АҚШ-Ўзбекистон

Ҳиллари  Клинтон Тошкентга боришга ҳозирлик кўраркан…

Президенти Ислом Каримов АҚШ ва НАТОнинг Афғонистонга бағишланадиган икки халқаро анжуманга иштирок этиш таклифини қабул қилган.

Афғонистондаги вазият ва келажак истиқболларини муҳокама этиш режаланган анжуманлардан бири жорий йилнинг 2 ноябрида Туркиянинг Истанбул шаҳрида, иккинчиси эса, 5 декабрда Олмониядаги Бонн шаҳрида ўтказилиши мўлжалланган.

Мазкур хабар Қўшма Штатлар ва Олмониянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакиллари Марк Гроссман ва Михаил Штайнерларнинг Тошкентда Ўзбекистон раҳбари билан учрашувидан сўнг аён бўлган.

Ҳафта бошларида олий мартабали дипломатлар Ўзбекистонга келиб, мамлакат раҳбарияти билан Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилганди.

11 октябр куни ўтказилган матбуот анжуманида жаноб Гроссман ва Михаил Штайнер Ўзбекистоннинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётларга дастаги ва у ердаги вазиятни ўнглаш учун қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолаган.

“Мен Афғонистондаги муаммолар ечими Афғонистон ичкарисидан топилиши кераклиги ва минтақа ҳамда қўшнилар тарафидан бу мустақил қарорлар ҳурмат қилиниши керак деган фикрда якдилмиз, дея оламан. Иккинчи урғуламоқчи бўлганим, Президент 2 ноябрда Истанбул ва 5 декабр куни Боннда ўтадиган икки анжуманда иштирок этиш таклифини қабул қилишини айтди”, деб айтган Олмониянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Михаил Штайнер.

Сўнгги пайтлар Америка ва Покистон муносабатларининг совуқлашиши ортидан Афғонистонга юк таъминоти ва у ерда олиб борилаётган қайта тиклаш ишларида Россия ва Марказий Осиё орқали Афғонистонга борувчи Шимолий Таъминот Тармоғига катта эҳтиёж пайдо бўлган.
Каримов ва Обама

АҚШ Ўзбекистон муҳим иттифоқчи деган хулосага келди

Яқинда АҚШ Президенти Барак Обама ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримовга қўнғироқ қилиб, уни Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги билан табриклагани ҳамда Ўзбекистондан Афғонистондаги қўшинлари таъминотида кўпроқ ўрин тутишини сўрагани хабар қилинганди.

Сал олдинроқ, АҚШ Конгресси Ўзбекистонга 2004 йил тўхтатилган ҳарбий ёрдамларини қайта тиклашга қарор қилганди.

Вашингтонда эса, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев илиқ кутиб олинган.

Айни пайтда 2005 йил Андижон воқеалари ортидан совуқлашган АҚШ-Ўзбекистон муносабатларининг илиқлашаётгани қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан танқид қилинган.

“Амнести Интернейшнл”, “Хьюман Райтс Вотч” ва Халқаро Инқироз гуруҳи дохил йигирмата ташкилот АҚШ Давлат котибига мактуб йўллаб, инсон ҳуқуқлари масаласида Ўзбекистонга нисбатан қатъий мавқеда қолишни сўраганди.

Аммо, АҚШ Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи ўнгланаётгани нишонаси борлигини айтади.(Би-би-си).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: