Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)

30. МАШВАРАТ

Ҳаво онийдан исиб кетди. Ойлардир ер устини қоплаб ётган қатлама муз икки куннинг ичида эриб, сувга айланди. Қиш кунлари сархуш одам каби шакарлама уйқуси остида қолган дарахтлар бирдан уйғонди. Қуёш жилмайиб қолганидан алданган дарахтларнинг шохларида ўсмирнинг сабза соқоли каби эрта уйғонга битта яримта куртаклар кўзга ташланиб қолди. Ҳаводаги ўзгариш одамларга ҳам кўчди. Палто-ю рўмолларини улоқтирган қизлар қор остидан бош кўтарган чучмомолардек кўзларга тиғдек санчилдилар. Кўкракларини очиб олган йигитчалар эса овга чиққан алпомишлардек кўчаларни тўлдирдилар.

Аммо бу ҳол узоқ давом этмади. Қор қандай эриган бўлса, худди ана шундай яна атрофни қоплаб олди. Шошқалоқ дарахтлару баҳорсевар йигит-қизлар хирчин совуқнинг игналарига дош беролмай яна яширинмоқ учун жой қидирдилар. Continue reading

Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(69)

Худонинг ишлари

Ҳеч қачон Худонинг ишини тахмин қилолмайсиз. Шунинг учун ҳам у Худо, сиз эса одам.
Худо одамни назорат қилса, одам ҳатто ўзини назорат қилолмайди.
Кеча қарасам, носкади бўшаб қолибди. Маҳаллага чиқдим. Илгари Лўтти хола нос сотарди. Ўлиб кетди. Ҳозир тўқсонга яқинлашиб қолган эри Салим почча ора-чорада унинг ишини давом эттираяпти.
Машинамни автопаркка қўйиб, Салим поччанинг ёнига ўтаман, десам ментлар овга чиққан экан.
Кейинги вақтда закумарит ҳоллари кўпайиб, наша тортмоқ жамиятга зарар бўлаётган эмиш. Улар “жамият” деганда тепани назарда тутадилар.Тўйтепани эмас, қўйтепани. Қўйларнинг тепаси борку, отидан “а” ҳарфини тушириб, “Девон” деб қўйиб олишган. Яъни закумарит кўп, аммо пул пулдонга тушмаяти. Тепанинг пулдонига-да! Continue reading