Абдуқодир Сатторов

МЕДИЦИНА   ЗУЛУГИ – HIRIDO  MEDICINALIS                     

Зулуклар ҳолида эшитгин бироз,
Қуруқ-совуқ бўлар мижоз.
Ҳаром қонни тандан узоқ қилишда,
Сенга кўмакчидир аълою мумтоз.

      Медицина зулуги: зулукнинг арабча номи “алақ”, форсчасига эса “зулу” ва “девча” аталиб турклар уни “сулук”, ҳиндлар эса “жуонк” деб атарлар. Медицина зулуги ҳалқали чувалчанглар типининг вакили бўлиб, чучук сувларда (ҳовуз, сув омбори, кўлмак сувларда) яшайдиган вақтинча эктопразит ҳисобланади. Медицина зулуги бир қатор иссиқ қонли умуртқали ҳайвонлар ва одамлардан қон сўриб, йиртқичларча  ҳаёт  кечиради.

 

Турлари:

 Зулук ширин сувли анҳор, кўл, тўхтаб қолган  сувлар, ҳидланган, айниган сувли  чуқурлар ҳамда яъни сув остида ўсадиган, баъзан ўсимлик сув остига ҳам ўсиб  чиқадиган (русчасига “рянка” деб номланувчи) ўсимлик кўп бўлган жойларда яшайдиган қурт бўлиб, унинг хиллари кўп. Энг яхши зулук ширин сувли анҳор ва ҳовузда ёҳуд чиримаган ва сасимаган, сув ости ўтлари  кўп сувларда етилгани бўлиб, унинг ранги оч-қора, катта-кичиклиги ўртача, боши қора ва юмалоқ, қорнининг  ости бир оз олароқ бўлади. Айтишларича, қорни қизғиш, тепасида 2 яшил чизиғи бўлган ва  юқорида айтилган яхшисидир. Тим қора ва каттаси яхши эмас, ундан фойдаланилмайди. Жуда кичиклари заиф бўлади.   

Биологик объект:

Медицина зулуги  алоҳида биологик объект бўлиши билан бир қаторда медицинада жуда катта аҳамиятга ҳам эгадир. Бу зулук  гипертония касаллигида, артериялар ички қавати қалинлашиб, диаметри торайганида, яъни атеросклероз касаллигида, вена томирлари  ички қаватининг яллиғланиши-тромбофлебит ва баъзи бир қон касалликларида кенг қўлланилади. Медицина зулугининг ташқи қиёфасига келсак, унинг танаси сегментар тарзда жойлашган бир талай ҳалқалардан иборат. Танасининг сегментлари ташқи ҳалқаларига нисбатан майдароқ бўлиб, сони кўп. Ҳалқалар ташқи юзасида жуфт  оёқчалар-парапония  ва тукчалар йўқ.

Медицина зулуги танасининг олдинги ва орқа учларида махсус сўрғичлар тафовут қилинади. Бу сўрғич бўлиб, ҳазм системасига очилса, орқа сўрғич ёпишиш аъзосидир, холос. Медицина зулугининг танаси этлик, яъни паренхиматоз типда тузилган бўлиб, етилган шаклларида алоҳида тана каваги-целом бўлмайди. Ҳазм системаси алоҳида тузилишга эга. Оғзи атрофида кутикуляр тузилишга эга бўлган жағлари бор. Тиш вазифасини ўтовчи бу жағлар ёрдамида зулук ўзининг вақтинча хўжаси танасида худди устара билан  кесилгандек яра  ҳосил қилиб, қон сўради. Оғиз бўшлиғи этдор ютқинга давом этади, ютқин деворига эса алоҳида сўлак безлари очиладики, бу безларнинг секрети-гирудин сўрилаётган қоннинг ивимаслигини таъмин этади.

Гирудин:

Гирудин қон сўраётган  медицина зулугининг  сўлаги орқали вақтинча хўжайин (бемор)нинг қонига ҳам ўтади ва қонни ивимайдиган ҳолатга келтиради. Шунинг учун медицина зулуги қон сўрган жароҳатдан узоқ муддат қон оқади. Ютқиннинг давоми пиёзча шаклида кенгайиб бориб, буқоққа, сўнгра эса ошқозон, ичакларга айланади. Ичакнинг буқоқ қисми 10 жуфт ён чўнтак ҳосил қилади. Мазкур ён чўнтаклар медицина зулуги қон сўрганда ичакнинг умумий ҳажми ўрта ичакка, ўрта ичак эса, ўз навбатида тўғри ичакка айланиб, тўғри ичак анал тешик билан тамом бўлади.

Нерв  системаси:

Медицина зулугининг нерв системасига келсак, бу система бир қадар яхши тараққий этган. Аввало ютқин олди нерв ҳалқаси, сўнгра бутун  тана бўйлаб жойлашган нерв тизимчаси кўрилади. Мазкур нервтизимчаси сегментлар  аро жойлашган бир қатор нерв тугунчаларидан иборат бўлиб, нозик нерв толалари билан ўзаро туташгандир. Нерв тугунчаларидан чиққан нерв толалари тана бўйлаб таралади.

Айирув системаси:

Медицина зулуги айирув системаси алоҳида аҳамиятга эга. бир неча олдинги ва орқа ички сегментларни ҳисобга олмаганда зулук танасининг марказий қисмидаги 17 та тана ички сегментида 17 жуфт воронкасимон буйракчалар бор. Бу воронкаларга тўлқинга ўхшаган жуда нафис найсимон сийдик йўллари келиб туташади.

Медицина зулуги 2 жинсли – гермафродитдир. Медицина зулугининг танасида нерв тугунлари билан айирув органлари ўртасида 9 жуфт уруғ безлари, уруғ безлари, уруғ йўллари тафовут қилинади. Уруғ йўллари Медицина зулугининг бош қисмига  яқинлашиб борар экан бир-бири билан қўшилади ва зулук танасининг  ўрта  соҳасида жойлашган умумий уруғ йўлини ҳосил қилади. Бу йўл жуфтлашиш аъзоси-циррусга очилади. Медицина зулугида цирруснинг пастки қисмида қин,  тухум йўли ва жуфт тухумдон жойлашгандир. Медицина зулуги ҳам пилла қўйиб кўпаяди. Пилланинг  ичида 15-20 дона оталанган тухум жойлашгандир. Етилган  медицина зулугининг  танаси 15-25 см келади. Етилган зулук  ўзининг вақтинча хўжасидан  (бемордан) бир йўла 15-25 мл гача қон сўра олади. Бу қон  медицина зулугининг ичак системасида гирудин таъсирида узоқ вақт ивимайди.

Зулук қандай қўйилади?

Зулукни аввал беморнинг танаси қизартириб ишқаланиб олгандан сўнг ўша  ерга зулук солинади. Зулукнинг шишганига қараб уни тўйди деб гумон қилиб куч билан ажратишга уринмаслик керак. Тўйингандан  сўнг тиббиёт зулуги бўлса ўзи ажралиб тушади. Ёки тушириш зарур бўлса озгина кул ёки туздан оғзига сепилса ёки пиёз парчаси оғзига текизилса, дарҳол тушиб кетади.

Зулук қаерга қўйилади?

Зулукнинг яхши навидан олиб ҳаром қон йиғилган жойга, масалан: ёғли ўсмага, ярага, сепкил, тошма, наштар уриб, қон олдириш хавфли бўлган жойларга, чунончи қовоқ, кўз атрофлари, юзга ёки кичик ёшдаги болаларга қўйилса қонларни  осонгина тортиб олади. Бироқ зулук қўйилгандан  сўнг, совуқ ҳаводан сақланиш, аччиқ, шўр  нарсалардан емаслик керак.

Касаллик тури ва зулукларни жойлаштириш тартиби:

Тромбофлебитда зулукни тиқилган томирдан 2 см узоқликда жойлаштиринг. Шамоллаш жараёнида зулук шамоллаган жойга ёки  унинг атрофига қўйилади. Гайморитда 1 та зулукни қош атрофига ўртасига, 2 тасини  эса бурунннинг 2 томонига бир вақтнинг ўзида қўйинг. Радикулитда зулукларни умуртқа бўйлаб асаб толаси зарарланган жойга қўйинг (бел, думғаза, бел ости, бўйин, кўкрак-кураклар ораси ва юқорироқ, 1 та муолажа 2-4 дона зулукдан ошмасин). Артроз ва артрида зулукларни зарарланган бўғимлар атрофига касаликнинг умумий ҳолатини эътиборга олган ҳолда 1-3 донадан жойлаштиринг. Бошланғич катарактада ва кўз қон босими юқори бўлганида 2 тадан ортиқ бўлмаган зулунинг бўйиннинг орқа томонига умуртқа бўйлаб қойилади. Жигар ва ўт тош касалигида зулукни ўнг қовурға остига ва унинг атрофига қўйилади. Мия қон айланишини яҳшилаш  учун зулукни пастки жағингизн бурчакларига (қулоқ супрасидан 3-4 см пастга) қўйилади. Сийдик ҳалтаси ва гинекологик касалликларда зулукни думғаза суяги устига қўнинг: ДИҚҚАТ! Аёллар касаллигида зулукни фақат шифокор билан аввалда маслаҳатлашинг инфарқдан тикланишда зулукнинг майдасидан юрак ва атрофига (чап томон ёнига) ва учинчи, тўртинчи, бешинчи қовурғалар орасига шифокор билан маслаҳатлашиб қўйинг. Нафас йўлларининг сурункали (астмадан ташқари) касалликларида зулукни орқа чиқарув тешиги атрофига қўйиш мумкин. Мигренда зулуклар бош чаноғи суягидаги сорғичсимон тўсиқчалар устига қўйилади. Уларни топиш учун бармоғингиз билан қулоқ оркасини пайпаслаб кўрсангиз, донгчалар бор. Худди шу жойга қўйилади. Стресс ва депрессияга учраган бўлсангиз зулукларни болдирнинг олд томонига биттадан қўйинг. Дарвоқе  зулукни маьлум бир жойга қўйиш шарт эмас, уларни аниқланган жойи атрофига қўйсангиз унинг ўзи энг биоактив нуқтани топиб сўришга тушади.

 Зулук  билан даволаш

           Ангина ва тошга

Зулукни қурутиб, янчиса одам,

Асал  билан қўшиб ютса ўша дам.

Ангина бўлса уни бартараф қилар,

Тош  бўлса, тошларни майдалайди ҳам.

        Бавосил ( гемарой )           

Агар ҳар кимсада бўлса бавосил,

Бу  дарддан қийланиб бўлса агар сил.

Зулукни  эзсаю алоэга қўшиб,

Суркаса, мақсади бўлади хосил.

          Яра ва темиратка

Ёмон яра чиқса баданга ногоҳ,

Темиратки пайдо бўлса боногоҳ.

Зулук солса ушбу дардларга,

Тузалиб иллатдан чиқмас асло оҳ.

      Қон олдиришдан қўрқса

Аёл ёки бола олдирмаса қон,

Наштардан юз берса қўрқув ўша он.

Ёки нозик жойда бўлса иллати,

Зулук қўйса қони камаяр осон.

        Парҳез қилиш

Зулук қўйгач, ичма асло совуқ сув,

Нордон нарсаларни яна ўздан қув.

Совуқ хаводан ҳам қочгин ўша он,

Ёқмас нарсалардан тезда қўлни юв.

     2 марта зулук қўйиш

Бугун зулук қўйган бўлсанг эй укам,

Ўша ерга қўйгин эртасига ҳам.

Шундай қилсанг, қолган бузуқ қонларинг.

Бариси тугайди, дил бўлар хуррам.

    Томир устига солмаслик 

Зулук солсанг агар бўл доим хушёр,

Томиринг устига солмагин зинҳор.

Бошини пстга қил осилтириб қўй,

Сўнг солгин, қайт қилиб, соф бўлар эй ёр.

     Шишни тузатиш  

Зулук солган ерда  пайдо бўлса шиш,

Совуқ  тегса, қаттиқ  юзберса  қичиш.

Зарчавани туйиб, элаб латтада,

Ўша ерга лозим такроран босиш.

 

Тиббиёт зулуги

Хар бир зулук, яъни тиббиёт зулуги ярим ёки 1 соат давомида 10-15 мл қон  сўради. Кейин ўзи тушиб кетади. Агар тушиб кетмаса, спиртга ҳўлланган тампон  ёрдамида туширилади. Тиббиёт зулуги тўйгандан сўнг жароҳатга стирилланган боғлов қўйилади. Жароҳат ўрнидан 6-24 соат, баъзан ундан ҳам кўпроқ  вақт давомида қон сизиб чиқиб туради. Қон шимилган боғлаб турилади. Ўз билганича зулук солиш ёмон оқибатларга  сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун тиббиёт зулуги қўйишдан олдин албатта мутахасис шифокор билан маслаҳатлашиш зарурдир.

Зулук неча маротаба қўйилади.

Зулук 2 маротаба қўйилса,  масалан: биринчи  куни қўйилган жойга, иккинчи куни ҳам қўйилса ёмон  бўлмайди. Чунки биринчи кундан қолган ҳаром  қон  қолдиғини иккинчи куни қўйилганида тортиб олади. Аммо биринчи кундагидан камроқ  бўлиши маъқул. Масалан: биринчи кун  10 дона зулук қўйилган бўлса, иккинчи куни 5 ёки 3 дона  қўйилиши керак. Лекин қувватга эътибор бериш лозимдир. Куч-қувватдан қоладиган даражада қон олдириш ва томир устига зулук қўйиш хавфлидир.танлаб олинган зулукни қўйишдан аввал унинг бошини ерга қаратиб турилса,  аввал нимаики ичган бўлса қусиб ташлайди.

Муолажа пайтида оғриқ бўладими?

Муолажа бошида озроқ ачишиш пайдо бўлади. Бироқ зулук сўлагида оғриқ қолдирувчи моддалар бўлганлиги сабабли бу ҳолат тезда ўтиб кетади. Фақатгина 1 ярим соат сабр қилсангиз  бас. Даволаш пайтида ўтирасизми ёки ётасизми бунинг аҳамияти йўқ. Қон сўриб бўлганидан сўнг зулук ўзи ажралади. Акс ҳолда йод ёки спирт суртилган паҳтани унга якинлаштириш керак. Ярани йод билан артиб стерал пахтани ёпиштириб қўйинг. Агар сиз 3 тадан ортиқ зулук ишлатмаган бўлсангиз муолажани эртаси куни такрорлашингиз мумкин. Акс ҳолда 3-4 кун танафуз қилинг.

Иттифоқда:

Иттифоқда  медицина зулугини кўпайтириш ва медицина муассасаларини  таъмин этиш иши соғлиқни сақлаш органлари назорати остидадир. Алоҳида текширишдан ўтказилган ва соғ деб топилган зулукларгина дорихоналар системасида врачлар  талабномаси билан  тарқатилади. Якка тартибда тутилган ва медицина назоратидан ўтмаган зулукларни ўзбошимчалик билан ишлатиш беморларга катта зарар келтириши мумкин.

Зулукнинг хосиятлари:

Зулукни қуритиб, асалга солиб яланса томоқ оғриғини қолдиради. Бу ҳолат буйраклардаги тошни  майдалайди. Туйиб алоэ билан  қўшилган эса бавосил  ярасини  қуритади. Суркалганида эса  доғларни кетказади. Кичик турининг куйдирилган кули сирка ҳамда банг (наша)га қўшилиб, қовоқ атрофидаги ўсиб чиққан  ортиқча тукларга суртилса, ўсишини тўхтатади. Зулукдан 15 дона олиб (каттаси бўлиши шарт), ювиб, қуритиб 20 мисқол  туйилган  чувалчанг билан бирга ярим  қошиқ тоза кунжут ёғи  билан қайнатиб, сув оқиб кириши натижасида шишган моякка бир неча кун иситиб суртилса, бу иллатни йўқ қилади.

Табобатда зулук қуйдаги касалликларга ишлатилади

Зулукни қуритиб туйиб, асалга  қориб хамир қилиб ялаб ейилса ,шишлар ва тамоқ дардига шифо бўлади.Буйрак ва қовуқдаги  тошларни майдалаб тўкиб юборади.

Агар зулукни  зайтун ёғида пишириб закарга  томизилса, уни катта ва серхаракат қилинади.

Куйдирилган майда зулуклар бинафша ёғида қотирилиб, эркаклар закарига томизилса ёки аёллар фаржига юборилса ,пешобнинг куйиши(сўзак) ва ичаклар яллиғланишига  шифо бўлади.

Қайси холларда зулук билан даволаш мумкин эмас

 Гирудотерапияга қарши кўрсатмаларҳам мавжуд. Биринчи ўрида гемофилиядан озор чекувчиларга зулуклар қатъиян ман этилади. Чунки уларни қони яхши ивимайди. Улардан хафталаб қон тўхтамаслиги мумкин.

Қон босими паст бўлганида  (гипатония) зулукдан фойдаланиш мумкин эмас. Бунда кўп қон йўқотиш эвазига киши ҳушидан кетиши мумкин.

Астения  (асабий сустлик) ва анемия (камқонлик) билан оғриган кишиларда зулук қўйиш оғир кечади.

Гемморогик диатез (бавосил)га мойил кишиларга хам зулук тавсия қилинмайди. Муолажадан сўнг ачишиш, қизариш ва терида қичишиш пайдо бўлса тезда ўтиб кетади. Фақат сиз ўша жойни қашимасангиз бўлди.

   Зулук олувчилар республика гирудология марказига  ёки “малхам” табобат марказига мурожаат қилишингиз мумкин. Кам таъминланган оилаларга имтиёзлар бор.  +998-74-998-5-998

Фойдаланган адабиётлар:

А.Н.Саттаров «Тиббиёт зулугининг фойдалари»

Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов  “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”

К.А.Медведов «лечебный пиявки»

“Малҳам” ҳалқ табобат маркази раҳбари                                

 Абдуқодир Нурмухаммад ўСаттаров

+998-74-998-5-998                      

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: