Суҳайлий

Менга вафоси йўқдур ўшал пари-ҳурнинг

Нетайким бу кўнгил ишқ учун фидойидур,
Юрак оҳу фиғони бу бир садойидур.
Сабрдошим ҳам бу йўлда хўп адойидур,
Балойи ишқки ҳар дам манга жафойидур,
Бу ишқдин кеча олмон, ажаб балойидур.

Юрур гул юзли дилбар бу чаманда бўй тараб,
Маҳлиё эрурменким ман анга юз бор қараб.
Чунон гўзаллиги ишқимга эрур сабаб,
Хати лабига туташ бўлса, эй кўнгул, не ажаб,
Ки Хизр чашмаи ҳайвонга раҳнамойидур.

Ул пари эрурким гўзалларнинг сараси,
Лек менга йўқ эрур унинг ҳеч самараси.
Кўринмас неча кундурки ёрнинг қароси,
Ёрар бу хаста кўнгил дардига ўқин яраси,
Магарки ҳар яраси ёрнинг давойидур.

Не суд ўлур то ҳануз менинг бардошимда,
Дилимга ўт ёқур ул ҳар бир қарошимда.
Нечук они севдим ажабки гўр ёшимда,
Баҳор фаслидур май ҳавоси бошимда,
Аёқ тут манга, соқийки, хуш ҳавойидур.

Менга вафоси йўқдур ўшал пари-ҳурнинг,
Не асир кўрки бўлса узоқдаги нурнинг.
Суҳайлий ҳеч шайдоси бўлма ишқ,ғурурнинг,
Ул ой рақибга бўлди рафиқу Бобурнинг,
Рафиқу ҳамдами ҳажринда оҳу войидур.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: