Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(70)

Янги қўй
Бу дунёда нимғарибак одамга нима керак? Беш танга бўлса бас, осмонини юлдуз босади. Беш танга чўнтакка киргандан кейин одам ўзини атаман ҳис қилиб қолади. Буни яқинда билдим. Гранталогия профессори бўлган бир ошнам “Элчихоналарга борсанг айил тарқатвотти” деб қолди. У грантни “айил” дейди. Икки кишини бир-бирига боғлаб қўяди. Мана энди ман ҳам олсам, тамом, у мени ўзига қул деб билади. У ёғини кўрамиз. Ҳозир эса беш танга керак.
Юзимни тери билан қоплаб элчихоналарга бир-бир кириб чиқдим. Ҳаммасида бу соҳа билан нозик-нозик қизлар, яъни ниҳонлар шуғулланар экан. Биттаси худди ўзимнинг иголкамга ўхшайди, болдизим-жуволдизимга.
-Ҳамма грантларни об кетишди, фақат қўйларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича битта грантимиз қолган, лекин сиз нўлша экансиз, беролмаймиз,-деди.
“Нўлша” дегани нима экан, деб турсам, бу “ҳеч ким” дегани экан. “Ҳеч ким”дан “ким”га айланиш учун битта жамият ёки ташкилот тузишим лозиммиш. Ташкилот туздингми, крошинка, кучсиз одамдан лидер, атаманга айланасанмиш. Қачонгача ўлақ, лапашанг бўлиб юраман, дедимда ҳалиги ниҳонни сартирга тиқдим:
-Жоним лейди, мен аллақачон худди шундай ташкилотни туздим, номи- “Бутундунё қўйларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустақил-юзтақил ҳамжамияти”…
-Зўр, зўр,-деди у тиржайиб,-биринчи қиладиган ишингиз нима? Continue reading