Нуқтаи назар

Ўзбекистоннинг ҳозирги куни ва келажаги ҳакида қисқа фикрлар

Якиндагина эьлон килинган Мустакилликка хам 20 йил булибди. Тан олишимиз керак – утган 20 йилда давлатимиз «пичокка илинадиган» хеч кандай ютукка эришгани йук. Бундан ташкари бугунги кундаги инсонларимизнинг ва умуман жамиятимизнинг пассивлиги одамда алохида ташвиш уйготади. Менинг назаримда хозирги вактдаги халкимизнинг онг – савияси Совет даврида «кайта куриш» арафасидаги «тургунлик» пайтидагига ухшаш. Бу холатга албатта давлат «репрессив» аппаратининг мавжудлиги ва И.Каримовнинг хар кандай суз эркинлигига каттик каршилиги асосий сабаблардан биридир. Бунинг устига давлат томонидан тадбик килинган ута нотугри ва мантиксиз иктисодият халкнинг асосий кисмини кашшок ахволга олиб келиб куйган. Мана шу нарсаларни 20 йилдаги энг катта «ютукларимиз» десак булади. Мустакиллик йилларига киска бахо берадиган булсак – афсуски давлатимиз ва жамиятимиз учун охириги 20 йил деярлик бехуда утди. (русчаси –«в холостую»)
Албатта бир кунмас – бир кун юртимизда тугри ва демократик жамият курилишига хаётнинг узи мажбур килади. Чунки бу – ривожланган давлатлар ва умум жахон ривожи тажрибасига асосланган оддий аксиома. Шундан келиб чиккан хулоса – Узбекистоннинг демократик давлат куришдан бошка келажак йули йук. Бундай кунларга якин пайтларда эришишимизга купчилик умид килиб юрибди.

Шундай экан, якин келажакда давлатимизни «кайта курадиган» пайтлар келганида (худо хохласа!), хозирги кунда Узбекистон халк хужалигида тадбик килинган жуда-жуда куп нарсаларни «180 градусга» узгартиришга ва хозиргидан умуман бошкача бир тизим урнатишга тугри келади. Чунки минг афсуски, давлатимизда 20 йил мобайнида жуда – жуда куп ута нотугри нарсалар ва тартиблар тадбик килинган.

Масалан, биргина молия сохасини олайлик. Чет эл валютасининг 2 хил – расмий ва «кора бозор» – курслари мавжудлиги натижасида охириги 17 йил мобайнида (миллий сум тадбик килинган вактдан буён) хар куни(!) юз минглаб(!!!) накд чет эл валютаси банклар томонидан «кора бозор» оркали сотилиб, бу «тижорат»дан пайдо булган тахмин 30% алла-кимларнинг чунтагига бориб тушаябди?!

Бу «тижорат»ларга баьзи жойда прокурорлар рахнамолик килса, баьзи жойларда конунни устиворлигини назорат килувчи бошка органлар хомий. Ёки банклар томонидан уз мижозларига накд пул бериш (тугрироги бермаслик) амалиётига хохлаган пайтда чеклов куйилишига кандай бахо бериб булади? Бундан ташкари мантиксиз иктисодиёт сабабли факат чет эл валютаси эмас, балки узимизнинг сумимизнинг хам 2 хил курси мавжуд – «нал» ва «безнал» – ва бу курслар орасидаги фарк камида 20% ни ташкил килади.

Ташкилот ёки тадбиркор чет элдан хом – ашё сотиб олиш учун уз маблагини валютага конвертация килиб курсинчи? Маблагларни конвертация килиш учун давлат томонидан урнатилган тартибга энг юмшок бахо – «идиотизм»! Яни бир (хеч каерда оввоза килинмайдиган) холат – унлаб, юзлаб энергетика, машинасозлик, кимё, тог-кон ва бошка – бошка катта-кичик корхоналар, кишлок хужалигидаги деярлик барча ташкилотларнинг банкдаги хисоб-китоб ракамлари йиллар мобайнида мавжуд карзлар туфайли ишламайди ва Марказий банк томонидан уларга махсус хисоб-китоб ракамлари очилган. У ердаги маблаг харакати эса катта пора ва «откат» лар эвазига амалга оширилади.

Бу факат молия сохасидаги сон-саноксиз камчиликларнинг баъзилари. Халк хужалигини кайси тармогини олмайлик – урнатилган тартиблар бир-биридан ахмокона ва мантиксиз. Хеч кайси фермер уз хохишига кура лозим топган экинини экиш эркинлигига эга эмас. Унга давлат томонидан пахта ва дон мажбурлаб эктирилади ва хосилни фермер «писта пучок» нархда давлатга топширишга мажбур. Когозда эркин бозор иктисодиёти мавжуд пайтда пахта, мис, кора металл, нефть махсулотлари, шакар, ун, цемент ва бошка-бошка нарсалар бозори маьлум инсонлар кулида эканлигига кандай бахо бериб булади? Нефть махсулотларининг эркин савдоси такикланганлиги, турли хил «нефтинспекциялар» мавжудлиги ва улар асосан хукуматнинг «номаъкул»ларга карши курашиш куролларидан бирига айланганлигичи? Хукукни мухофаза килиш органларига-прокуратура, милиция, солик тизими ва хакозо – оддий ходимдан тортиб то катта-катта мансабларга тайинлашда хаммага маьлум «ставка»ларга нима дейсиз? Бундай «ставка»лар бошка ижтимойи сохаларда факат бироз камрок микдорда мавжудлигичи? Бунака мисолларни сон-саноксиз келтириш мумкин.

Яна бир бор афсусланадиган томони шундаки, бундай нотугри холатлар мавжудлиги жамиятда одатдагидек булиб колган. Балки тушуниб етмаймиз – бу тартибларнинг барчаси диктатура мавкеини кучйтириш максадида урнатилган, улар охиратда халкнинг хисобидан ва оддий инсоннинг кашшокланиши эвазига килинади. Демак «кайта курилиш» пайти келганда куп нарсаларни тубдан узгартиришга мажбурмиз. Бу борада баьзи бир нарсаларга жиддий эьтибор беришимизга тугри келади.

Биринчидан эркин ва тугри жамият куриш бобида бизга нисбатан бирон погона баланда турган кушни СНГ давлатларининг – Россия, Украина, Козогистон, Киргизистон, Молдова – тажрибасини ва айникса улар томонидан килинган хатоларни урганиш ва олдини олиш катта ахамиятга эга.

Масалан хамма шохид булиб турган холатлар – кушниларда демократик жамият тузилаябди, анча-мунча нарсалар килинаябди. Лекин давлат тепасига келганлар «кресло мазасини» билиб колди ва уни йукотмаслик йулларини кидиришни бошлаябди. Дархол «Единая Россия», «Нур Отан» каби партиялар ёки харакатлар пайдо булаябди ва уларга «добровольно-принудительно» купчилик аьзо булаябди. Уз – узидан бу партиялар парламентда купчилик уринни эгалламокда. Натижада хохланган конун ёки хохлаган бюджет кабул килиниши гарантияланган.

Президентлик мухлати 2 баробардан ошмаслиги хакидаги конституцион конун ё референдум оркали «чахланаябди», ёки баьзилар вактинча Бош вазир креслосига утиб турибди ва хакозо… Яхшиямки олло у рахбарларга хозирча инсоф бериб турибди. . . Ёки мана бу мисолни олайлик. Уша давлатларда бозор иктисоди туфайли жамиятда купчиликка таниш бойвачча миллионер ва миллиардерлар пайдо булган. Вакти келса у бойлар билан Медведев, Путин, Янукович, Назарбоевлар маслахатлашишмокда. Оммавий ахборот воситалари уларни ижобий томондан оммага такдим килмокда. Лекин бирон жойда улар давлатга канча солик тулашди, бу тулаган микдорлари даромадларига нисбатан купми ёки озми деган тахлилни курганимиз йук. Украинанинг энг бой одами йил мобайнидаги даромадини 1млн. доллардан анча кам(?!) микдорда декларация килганини интернетда укиб колдим. Колган бойликларини бошка давлатларда орттирган эмиш…

Англия, АКШ, Францияларда катта солик тулагани учун «бой»лар давлат орден ва медаллари билан мукофотланар экан. Бирон СНГ давлатида «фалончи бой» солик тулаш масаласида мактовга сазовор, деб унинг даромадлари-ю, солиштиришга тулаган солик ракамлари хакида укиганимиз йук. Бунака холатлар бизда хам калашиб ётибди. Купчиликни огзидан тушмайдиган «бойваччаларимиз» газнага канча солик тулашди экан? Тижорат билан Узбекистонга махсулот олиб киришаётганида давлат божларини тулик тулашдимикан?

Бунака турдаги минглаб саволларга жавоб топишимиз керак. Чунки юртимизда асл демократик давлат куриш жараёнида баьзи бир хато йулларга кириш еки нотугри карорлар чикариш имконияти бизларга берилмаган. Шундок хам халкимизнинг жуда куп кунлари, ойлари, йиллари сафсата ичида ёруглик курмай утди ва утаябди.

Куп давлатлар тажрибасидан келиб чиккан холда келажакда узбек жамияти олдида пайдо буладиган баьзи муаммолар хакида тухталиб утмокчиман. Демократик ва эркин юрт ташкил килиш жараёни коррупция, товламачилик, махаллийчилик, таниш-билишчилик, хокимият ва куч ишлатар органлар томонидан зуравонлик ва адолатсизлик каби ва бошка иллатлар оркали каттик каршиликларга учраши турган гап.

Хозирги кунда бу каби нуксонлар кундалик хаётимизга «железобетон»дек урнашиб олган. Бунинг оркасида турганлар эса хар кандай узгаришларга тиш-тирноклари билан каршилик киладилар. Натижада келажакда ташкаридан оддий деб куринган муаммоларни бартараф килиш баьзан катта кийинчилик ва зиддиятларга олиб келиши мумкин. Хозирги кунларда миллионлаб юртдошларимиз тирикчилик юзасидан ва бошка сабабларга кура кушни Козогистон, Россия, Украина мамлакатларида , баьзилар эса узок гарб давлатларида яшаябдилар.

Албатта уларнинг бир кисми уша давлатларда мавжуд холат ва булаётган узгаришлардан яхши хабардорлар. Юкоридаги курсатилган нуксонлар у давлатларга хам хос. Лекин уша нуксонларнинг баьзиларини у давлатлар батамон енгишган, баьзилари билан каттик ва очикдан-очик курашишмокда. Хар холда деярлик барча хил салбий холатлар билан курашиш борасида улар Узбекистондан унча-мунча олдинга илдамлаб кетишган.

Шу борада («к слову») «Замондош» тахририятига ва бошка мухолифдаги ахборот воситаларига таклиф – юртдошларимиз орасида хозирги кунда бизнинг давлатимиз ва кушни давлатлардаги турли сохаларда мавжуд салбий холатларни солиштириш дискуссиясини – мухокамаларини ташкил килиш тугри булар эди. Чунки хозирда мавжуд мухолифатда асосан катта рахбаримизни танкид килишдан нарига утилмаябди. Хар холда Узбекистон жамиятида урин олган барча камчиликларимизни ёритиб ва тахлил килиб борилса, бу нарсалар юртимизни демократлаштириш жараёнида фойдаси тегар эди.

Бир нарса мени куп уйлантиради. Жамиятдаги салбий холатлар билан курашишга отланган инсонларга уша нуксонлар оркасида турганлар тарафидан одатда дархол турли «соблазн» лар таклиф килинади. Натижа бермаса куркитиш ёки куч ишлатиш методлари кулланилади. Аник нарса шуки – каттик каршиликсиз ва осонликча «улар» жон бермайди.

Демак давлатимизнинг «кайта курилишини» шундай «соблазн»ларга бардош бера оладиган, «кузи тук» хамда бир-бирига содик ва бир ёкадан бош чикара оладиган инсонлар бошкариши керак. Бундай «реформаторлар» гурухи пайдо булса яхшику-я, лекин агар ёки нафс балосига учраб колган «демократлар»га кунимиз колсачи? Жуда эхтимоли мавжуд нарсами ёки ….???

Келажакда менимча «узбекчилигимиз»га мос яна бир жиддий масалага тукнашишимиз эхтимоли бор. Давлатимизда мавжуд диктатура сабабли режимга карши булган мухолифатчиларнинг купчилиги ёки камокда ёки мамлакат ташкарисида. Албатта улар у ёки бу даражада азият чекишган. Лекин узбекмиз – да!

Дузахда узбеклар кайнаётган козонга сокчи куйилмас экан. Чунки дузах рахбарлари билишар экан – узбеклар бир-бирларини оёкларидан тортиб озодликка чикишга йул бермайдилар. Бу афсонага шу кунлардаги амалдаги мисол – чет элларда яшаётган мухолифатчиларни турли гурухларга булиниб бир-бирларини «гуштини еб юрганини» шохиди булиб турибмиз. Утган 20 йил мобайнида канчалик мухолифатчилар бирлашиши умид килинган булса, шунчалик мухолифат «лидерлари» бир-бирларидан узоклашдилар ва хатто бир-бирларига душман хам булдилар. Бирлашиш хамда аник ва ягона режа билан режимга карши курашиш масаласи качон кун тартибига келиши катта савол. Бундай вазиятда эртага юртимизда кандайдур сабабларга кура эркин ва демократик давлат куриш имконияти пайдо булиб колди дейлик. Исмлари маьлум мухолиф «лидерлари» давлатга кайтиб келишди деб хам фараз килайлик. Ана курасиз – бир-бирларини « ковлаш ва оёгидан тортиш» томошасини. Уларнинг «ит-мушуклигидан» фойдаланиб янги пайдо булган «узбек Пиночет»и дархол куч билан хокимиятни эгаллаб узининг диктатурасини урнатиши турган гап. Натижада руслар айтишича яна 30-40 йил «коту под хвость»…

Жамиятимизда шу кунда ва келажакда мавжуд ва эхтимоли булиши мумкин булган холатлар ва сценарийлар хакида киска фараз килдим. Мухолифатда бой тажрибага эга булган хурматли акахонларимизни ва барча юртдошларимизни шу масалаларда фикрларини билмокчи эдим.

Хурмат ва эхтиром билан М.Мансур.

30.07.2011

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: