Соҳиб Қаро

Десаларким, бешаи Мозандаронға тушти ўт
НЕ НАВО СОЗ АЙЛАГАЙ

Бўлмасун мендек бу олам кўнгли вайрондин жудо,
Ҳам яна гулзору боғ сарви хиромондин жудо.
Бўлса ногоҳ ул чаманзор турфа жанондин жудо,
Не наво соз айлагай булбул гулистондин жудо,
Айламас тўти такаллум шаккаристондин жудо.
Ғам, алам, ҳижрон юки ҳар бир юракни ўртагай,
Гар қазо етса ажаб, орзу, тилакни ўртагай.
Рашк ўти ёнса агар ҳуру малакни ўртагай,
Ул қуёш ҳажринда, қўрқармен, фалакни ўртагай,
Ҳар шарореким бўлур бу ўтлуғ афғондин жудо.
Ҳар баҳор фаслида шаксиз юз очувчи лола кўп,
Барча ишқ аҳли дилида оҳу фарёд, вола кўп.
Чун ғариб бечораларнинг дийдасида хола кўп,
Дема, ҳижронимда чекмайсен фиғону нола кўп,
Жисм айларму фиғон, бўлғоч нафас жондин жудо.
Ишқ йўлида ногаҳон сен тошга ҳам қоқилмағил,
Айшу ишрату сафо деб, мутлақо интилмағил.
Мажнунингмен, телба деб, мендин асло кулмағил,
Бўлса юз минг жоним ол, эй ҳажр, лекин қилмағил
Ёрни мендин жудо, ёхуд мени ондин жудо.
Бул фалак поёниға ҳеч кимсанинг етмас чени,
Чун бу олам сарҳадининг йўқ эрур бўйи, эни.
Ишқ аро дайри фалак ким нотавон қилғай сени,
Ҳажр ўлумдин талх эмиш, мундин сўнг, эй гардун мени
Айлағил жондин жудо, қилғунча жанондин жудо.
Ҳар киши олам аро мақсуд сори интилдиким,
Ул демак, Парвардигорға илтижолар қилдиким.
Бўлди ошиқ маъшуқиға ул қачонким кулдиким,
Васл аро парвона ўртанди, ҳамоно билдиким,
Қилғудектур субҳ ани шамъи шабистондин жудо.
Ҳеч киши роҳатға етмас меҳнату озорсиз,
Ёки бир савдоси битмас нарҳ-наво, бозорсиз.
Ишқ аро Соҳиб Қаро ҳам қолди ихтиёрсиз,
Бир иёсиз ит бўлуб эрди Навоий ёрсиз,
Бўлмасун, ё рабки, ҳаргиз банда султондин жудо.

ТУШТИ ЎТ

Тоқатим йўқтур ишқдин тану жонға тушти ўт,
Тану жоним не эканким, балки қонға тушти ўт.
Ичу тошим чун куярким, ҳар қаёнға тушти ўт,
Лолазор эрмаски, оҳимдин жаҳонға тушти ўт,
Йўқ шафақким, бир қироқдин осмонға тушти ўт.
Бул ажойиб ишқ ўтидур, васлу ҳижрон, ёр ўти,
Куйдирурким куну тунлар, айлагай бемор ўти.
Ўртагайким боққанида кўзлари ҳумор ўти,
Дедилар, эл хонумонин ўртар ул руҳсор ўти,
Бу сўз эшитғач мени беҳонумонға тушти ўт.
Мажнуну Фарҳод ўти куйдирди Ширин, Лайлини,
Олди чун қалбин, аларнинг ихтиёру майлини.
Айб этиб бўлмайди, боис ул замоннинг зайлини,
Оразингнинг ламъаси куйдурди сабрим хайлини,
Барқи офат чоқилиб ул корвонға тушти ўт.
Ё қилибким қошларинг, мўлжалға олдинг дафъатан,
Санчилиб мужгонларингким, бағрими этти шикан.
Ногаҳон ўқ зарбидин то қийналурким жисму тан,
Ўқларинг кўнглумға тушкач, куйди ҳам кўз, ҳам бадан,
Ким куяр хўлу қуруқ чун найистонға тушти ўт.
Авж олиб кетти чунонким, ёйилиб аста-секин,
Тан, вужуд куйди ажабким, ҳеч ақл билмас чекин.
Ишқ ўтидин куйса ошиқ, ваҳ, умр ўтқай текин,
Совуруб гул хонумонинму қуюн рангин экин,
Ё фалак бедодидин сарви равонға тушти ўт.
Кўргузуб ҳуснингни чандон ошиқинг суйдурғали,
Тийғи ҳанжарни урубсен бағрими ўйдурғали.
Ё кечиб жону жаҳондин бир йўла тўйдурғали,
Куйдум ул дамким, юз очдинг халқни куйдурғали,
Элға ўт солдунг ва ле, мен нотавонға тушти ўт.
Куймагумдин ғамға ботти элу юрт, халқу диёр,
Танда жоним йўқ эрурким, йўқ ўзумда ихтиёр.
Куйса ҳам Соҳиб Қаро гар ишқ ўтида бахтиёр,
Эй Навоий, билки оҳи чекмишам беихтиёр,
Десаларким, бешаи Мозандаронға тушти ўт.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: