Ўзгармаган мавзулар

Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(61)

ЎЛМАЙ ТУР ЎЛАТ!

Ачавотдан чиққан бир ит бор. Олдинлари ҳаммага қараб ак-ак акилларди. Унга парво қилишмади. Кейин-кейин одамларнинг йўлини тўсиб, сўлагини сепара қилиб ирриллай бошлади. Селкиллаб қолган орқасига бир-икки тепки егандан кейин қатар-қутур қутурди. Бугун энди ҳаммани типир-типир тишламоқда. Оғзидан сўлак эмас, қон оқмоқда.

Танидингиз, бу ўша ўзбек мухолифатини тириклайин гўрга тиққан гўрков Абдураҳим Пўлат, э, йўқ, Абдураҳим Ўлат.

Унинг қутурганлигини билган мухолифатчилар унинг ҳажиқизона ҳақоратларига жавоб беришни ўзларига эп кўрмаганларини у “Демак мен ҳақман” деб тушуна бошлади. Баъзилар эса, уни “Ҳурматли жинни ака” дея талтайтириб, ҳатто унинг биқинида яшаб Каримовнинг каллаварамига айланган жосус укасини ҳам мақтаб, унинг ҳақоратидан қутилмоқчи бўлдилар. Бу жиннихона фалсафаси.

Ваҳоланки, керак бўлса жиннини ҳам жойига ўтқазиб, орқасига котта-котта уколни суқиб туриш керак.

Ўзбек мухолифати оёққа турмасин деб Каримов режими бу ака-ука хунасаларни елимхалта қилиб ишлатиб турибди.

Шунинг учун ҳам Абдураҳим Ўлат ҳаммани ҳакалаб-ҳукалаб сўкади. “Ҳов паразит, сўкадиган бўлсанг аввал укангни сўк”, дейишмагандан кейин у иштонини ечиб бошига кийиб олди.

Каримовнинг катагидан чиққан бир киши “Абдураҳим кукла, бу куклага кимни “Ур!” десам дарҳол ўшани ёзиб чиқади. Ана, кўрдингми, сендан қўрқишади, ҳаммасини нома-ном уриб тур, десам, бас дарҳол бажаради” деб айтиб юрганини Эшматдан эшитиб қолдим.

Демак, хунасанинг орқасида турган бодринг-босволди бор экан. Улар иккита бўлиб “трамвай-трамвай” ўйнаб, кейин ўзларини ясаб турмаган кишиларни сўкиб қўйишаркан! “Абдураҳим Ўлатни қўлимда кукла қилиб олганман” деган ўша боши қорга ботиб қолган какликни ҳам ясаб қўямиз, ҳали.

Кукла ва куклавод қиссаси, э йўк, киссаси…бу кейинги мавзу. Шокатерапия қиламиз, плидтехнолигияси билан қўшиб.

Ҳозир эса Абдураҳим Ўлатга Сагбоннинг саги – Ачавотнинг қутурган ити бўлишдан даволанишни буюрамиз. Табиийки, у бу буйруққа бўйсунмайди. Эртага яна энасини бозорга солади, бировларнинг отасини қумсаб.

Тўхта, тўхта, Нофизийга нима бўлди, нега бунақа гапларни гапирмоқда деб ҳайрон бўлманг. Буларнинг ҳаммаси Абдураҳим Ўлат-Абдупул Пўлатнинг ўз “луғати”дан олинди.

Менга ҳам ол қулим деб Вашингтонга бориш насиб этса, шу Ўлатнинг башарасига қараб ярим соат “ах” дердимда, иннанкейин бир парча тупурардим, иннанкейин ҳамма ҳақоратланганлар учун устига бир марта чоптириб келардим. Унинг орқасидаги ахта баччавозни эса бақиртириб-бўкиртирардим.

Тезроқ виза беришларини сўрайман, агар мен боргунча у ўлиб кетса, бу қарз бўйнимда қолиши мумкин. Чунки унинг гўрини ҳам топиш амри маҳол бўлади. Ўлатнинг ўлиги ҳам ўрта чўлда қолади.

Ўлмай тур ўлат!

Нофизий,
Тошкент.

https://turonzamin.org/2011/04/13/nofiziy60/#more-14603

19 Comments to “Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(61)”

1.
kurgan
Wednesday, April 13, 2011 at 10:23 pm (Edit)

Hov, jinni Abdurahim, hamma sani tashlab ketib kuning Karimovni kutiga qoldimi? U ham seni tashlab ketadi. Uje aytib yuribdi. Birlikni ruyxatdan utkazmaslik uchun qancha hunar qilganingni aytib yuribdi. Muxolifatni aslida san uldirgan ekansan. Shega osilib nima qilasan. Dadxonikiga nega osilsan.
2.
Bobur
Wednesday, April 13, 2011 at 10:46 pm

Qoyilman Nofiziyga. Gaplari 100 foyiz tog’ri. Bu iflos Abdurahim Po’latning nima haqqi borki o’zbek xalqi uchun xizmat qilgan odamlarni tinmay haqoratlaydi. Unga muxolifat ochiq bahosni berishi kerak. Xalqimiz bunday marazlarning yuziga tupurmasa kelajagi yorug’ bo’lmaydi. O’zbek xalqi shunday og’ir kunlarga tushganida va O’shda qirilib ketganida ham bu iflosning qo’li bor.
Shuning uchun ham Karimov uning o’rinbosari rais bo’lgan tashkilotni ro’yxatdan o’takazib qo’yibdi. Xuman Raytsni quvgan Karimov muxolifatga yo’l beramidi? Abdurahim Po’lat Karimovning dushmanlarni so’kib turgani uchun uning tashkiloti ro’yxatdan o’tkazilib, oldiga suyak tashlanmoqda.
Eh muxolifat, ey xalq ko’zingni och, bu oflosni tanib ol!
3.
Дилором
Wednesday, April 13, 2011 at 10:52 pm

Хоин ва пасткаш Абдураҳим ўлатни унинг таъбири билан айтсак, шок терапияси усуллари билан сиёсий саҳнадан йўқ қилиш шарт. Бошқа йўл йўқ. Чунки, у диктатура билан кураш ҳал қилувчи нуқтага келганда яна хоинлик қилади. Айни замонда, уни йўқ қилиш – потенциал хоин ва пасткаш В. учун ҳам яхши дарс бўлади.
4.
Yura
Wednesday, April 13, 2011 at 11:04

Ачавотдан чиққан Ўлатхон Хеч тинч утиролмайдилар, остилари кичиб туради, ургани одам излайдилар. Битта Бодринг у кишига озлик киладида! Ва ха ха!
5.
Malkolm
Thursday, April 14, 2011 at 12:01

Холдор Вулқоннинг хақоратга жавоби

Менинг дадамни хақорат қилма, эй, элнинг назаридан қолган, омадсиз сиёсий мурда, кўзлари каптарнинг кўзларига ўхшайдиган, мақтанчоқ, масхарабоз, мансаб дардида ақлдан озган Абдурахим Палид!

Шундай ифлос феълинг сабаб ўзбек мухолифати ёппасига сендан юз ўгирган.
Muvozanat.
6.
BM
Thursday, April 14, 2011 at 12:24

A. Pulatovning katta ketishligiga o’lib qoladi-ya kishi, o’zini kim deb o’ylaydi. Vasila kelib unga kimlarni urib turishni buyurib ketdi. Siz taxmin qilgan odam emas Vasila uni kukla qilib yuribdi. Sizlar ham Vasilga uxshb uni eshak qilib sihlatingla. Jinnini ishlatish ham savob.
7.
Avaz
Thursday, April 14, 2011 at 12:24

Mana bu lulini yaxshi bilaman. Abduraxim Ulat Sulaymon Murodning ugli ulganda u Sulaymon akani ayblab uni infakt qilib uldirdi. Ukasi ulganda nega shu gaplarini gapirmadi. Bu xalqimzining badaniga chiqqan chipqon. Uzini izi fosh qilib tashalydi. Muxolifatni mahorati yuq deb yozibbdi. Uzing kimsan nega men muxolifat deysan bulmasa. Sen muxolifiyat emas sen muxolifiyatni sotib yurgan haromxursan.
8.
AP ga
Thursday, April 14, 2011 at 12:26

Ajabo, botir bo’seyiz xorijga qochishga balo bormidi, aka? Onagiz sizni sukib tuqqanmi? Nega hammanikiga osilasiz?
9.
Ўзи
Thursday, April 14, 2011 at 12:28

Бир маҳаллар “Бирлик” халқ ҳаракатига, аслида, ўзбек миллатига хоинлик қилган Пўлатовлар хизмати натижасида бугун халқимиз қулликда, бир вақтлар буюк ипак йўлининг асосий қисмини назорат остида тутган, тужжoрликда ва ишбилармонликда устаси фаранг бўлган, Улуғбек расадхонасини қурган халқнинг катта бир қисми бошқа мамлакатларда мардикорлик билан шуғулланиб оиласини боқишга мажбур, қўшни мамлакатларда тахқирланишга маҳкум қилинган.
10.
APga
Thursday, April 14, 2011 at 12:33

Биз ҳозир қулликдан чиқиш учун кураш олиб борар эканмиз, бундай хоинларни ўзимиздан узоқроқ тутишимиз керак. Чунки, халқимизнинг “ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас” деган сўзлари бор. Ўрни келиб қолса, улар ҳеч тортинмасдан яна бизни сотиб кетишларига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ҳозирча уларнинг биттагина қиладиган ишлари бор. Бу ҳам бўлса, қилган ишлари учун тавба қилиб, халқдан узр тилаш.
11.
Палидга
Thursday, April 14, 2011 at 12:36

Сенга атаб битта битта шеър ёзаяпман.
12.
Тингловчи
Thursday, April 14, 2011 at 12:37

Васила Иноят АҚШда бўлган кунлари “Америка Овози” радиосининг ўзбек хизматига интервью берди, асосий вазифаси АҚШнинг демократик руҳи ва унинг жаҳон демократларини қўллаб-қувватлаш сиёсатини ёритиш билан шуғулланиш бўлган ва шу вазифани гўёки бажараётгани учун америкаликлардан маош олиб, аслида, аллақачон демократия мавзусини унутиб бўлган ифлос ўзбек журналистларини биринчи марта “Бирлик” Партияси номини тилга олишга мажбур қилди. У “бечора” журналистлар ҳозир бу қилган ишлари учун Ўзбекистон МХХси олдида ўзларини оқлаш билан овора бўлсалар керак.
————————
Абдураҳим Пўлатов шундай гапларни ёзаётиб Васила опани қийин шароитга қўйибдиларку? Гапирган Васила опа МХХ олдида ўзини оқлашга киришмасдан радиодагилар ўзини оқлайдими? Бу ерда қани мантиқ? Балки бу МХХнинг топшириғини яшириш учун айтилган гапми? Агар Пўлатов ҳақиқий мухолифатчи бўлганда бундай фикрламас эди.Уни инкор этиш хато, ҳар бир гапига жавоб ёзиш керак. Мухолифат бундайлардан ўзини ўзи тозалай олмаса у мухолифат бўлолмайди.
13.
Xoinbachcha Pulatovga
Thursday, April 14, 2011 at 12:37

Uzi dikatornikini yalab bugun yana man bunaqа deb yozibdi.
Айнан шу гаплар ўзбек демократик мухолифатига ҳам таалуқли. “Бирлик” халқ ҳаракати мисли кўрилмаган кучга эга бўлган пайтда, “митинг қилиш – кўча чангитишди” дея Ислом Каримнинг ноғорасига ўйнаган Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Аҳмад Аъзам, Зоҳир Аълам, Усмон Азим, Дилором Исоқ, Фахриддин Худойқул, Тоҳир Карим каби хоин ва хоинбаччалар, кейин уларга қўшилиб олган Тошпўлат Йўлдош, Жаҳонгир Муҳаммад ва улар каби бир қатор аҳмоқлар Ўзбекистонда бугунги диктатуранинг кучланишига ёрдам бердилар.
———————–
Pulatov uzingku xoinbacha.He, onangni….
14.
Yura
Thursday, April 14, 2011 at 12:44

E, ismim Yuramas Yuray, yoq e Uray xo xo xo xo xo xo xo!!!!!!
15.
TURONZAMIN
Thursday, April 14, 2011 at 12:49

Илтимос қаттиқ сўкинмай ёзинглар. Онасида нима айб? Айб унинг ўзида.
16.
damli
Thursday, April 14, 2011 at 12:53

Улат Шер ака хақида
—Аммо, у Абдураҳим Пўлат унга берган “мунофиқ” тамғасидан ҳеч қачон қутилолмайди. Ўзбек миллати унга шундай тамғани, вақти келиб, ўзи ҳам босади.—
деб ёзибди. Ҳей Улат, мунофиқ сансан. Шер акани халқ севади, сандан нафрат қилади.Санга тамғани хал уже босди.
17.
Bodring
Thursday, April 14, 2011 at 1:25

Abduvoyni kimdir mashunaqa qib yasab turishi kerag. Agar kerak buse faktlardan teshiman. Uni boshqa aka-ukalari xam SNB xizmatida.
18.
Ўзи
Thursday, April 14, 2011 at 1:45

Миллат бундай хоин ва сотқинлардан қутилишни ўрганмагунча қулликдан чиқолмайди. Чунки, Жавахарлал Неру айтгандек: “Сотқинлик бор ерда қуллик бор”.
19.
Дўст
Thursday, April 14, 2011 at 2:35 a

Таклиф бор эди. ЗамондошТВда Абдураҳим Пўлат масаласини муҳокама қилмайсизларми? Унинг ўзини ҳам чақириб ҳамма гапни башарасига айтсаларинг балки одам бўлар? Бу ҳам одобга ўргатишнинг бир методи.

https://turonzamin.org/2011/04/13/nofiziy60/#more-14603

Abdulloh Sarbador mard odam ekansiz. Mard odamlargina mard odamlarni mana shunday tan oladi. Nomardlar esa Abdurahim Po’latovga o’xshab hammaga tuhmat qiladi. Aburahim Po’latovni Jahongir aka emas, Yelstinning zami bo’lgan odam (Михаил Полтораниn)kitobida yozib chiqqna edi. U лава межведомственной комиссии по рассекречиванию документов КПСС bo’lgan ekan. Shu odam man bu adresda ВЛАСТЬ В ТРОТИЛОВОМ ЭКВИВАЛЕНТЕ. Наследие царя Бориса. М., 2010 г.
http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1294781100
shunday deb yozgan.
Они представились членами национального движения “Бирлик”, образованного недавно. Что ребята делают в обкоме партии? “Услышали, что комиссия из Москвы, пришли на разведку”. А чем занимается “Бирлик”? “Освобождаем народ от советского колониального ига”, – не без иронии сказал тот, что чуть помоложе. Теперь-то известно: “Бирлик” создавался с помощью органов госбезопасности для раскачивания ситуации. А как только Союза не стало, узбекская власть прихлопнула это движение, отказав в перерегистрации. Но тогда ребята должны были активно морочить головы легковерам.
————————————————–
Abdurahim Pulatov kuchi bor bulsa nega shu odamga qarshi uruscha narsa yozib javob bermadi? Chunki u odam ko’p narsa bilishidan qo’rqqan. Vot gap qaerda?
Jahongir aka, vaqt topsangiz Abdurahim Pulatov haqida ham yozib chiqsangiz. Lekin iltimos uning darajasiga tushmang. Agar lozim topmasangiz ham o’zingiz bilasiz.

https://turonzamin.org/2011/06/18/ozodlik-32/

3 Responses

  1. Бу комментларни ўқиган эдим. Ҳаммасига қўшиламан. АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтонннинг Тошкентга сафари олдидан қарийб 20 йилдан бери қамоқда ётган Мурод Жўраевни озод қилиш сўралган экан. Абдураҳим Пўлат дарҳол Мурод Жўраевни террорист деб ёзиб чиқди. Бу билан уни қамоқдан чиқармаслик керак деб Каримовчасига талаб қилмоқда. Энди Ҳиллари Клинтон Тошкентга борганда Мурод Жўаревни озод қилишни сўраса, унга Абдураҳим Пўлатнинг ёзганини кўрсатишади. У Каримовнинг мана шунақа содиқ хизматкори. Бундай иблиснинг жазосини беролмаган халқ қулликда қолаверади. Унинг жазоси эса унинг юзига тупуриш, унинг башарасини очиб ташлаб хоинлигини айтиб туришдир. Бўлмаса у золим Каримов номидан ҳаммага туҳмат қилиб юраверади.

  2. Xalqimiz orasida Abdurahim Pulatdek xunasa, masxaraboz, lo’ttiboz, yolg’onchi, xoin, terrorist, ahmoq, bachha, kimningidir iti, onasini ham sotadigan iploslar bor ekan hech narsa unglanmaydi. Bu suzlar hammasi Abdurayim pesning lug’atidan olindi.

  3. “ЛИДЕР”НИНГ БАШАРАСИ

    ЮЗТАГА ЮЗТА

    2009 йилнинг 3 сентябрида Абдураҳим Пўлатуф “Баракатсиз Ҳаракат” деган мазохист сайтида шундай деб ёзади׃
    “Ҳақиқатда, 1992 йил июнь ойи охирида менга қарши суиқасд уюштирилгандан кейин, адвокат сафдошимиз Миролим Одилнинг таклифи билан, менга бирон нарса бўлса, оилам кўчада қолмасин деб, хотинимнинг номига бир квартира олганмиз”.
    -Қанчага олган эдингиз?
    -Юзтага юзта…
    -Тушунмадим..
    -Юзта хабарга юзта-да!

    “МУХОЛИФАТЧИ”
    – Сиз 1992 йилда уй олгандим деяпсиз. Буни нега шу пайтгача яшириб келдингиз?
    -20 йилдан кейин бўлса ҳам барибир айтдим-ку?
    -Ҳукумат бунга қандай қилиб йўл берганди? Ўша йили ҳукумат Шукрулло Мирсаидов, Жаҳонгир Муҳаммад ва бошқаларнинг оиласини қувғин қилиб, уйини тортиб олганди-ку!
    -Улар ҳукуматнинг одами эдилар, мен эса мухолифатчи!

    ПУЛ
    -Сизни “20 йилдан бери мухолифатнинг пулини – грантларни туя қилиб еб юрибди” дейишади. Бугунгача еб юборганингиз икки миллион доллардан ошиб кетибди, шунга нима дейсиз?
    -Биринчидан, пулдан туя қилиш мумкин эмас! Иккинчидан, пулни еб бўлмайди. Бу шоир ва ёзувчилар- хоинлар шуни ҳам билишмайди. Пул харажат қилинади!

    ПОЛИТТЕХНОЛОГИЯ
    -Сиз Истанбулда яшаганингизда “Миллий газета”да “Ўзбекистонда ислом давлати қурмоқчиман” деган мақола чиқариб, Эрбақан ҳукуматидан беш хонали уй олган экансиз!
    -Ўшанда ҳам диндорларни лақиллатганман, бугун ҳам.. Бу менинг политтехнологиям бўлади.

    ҲАСИП
    -Сиз мухолифатдаги ҳамма таниқли шахсларни хоин, сотқин, хунаса деб ҳақоратлаб чиқдингиз. Лекин укангиз ҳақида нега гапирмайсиз?
    -У хунаса ҳам мени танқид қилса, ҳақини олади. Ичагини узиб қўлига бераман! Хато айтдим. Кўрдингизми, мен хатоимни тан олaман. Унинг ҳам ичагини узиб оламан дейишим керак эди.
    -Нега?
    -Ҳасипга яраб қолади-да!

    ҲОЖАТ
    -Эшитдингизми, бугун Оқ пошшо билан бизнинг пошшо учрашбди.
    -Эшитишимга ҳожат йўқ! Мен ўзим улар учрашади деб айтган эдим.
    -Қаёқдан билган эдингиз?
    -Билиш деганингиз нимаси? Мен ўзим уларга тезда учрашларинг деб айтган эдим!
    -Улар сизни билишадими ўзи?
    -Бу муҳим эмас. Мен уларни билсам, бас!

    ЭС
    -Собиқ сафдошларингиз ёзишларича сиз Шуҳрат Исматуллаевга қўл кўтарган экансизми? Ёки у сизни дўппослаган эканми?
    -Эсимда йўқ!
    -Қандай қилиб эсингизда бўлмайди?
    -Ўзи эсим борми йўқми, эсимда йўқ-ку, бу қандай қилиб эсимда бўлсин!

    ШОГИРД
    -Яна бир савол…
    -Тўхтанг, тўхтанг, қанча саволингиз бор ўзи?
    -Юзтача бор!
    -Сиз ҳам хоин экансиз!
    -Ие, нега ундай дейсиз?
    -Юзта деган сўз фақaт менга оид. Уни ишлатган ҳар қандай одамни хоин деб эълон қиламан.
    -Кеча шу сўзни Каримов ҳам ишлатганди.
    -У кишига мумкин, чунки керак бўлса юзта одамни тинчитаман деб у киши биринчи айтган эдилар. Мен шогирдман. Устознинг бетига оёқ қўймайман!

    Қалай ёқдими? Ёққан бўлса, давомин кутинг!

    Нофизий.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: