Соҳиб Қаро

РЎЗАИ МОҲРАМАЗОН

Йил, ою кунларда ҳам бўлур албатта мезон,
Фасли куз чоғларида тўкилур барги хазон.
Ёзда мевалар пишиб тебранур шохи ларзон,
Юртимда маъмурчилик, нарх-наво қиммат-арзон.
Барчани огох этиб айтилур тонгги озон,
Мусулмон оламида рўзаи моҳрамазон.

Рўза ойи ойларнинг сарвари, улуғдур,
Мўмин-мусулмонларга муборак, қутлуғидур.
Ибодат, савобларга энг етук, бўлғусидур,
Ҳам тилак, орзуларга мукаммал тўлғусидур.
Бу обод юртимизда айтилар тонги азон,
Мусулмон оламида рўзаи мохрамазон.

Рўзанинг хосияти беадад, бисёр эмиш,
Субхи-содиқ вақти воҳажаб турли емиш.
Рўза тутганалар учун мухаё таом демиш,
Хонадон сохиблари барчаси жамь айламиш.
Барчани огоҳ этиб айтилур тонгги азон,
Бу азиз юртимизда рўзаи мохрамазон .

Ихлос, пок ният билан рўза тутар рўзадор,
Ширин уйқудан кечиб, бўлиб қолади бедор.
Дилдаги чин эътиқод унга бўлиб куч-мадор,
Барча дин аҳкомидан хамиша у хабардор.
Бу обод юртимизда айтилур тонгги азон,
Мусулмон оламида рўзаи мохрамазон.

Кун бўйи рўза тутар рўзадор тоқат билан,
То кечгача иши йўқ хеч унинг овқат билан.
Оллоҳ ўзи сийлаган чин мехр-шафқат билан,
Ифтор чоғин кутурлар сабр, қаноат билан.
Чуе ифтор вақтида хам айтилур албат азон,
Бу азиз юртимизда рўзаи мохрамазон.

Тақводор зотлар учун сахар турмоқ зўр одат,
Барча мусулмон ахли қилур тоат-ибодат.
Дилдан ибодат қилмак мўминга бахт-саодат,
Рўза тутмак вақти хам бир ойлик-қисқа муддат.
Барчани огоҳ этиб айтилур тонгги азон,
Мусулмон оламида рўзаи моҳрамазон.

Рўзанинг хеч иши йўқ камбағал ё бой билан,
Ёки мухташам эмас кўркам, обод жой билан.
У муаммал бўлурким чин ихлос, чирой билан,
Сохиб Қаро шод, хандон бу муборак ой билан,
Хур, озод юртимизда айтилур тонгги азон,
Мусулмон оламида Рўзаи мохрамазон.

РЎЗА ТУТГАН ЯХШИДУР

Сабр-қаноат билан рўза тутган яхшидур,
Балки интизор бўлиб уйи кутган яхшидур.

Рзанинг шарофати, савоблари бисёрдур,
Ғаму андухларни хам кўп унутган яхшидур .

Чун рамазон ойида кўнгил, бадан пок бўлур,
Гина, адоватларни авф этган яхшидур.

Ғазаб келса ногаҳон жанжалга хам не хожат,
Ғазаб ва нафратни ҳам ичга ютган яхшидур.

Рўзадорлик албатта тақводорлик эрурким,
Сабр билан ифторни чунон кутган яхшидур.

Чин орзу, ният билан хар ишни қилмоқ мумкин,
Орзу ва ниятларга албат етган яхшидур.

Сохиб Қаро, Оллохдан не тиласанг-беради,
Оллоҳ йўлида дилдан рўза тутган яхшидур.

РЎЗА ТУТГАН ОДАМЛАР

Рўза тутган одамлар доим итоатдадур,
Улар Оллоҳ йўлида тоат, ибодатдадур.

Бу дунёю у дунё тақводор эрур улар,
Шу боиским абадий бахту саодатдадур.

Кундузлари рўзадор, тунда-чи ибодаткор,
Рухи тетик ва мағрур, рохат, халоватдадур.

Оллоҳ йўлида дилдан тоат-ибодат қилур,
Хасталик, хорлик билмас, жисми саломатдадур.

Кибру хаво, ғараз йўқ, яхши яшаб юради,
Аммо умр ўткинчи, жони омонатдадур.

Сохиб Қаро ўзи хам рўзадорлардан бири,
Оллоҳ йўлида тун-кун доим ибодатдадур.

Шоир: Сохиб Қаро (Қорабой Қодиров)
Матн терувчи: Исмоилова Г

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: