Суҳайлий

Ложарам бандаларин шоҳлари билса керак

Шўхи барно гул мисоли чунон очилса керак,
Лек ажаб мужгонлари бирла дилим тилса керак.
Ишқ ўтиким ёна бисёр дилда ёқилса керак,
Ёр юзумни кўриб дарду ғамим билса керак,
Юз кўриб, дарду ғамим чорасин қилса керак.

Бевафолик айлағач ул бахтимни нигун қилди,
Щижронда қўюб охир бағримни щам хун қилди.
Рўзғоримни эса балки қаро бир тун қилди,
Эй сабо, жону кўнгулни ўзининг чун қилди,
Кўнгли бирла дегасен жони учун келса керак.

Рашк ила ҳижрон ўти жумбоқ эрурким, они еч,
Иккиси қийнайди ортуқ, бу кўнгулни эрта-кеч.
Ишқ эса қалбимда пинҳон чирмашубдур печу печ,
Васлини не қилайин ғайридин айрилмади ҳеч,
Ёр васли менга, у ағёрдин айрилса керак.

Ишқи савдоси анинг банд этибким солди ғул,
Ул санам аввада эрли мен учун бир тоза гул.
Меҳриға чандон қувондим, бор экан тақдирда шул,
Васлининг қадрини чун билмади бу телба кўнгил,
Ҳажрининг тийғи анинг юрагини тилса керак.

Дилбаримға хол бўлибтур воҳа жаб кўрку чирой,
Чунки Тангри ҳадя эткон бул сифатни ҳой-наҳой.
Бахш этур Суҳайлий ҳам ул учун қўшку сарой,
Шукр Бобурни билурмен деган эрмиш ул ой,
Ложарам бандаларин шоҳлари билса керак.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: