Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(68)

ЯНГИ МЕТОД

Дўст-душманни аниқлаб олишнинг янги йўлини топдим, бу айниқса уродлива дўстларни аниқлашда қўл келади. Агар желудка оч бўлса, бу гапга қулоқ солманг, буни эшитиш учун қорин тўққиз, кайф ҳўккиз бўлиши шарт.

Демак бошладик. Маҳалламиздан бир нарт чиқиб қолди, янги сиёсатчи, аслида эски, лекин қамоқдан келганидан кейин янгида. Унинг насоқлари кўпчиликнинг жонига теккан бўлсада, қамалиб келгани учун ҳурматим бор эди, чойга чақириб турардим.

Бир куни унга Тоҳир Гумбаз ҳақида гапирдим. Ўсироққа баҳона деганларидек, унинг оғзидан Тоҳир тушмай қолди, у ҳақда сўрайверди, сўрайверди… Наҳра бу гапни унга айтдим деб ўйлаб қолдим, ваҳима босди, балки бу қуда томонга ишласачи? Ҳе, йўқ, ҳаммани сотса ҳам мени сотмас?

У прудга бош суқиб, қамалиб кетганида, оиласига нон ташиб турдим, кейин ошналарни орага ташлаб, порадан узатиб, уни чиқариб олдим.У келиши билан маҳалламизга яқинда кўчиб ўтган ноғой билан дўстлашди. Биларди, ўша ноғой бекордан-бекорга менинг бошимни ёрганди, менга туҳматлар қилиб анча-судрага боргандик. Чидадим, дўстим ахир.

У бирдан ногап бўлиб қолди, ҳайрон эдим.Қамоқдаги кунларини гаупвахтада ўтказганми, деб ҳам ўйладим.

Лекин қарасам яна ўзгарди, менга ҳамма гапини айтмоқда, орада ногупта йўқ.

Донолар нима деган, то нокастанинг қилиғини кўрмагунча унинг пасткашлигини билмайсан. Нокаста дегани носкади эмас, носкадида нос туради, нокастада эса гап турмайди, сотади. Худди новвосдай бўкириб-бўкириб сотади, дўстим-пўстим деб аямайди. Жўжа саҳар қичқирганда бирдан кўзи Қуёшга тушиб қолиб, менинг овозимга маҳлиё бўлиб чиқиб келди деган экан, у ҳам дунёни мен қутқариб турибман деб ҳаммани сотаверади. У хўрамни кўрса кўп емоқда деб сотади, нохўрамни кўрса, кам емоқда деб сотади. Қамалиб кетасизми, бола чақангиз қолиб кетадими, туҳмат-бўҳтонга учрайсизми, закарига ғам.

Бир кун қамоқда катталашиб қолган дўмбирасини силкиллатиб бораётган экан, орқасидан унга етиб олдим.

-На хера манга қарамай кетвоссан?-десам, жаҳли чиқди, мени писанд қилмадинг, ёмон сўзни айтдинг деб хафа бўлди. Ўзимни губбахга тушгандек ҳис қилдим, кадини карам деб юрган одамнинг аҳволига тушдим.

Балки у буқача излаб, дўмбирасини ўйнатиб кетаётгандир? Мен эса унинг асабига тегиб қўйдим.

Энди абверга қараб оқ йўл деяверинг. Лекин у нимани ҳам бориб айтади? Яхшиси унга ўзим суяк ташласамчи? Дарвоқе Тоҳирга қизиқаётгандими?

Агар ўзим унга бир нарса айтсам, оперчастга борганда ҳам нима учун борганимни биламан, ҳам унинг кимлигига тўла ишонч ҳосил қиламан, гумон орадан кетади. Академияга жўнатмасликлари учун гапни яна ўлиб кетган Тоҳирга боғладим, уни осмондан ракета билан отишганда у остида турган дарахтни кўрдим, дедим.

Кейин ичимда унга “завали” дедимда, уйга келиб нима бўлишини кутдим. Тақдирдан қочиш мумкин, лекин дўстнинг хиёнатидан закасит қилиш мумкин эмас. Шу куннинг ўзида маскали одамлар келиб, уйдан загрантават қилиб кетишди.Задний мостга бир-икки тепишди ҳам қизталақлар.

Менга ғирт законник деб қарашди ва закконно муомала қилишди десам ёлғон гапни айтган бўламан.
Фақат битта нарсани сўрашди:
-Тоҳир яшириниб турган дарахт қаерда?
Ичимда роса куламан. Ўлларинг, галварслар, агар Тоҳир дарахтнинг тагида турган ва бошига ракета келиб тушган бўлса, дарахт қоладими?
Охири бу гапни қулоқларига тепдим, шундан кейингина уйга қайтдим, через психушка.
Нима қипти? Зато дўстимнинг замазанний эканини билволдим. Мана сизга дўстни синаб кўришнинг янги методи.

Нофизий,
Тошкан.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: