Суҳайлий

Тахаллус танладим…

Ассалому алайкум ҳурматли нодирлар ва азизу мукаррам устозлар! Мен сизлардан минг бора узр сўраган ҳолда ушбуларни маълум қилмоқчиман. Мен Қоражон Қодиров (СОҲИБ ҚАРО) бўламан. Мен 2011йил 1 октябргача газета ва журналларда СОҲИБ ҚАРО номли адабий тахаллус билан қатнашиб келдим.

Бироқ бу тахаллус ҳазрат Алишер Навоий, Шоҳ Бобур, Машраб ва Фурқат каби мумтоз адабиётимизнинг энг улуғ алломаларининг муборак номлари ёнида ёнма-ён келганда анча чўзилгандек, 2 сўздан иборат бўлиб, ғалатироқ, ўнғайсизроқ бўлиб қолмоқда менинг назаримда.

Шунингдек кўпчилик адабиётчилар, шоирлар, олимлар, назм ихлосмандлари назарида ҳам бу қўпол, эшитилиб, уларнинг ҳам эътирозларига сабаб бўлади. Ана шуларни хисобга олиб Суҳайл-Суҳайлий деган абадий тахаллус билан алмаштиришга қарор қилдим. Бу сўзнинг луғавий маъноси (арабча сўз бўлиб) – узоқдаги ёруғ юлдуз (русча-каноп), деб аталар экан.

Бу юлдуз ямандан яхши, аниқ кўрингани учун уни СУҲАЙЛИ ямани, ямани Суҳайли деб юритилар экан. Шу сўзни танлаб олиб, мен ўзимга Суҳайл-Суҳайлий деб тахаллус танладим. Бунинг учун сизлардан мен кечирим сўрайман. Шу кунларгача сизларнинг рўзномаларингизда Сохиб Қаро номи билан менинг улуғ Хазрат Алишер Навоий ғазалларига боғлаган 110 та мухаммасим берилди.

Бу мухаммаслар тўплами “Қоши ёсинми дейин?” – деб номланар эди. Буларни чиқарганларингиз учуун катта рахматлар ва ташаккурлар айтаман. Энди тўплам холида китоб қилиб чиқараётган пайтда бу мухаммасларнинг хаммасини хам Сухайлий тахаллуси билан ўзгартириб, узр сўраб, нашр эттираман…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: