“Свежий” латифaлар

ТАШАББУС

Обама Америка халқига мурожаат қилиб, янги иш жойлари яратишга ваъда берди׃

-Бутун Америка бўйлаб йўллар ва кўприкларни қайта қурамиз, бу жуда кўп одамга иш жойи яратади,-деди у.

Мухолифатчи уни саволга тутди׃

-Бюджет тақиллаб ётибди, сиз бўлсангиз яна миллиардлаб долларни сарфламоқчисиз, сарфласангиз ҳам фойда қайтадиган соҳага сарфланг, бу ташаббусингиздан бюджетга нима фойда?

-Биз биринчи галда халққа фойдани кўзлаймиз.Буни унутманг! Иккинчи галда эса, йўллар қайта қурилса, табиийки пуллик бўлади ва бюджетга бир умр миллиarдлар оқиб туради…

Буни эшитиб ўтирган Алдаркўса маслаҳатчини чақирди׃

-Давай,  бутун йўлларни пуллик қиламиз.

-Халқда бир мири ҳам қолмаган, ҳеч қаёққа жилолмай қоладику кейин.
-Зўр-да! Шу билан инқилоб деган ташвишингдан бутунлайига қутуласан!

КАРИМБОЙ ҚОЛИБ…

Иккита мардикор гаплашаётган эди׃

-Эшитдингми, Лазиз Каримов  кетибди.

-Қайси Каримов? Қатга кетади, эшитмадим?

-Салимбойга бағишлаб ашула айтган экан, сургун бўпти. “Озодлик”да ўқидим.

-Ану-ни айтвосанми? Бу ашулани беш-олти йил олдин айтган-у? Энди сургун бўладими?. Шундан кейин у Қозоғистонга кетиб бўганди, энди эт ҳам ёқмай четга кетгиси кеб қоганга ўхшавотти. Унинг отаси Карим экан. Зўр, вашше! Узукка кўз қуйгандек тушган-де! Ҳов, ким Гадфазер яъни Паханга, ўзбекчасига айтганда Додага қўл силтаб бошқага ашула айтий олади? Кўрдингми, ман ўшандаёқ замечат қигандим, Каримбой қолиб Салимбойни куйласанг охиринг вой бўлади, деб.

 ЎПҚОН

-Ҳукуматнинг олам.уз деган вебсайти “Пулингизни қаерда сақлайсиз?” деган сўровнома ўтказмоқда. Давай шунга жавоб ёзамиз, деди бир мардикор дўстларига. Кейин улар айтиб турдилар ва у ёза бошлади׃

“Мен ойма-ой МХХга олиб бориб ўша ерда тўплайман. Доданинг ҳам қўли етмайди”.

“Мен катта холангникида сақлайман. Калитини қидириб овора бўлма. Масковдаман”.

“Мен эса пулимни Лола ва Гулноранинг қапчиғида сақлайман. Ҳеч ким теголмайди”.

“Бу сафар пулимининг жойини тополмадингмики, очиқ сўровга ўтдинг?”

“Вой ўпқон-ей, уже еб битирдингми, шунчани-я?”

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: