Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)
32. МУҲАРРИР

Парламент комиссиялари аъзоларини сайлаш ҳам Каримовнинг ибораси билан айтганда силлиқ ўтди. Бироқ унинг кўнглини оғритган нарса иккинчи кун юз берди.

Каримов эрталаб муҳаррир Аҳмаджон Мухторов билан бирга чой ичаркан:

-Масала кун тартибида йўқ. Асли у сизнинг ташаббусингиз. Мен ҳам ўйлаб юргандиму лекин қарор қилмагандим. Сиз хаёлимдаги хом нарсани пишитдингиз. Энди мажлисга ҳам ўзингиз олиб чиқасиз. Қолаверса, сиз юқоридан меҳмон бўлиб келдим десангиз, СССР Халқ депутати сифатида тарафсиз киши эканлигингиз кўринади, -деди унга.

-Уч-тўртта маҳмадана бола ўтиб қолганга ўхшайди. Шу боис ўзимизнинг одамлардан сўзга чиқувчиларни тайёрлаш керакмиди?

-Бу ёғини бизга қўйиб беринг.

-Барибир ҳам уларнинг нутқларига бир кўз ташласам ёмон бўлмасди. Бирор курмак ўтиб кетмасин дейман-да. Continue reading