин рукавникни кийиб, борса келмасга равона бўлишади. Лекин менда у томонларга бориш иштиёқи йўқ. Мавзуни обгон қилиб кетдик, йўлимизга ўтайлик.
Хуллас, грантни олиб, газитга эълонни бериб, иш бошладим.
Биттаси телефон қилди:
-Ока манга ўғилтопар керак эди!
-Ўғилтопаринг нимаси?
-Вўй, билмийсизми, матка-ку?
-Ман санга маткафуруш эмасман, адашибсан ука!
-Қўйчимисиз, ока, газитдан олдим бу номерни?
-Сени ишинг қассоб билан, мен билан эмас,-деб трубкани қўйсам бошқаси телефон қилди:
-Ока қўйим йўқолиб қолди, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади? Ўзимизнинг коренной халқдан чиққан правакачатникни изласам сизнинг эълонингизга кўзим тушиб қолди.
-Ҳа, бугунгача бу масалага ридамихира одамлар эътибор қилишмаган, мана энди биз буни дунё минбарига олиб чиқамиз,-дедим гердайиб.
-Нима химира дедингиз?
-Ридахимира, лоқайд дегани…
-Ҳим, ман бўлсам “нахера” деб эшитибман, узууур.
-Узрингиз қабул. Хўп, қўйингиз қанақа рангда эди?
-Билмасам…
-Унда ким билади?
-Энам биладила. Мен қўйни умримда кўрганим эмас. Чунки шаҳарда яшайман.
-Нима иш қиласиз?
-Варотникман, паханнинг аппаратида.
-Варатник бўлсангиз қўлингизда катта куч бор, ҳамма сизга тобе, битта телефон қилсангизку топиб беришади ёки қўрққанларидан янгисни олиб келишади.
Қўйнинг ҳам янгиси бўларканми, деб ўзим айтган сўзга ўзимнинг кулгим келди. У ҳар тугул пайқамади.
-Окахон, мен варатник эмас, варотникман. Ўша варатник окаларимиз миниб келган машинани ўтказиш учун эшикни очаман, ёпаман. Ишим шу. Сиз мени Зелемхон-елемхон деб ўйламанг. Ман оддий одамман.
-Лекин у ерда оддий жўрибчи бўлиб ишлаш учун ҳам ё рўбоз бўлиш керак ё сағат.
-Нима дедингиз, қанақа боз, қанақа ғат-ғат?
-Э, ўзбекчани ҳам зўр биларкансизку? Рўбоз дедим, сизнинг тилингизда падхалим дейишади. Рўбоз бўлмасангиз девонда ишлаб бўлмайдида энди. Кейин сағат дедим, сизнинг тилингизда падлес дегани…
Бирдан тушиниб қолдимки, варотникни ҳақорат қилиб қўйибман. Бу сафар у қисман англаб қолди.
-Ока, мен бўтта веник бўсам ҳам ўзимнинг ҳақ-ҳуқуқимни биламан. Бегонага эшик очмайман. Сақақдор одамларгагина очаман.
-Кимга?
Варотник мириқиб кулди.
-Кўрдингизми, энамнинг битта сўзини ишлатгандим сартирга тушдингиз. Бақбақадор одамларга эшик очаман, ока. Ҳа, майли, мани варчун деб ўйламанг, асосий гапга қайтайлик, қўйни топиб берасизми?
-Сиз ҳам мани тупиха деб ўйламангда, бирор белгиси бўлмаган қўйни қаттан топиб бераман?
-Белиси бор. Масалан, иккита ляжкаси бор, бу гарантия. Кейин бедроси ҳам коттагина.
-Кўрмаган бўлсангиз қаттан биласиз?
-Ока, егандан кейин бедроси катта бўлишини ким ҳам билмайди?
-Қўйинг, вертитса қилманг, аввал маълумотни тўпланг, кейин гаплашамиз.
-Э, боласатил экансизку, сизга пул керакми, мижоз топилиб турибди, контрактни тузмайсизми?
-Биз контракт билан ишламаймизда…
-Ҳа, нима, контракт бўлмаса нима асосида сизга ҳақ берамиз, “Матиз”нинг люлкасини берамизми? Ҳатто мана шу ўзимизда чиққан машиналарнинг люлкаси учун ҳам шапка олишади. Менга ўхшаган варотникда машина у ёқда турсин, шапкасига етадиган пул ҳам йўқ. Бўлганда энамга янги қўй олиб берган бўлардим. Хуллас, ока, бугун радиодан қўй йўқолди, деб айтсангиз бўлди, энам эшитиб тинчиб қоладила.
-Мен кўрмаган, билмаган, танимаган қўйни қандай қилиб йўқолди, деб радиодан айтаман.
-Ие, сиз правакачатник эмасми? Ахир радио сизга ишонади, айтаверинг. Ҳатто топилмаса эгасининг ўғли галадовка эълон қилар экан ҳам деб айтинг.
-Сиз саноннинг соттиғи экансизку, вос-восни даволайдиган идорага телефон қилинг, менга эмас.
-Тўхта, нима дединг, сен ҳали Ислом отани санон дедингми?
-Бу сўзни қандай тушиндингиз, санон дегани золим деганини қаттан биласиз?
-Сан сарсиз бўлсанг ҳам, бизнинг калламиз бор. Бизни бекорга ишга олмаган, ҳаммангни ўйнатиб туриш учун олишган бу ерга…
Бирдан тушиниб қолдимки, телефон қилаётган варотник эмас, варатникнинг ўзи.
Ҳа, золимнинг сайисмани бўлмай кет-е, санга ўхшаган югурдаклар ўрмонларни ҳожатхонага айлантиб юборишди.
Кўрдингизми, грант олиб балога учрадим. Оз қолсин йўқолган қўйнинг ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қиламан деб хандакка тушардим.
Бошқалар тушиб ётибдику, беш танга керак бўлса сен ҳам тушавер, дейишингиз мумкин. Йўқ, кейин хандакдан чиқиш учун минг танга ҳам етмайди, беш тангани топмаган одам минг тангани қаердан топаман?
Шу ўйлар билан элчихонага қайтиб борсам, ҳалиги грантни орқага олмас экан.
-Сизники,-деди.
Хурсанд бўлиб кетдим, энди қўйларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилмасам ҳам, беш тангани еб кетсам ҳам бўлар экан. Лекин қўйлар нима бўлади? Нима бўларди, ҳали, қурбон байрамигача анча борку, бир гап бўлар? Қолаверса, бу ҳақда элчихоналар ўйласин, ана у варатниклар ўйласин, манга нима?

Нофизий,

Тошкан.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: