Гапнинг индаллоси

“Арабнинг ўлиги…”

Ўзбек тилида асрлардан буён яшаётган “Арабнинг ўлиги…” деган гап бор. Бу иборани турли ҳолатларда қўлланишган. Масалан, “Арабнинг ўлигидек оғир” ёки “Арабнинг ўлиги экансанку?” ва ҳоказо.

Энди буни “Арабнинг ўлигидек қиммат” деб ҳам ишлатса бўлади. Чунки Ливияни 40 йилдан ошиқ бошқарган қаттол Муммар Қаддафийнинг ўлиги нафақат Америка ва Авропага балки арабларнинг ўзига ҳам жуда қимматга тушди. Ғарб жарақ-жарақ миллионларини бу мамлакатдаги нефт ҳисобига чиқариб олиши мумкин. Лекин арабларнинг ўзлари йўқотганларини ҳеч қачон қайтариб ололмайдилар.

Харобазорга айланган Ливияни тиклаш мумкин. Аммо бу 6-7 ойлик урушда ўлган сон-саноқсиз инсонларнинг ҳаёти ортга қайтмайди.

Шунингдек, бу мамлакатдаги қабилалар орасига тушган совуқлик ҳам бу яқин орада исимайди. Қаддафийга қарши бирлашганларни энди ҳукумат деган “асал” ажратади ва улар аллақачон бир-бирларига кўз қирмоқдалар.

Қаддафий золим ва аблаҳ эди. Қўли қонга ботганди. Уни ушлаб суд қилсалар, балки Мисирнинг миси чиққан Мубораки каби тарих олдида қора номлик бўлиб қоларди.

Аммо Қаддафий ҳақида бу гапни айтиш қийин. Орадан беш-олти йил ўтиб, у “Ғарбга қарши жанг қилиб, жангда ўлган” қаҳрамон-символга айланиши ҳам ҳеч нарса эмас. Чунки Ливияда демократик жамият қурамиз, деб айтаётганларнинг ўзлари демократияни исташмайди.

Шунинг учун бу жараён осон бўлмайди ва бу нарса халқнинг тузумга ва Ғарбга ишончини қулатиши ҳамда Қаддафийнинг номини тирилтирши мумкин.

Агар бугун ҳокимиятни қўлга олганлар бу ҳақда ўйламасалар улар келажак авлодларнинг демократик жамият қуриш орзусини йўққа чиқарадилар. Бошқача айтганда бундай вазиятда демократия ҳам “Арабнинг ўлиги” бўлиб қолиш аниқ.

Демократик Ғарб эса диктаторлардан қутулишнинг осонроқ ва арзонроқ йўлини топмас экан, бу жараёнлар унинг ўзига ҳам жуда қимматга тушаверади.

Қиссадан ҳисса қилиб ўзбек жамияти ҳақида гапирадиган бўлсак, Каримов ва унинг Абдураҳим Пўлат каби “мухолифати” ҳам демократияни сўзда байроқ, диктаторликни қўйнида қайроқ қилиб халқ ҳокимияти деган тушунчани “Арабнинг ўлигига ” айлантириб бўлдилар ҳам.

Ж. Маматов,
20 октябр, 2011 йил.

jahonnoma.com

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: