Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(69)

Худонинг ишлари

Ҳеч қачон Худонинг ишини тахмин қилолмайсиз. Шунинг учун ҳам у Худо, сиз эса одам.
Худо одамни назорат қилса, одам ҳатто ўзини назорат қилолмайди.
Кеча қарасам, носкади бўшаб қолибди. Маҳаллага чиқдим. Илгари Лўтти хола нос сотарди. Ўлиб кетди. Ҳозир тўқсонга яқинлашиб қолган эри Салим почча ора-чорада унинг ишини давом эттираяпти.
Машинамни автопаркка қўйиб, Салим поччанинг ёнига ўтаман, десам ментлар овга чиққан экан.
Кейинги вақтда закумарит ҳоллари кўпайиб, наша тортмоқ жамиятга зарар бўлаётган эмиш. Улар “жамият” деганда тепани назарда тутадилар.Тўйтепани эмас, қўйтепани. Қўйларнинг тепаси борку, отидан “а” ҳарфини тушириб, “Девон” деб қўйиб олишган. Яъни закумарит кўп, аммо пул пулдонга тушмаяти. Тепанинг пулдонига-да!
Шунинг учун овга чиқишган. Ушлашади, лекин замазка олиб, қўйиб юборишади. Уларга нима керак ўзи, ё замазка ё заманиха? Тепа ўлиб кетмайдими? Пастдаги бу песларни пас этолсангиз, уларни анча вақтга халадес қиласиз, қудуққа тушгандек жим бўлиб кетишади. Аммо сачкават қилиш жуда тез жонларига тегади. Бугун ҳам сачкават қилишдан зериккан кунлари, шекилли?
-Санларга кетмондаста бераман, хўрозча қилволиб ўйнаб юрасизлар!
Бу Салим поччанинг овози.
-Санлар сапожник, ҳув тепадаги чўтирнинг сапожниги!
Бу ҳам Салим поччанинг овози. Унга бир нарса деб бўлмайди. Нос халтасини кўтариб, Оқсаройга боради. Чўтирни чўтлаб сўкаверади. Айтишларича, чўтир ҳам ундан нос олиб чекармиш. Ўхшамаса учрамас деганларидек, Салим почча ҳам чўтир каби гаршоквой. Гаршоквойнинг ҳамма сўзларини ёзиб бўлмайди, луғатлардан топиб бўлмайди, фақат эшитиш мумкин, бир мартага, чунки қулоқ қулоқ бўлганига уялиб қолади. Мaсалан, нега уни Салим почча дейишади. Чунки сўкишни ҳамманинг онасидан бошлаб, опаси билан тугатади. Бошқача айтганда дубл-почча!
Ана шу дубл гаршоквой 3-4 йил олдин саксон бешга кирганини нишонлаганди. У ёшлигида звезда бўлган. Машҳур ўғри, законник деб ҳурматини жойига қўйишган. Юбилейига ҳамма вор-законлар қўлбола лимузаларда келишди. Қўлларини кўкракларига қўйиб унинг порсоқи гапларини эшитишди.
Айтишларича, у ёшлигидан чужой бўлган. Маҳаллада нима гап айланса, қуда томонга ташиган. Мана бугун ментлар овга чиққан бўлса ҳам кўрдингиз у будёновка мўйловини бураб, сўзларни ҳам бураб-бураб турибди. Ғинг дейишолмайди.
Ёнига борсам бухой, чол бўлмай ўл, ичмаган куни йўқ. Ўзи ҳам доим бухло нарсаларни ичади, “Бундай сифатлисидан ичинг” десам “Заҳарламоқчимисан мени?” дейди. Нос халтанинг атрофи бичокка тўлиб кетган. Тинмай чекади.Хуллас, асосий иши-пуф-пуф, туф-туф!
Дарвоқе, у ўсакнинг маркази, қандай ғийбат бўлса копияси унда. Хабарнинг ҳам свежийси унда.
-Эшитдингми, Абди ўлибди,-деди у.
-Қайси Абди.
-Мирзатерак…
-Ҳали ёш эдику? Элликка ҳам кирмаганди?
-Ҳа, ичмасди, чекмасди, наташаларга бормасди, каблухаси йўқ эди…Ҳа, майли ўлганни танқид қилмайдилар, юр, бир фотиҳага ўтиб келайлик
Салим почча айни пайтда вездеход ҳам, у бормаган жой йўқ, у кўрмаган жой қолмаган. Бир ой бўлди бугордан қайтди. Кутиб олишга чиқ деб сим қоқди, чиқдим, акс ҳолда ишим чатоқ бўлиши мумкин.
-Паёк топиб келдим,- деди у самалўтдан тушаркан.
Ҳа, энди ўзига овқат олиб келибди, десам, қаттандир грант ўндириб келибди. Носвойнинг фойда ва зарарлари ҳақида тадқиқот учун.
Энди икки оғиз Абди ҳақида. У ўжак эди, егани фақат кўкат, сабзавот. Уни бузоқ одам деяверинг. Бошини ўтдан кўтармасди. Гўшт деган нарсани ёнидан ўтмасди. Ҳайвонларни ҳам бечора деб ўйларди. Уларга раҳм-шавқат қиларди. Ўз саломатлигини ҳам ўйлардида.
У Салим поччага ўхшаган комар эмас, бу чол чақиб олади, чаққан жойи қоп-қора бўлиб қолади, гапларини ҳеч унута олмайсиз. Абду эса юмшоқ жўриб эди.
Салим почча “Тепада одамларим бор” деб мазлумдан порани пахтадек теради. Ҳам чапгир, ҳам ўнггир, порани ҳамма томонда олаверарди. Лекин ишингиз битмай қолаверади. Нима ҳам дейсиз, у пишак, томдан отсангиз қўли билан тушади, бало ҳам урмайди. Тепадагилар ҳам унга қайишадилар. Пулчин кимга керакмас, дейсиз?
Хуллас, бу носфуруш бўлса ҳам каттахўжа. Абди эса бечора, ҳар куни эрталаб Анҳор бўйига чиқиб, турсукчан бўлволиб югурарди. Хотин нима қилсин, ҳатто мошкаси ҳам йўқ эди.
Салим почча – писак, панадан туриб отган гапи ҳам лўппи этиб бориб нишонга тегади. Текканда ҳам ўқи ўмгайни тешиб кетади. Агар тепса, машватига тепади, икки қўлингиз икки оёқнинг орасига ёпишади. Вой-войлаб қоласиз. Ҳа, у шунақа – ўян одам, ғирт питмир. Қитмирлиги ҳам бор, лекин питмирлиги устунроқ. Айёрнинг адаси.
Қарангки, бу чол тўқсонга яқинлашиб ҳам дўрсиллаб юрибди. Бечора Абдини эса қарсиллатиб машина уриб кетибди.
Асосий гап фотиҳахонага борганимизда маълум бўлди. Пора беравериб иши битмаган биттаси Салим поччани босиб кетаман, деб жаҳл билан келаётган экан, йўлдан Абди чиқиб қолиб, уни эзиб юборибди. Абдининг қариндошлари Салим поччани уриб, трафарет қилмасайди деб турсам, ҳаммаси келиб, у билан бўйин-қўлтиқ бўлиб йиғлаб, мени кўришмади ҳам.
-Худонинг ишлари шунақа, Абди элликка кирмаган бўлса ҳам жаннатга кетди, мен эса дўзахда юрибман,-деди уларга кайфи бироз тарқаган Салим почча.
У ана шундай, гапнинг ҳам энасини развод қилиб юборади, ҳатто малакали юрист ҳам оғиз очолмай қолади.

Нофизий,
Тошкент.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: