Ўзгармаган мавузлар

Жаҳонгир Муҳаммад: Мен демократиясиз яшай олмаслик учун туғилгандек ҳис қиламан ўзимни

САВОЛ: Биз демократияга тайёрмизми? Ўзингизни демократияга тайёр, деб ҳисоблайсизми? (Шоира, 4 Август).

ЖАВОБ:Бир неча йиллардан буён “Ўзбеклар демократияга тайёрми, йўқми?” , деган гап атрофида тортишув бўлади. Ҳукумат “Тайёр эмас” деса, мухолифлар “Тайёр” дейдилар. “Тайёр” деганлар қайта қуриш ва ошкоралик йилларини мисол келтирадилар. Лекин ўша пайтда катта имконлар берилганда, бошқа республикалар “қайнаб” турганда ҳам Ўзбекистонда ҳаракатлар жуда суст эди ва бу бошқа масала.
Демократияга халқ тайёр, лекин ҳукумат бермаяпти дейдиганлар ҳам кўп. Демократия берилмайди, балки у олинади. Худди Милошевичнинг қўлида кишанланиб қолган демократия тортиб олингани каби. Худди Шеварднадзенинг мулкига айланган демократия халққа қайтарилгани каби. Бунга фақат халқ қодир ва у шу даражага етишмоғи лозим.
Масалани биргина Ўзбекистон мисолида эмас, балки, бутун Шарқ мисолида кўрсак масала янада ойдинлашади. Биз Ғарбни сўкишга ўрганганмиз. Лекин демократияни Ғарбдаги каби ҳис қила олиш даражасига етдик-ми?
Мана яқин ўтган кунлардан бир мисол. Чеченлар 2002 йилнинг Май ойида Умумжаҳон чеченлар конгрессини ўтказишлари керак эди. Жой эса Истанбул эди. Туркия демократия борасида Шарқ давлатлари ичида энг олдингиси. Шунинг учун бу жой танланган. Лекин одамлар етиб бориб, жойлашиб эртасига анжуманга чиқамиз деганларида Туркия ҳукумати Россиянинг тазйиғи остида бу конгрессни тўхтатди. Орадан қарийб беш ой ўтиб мазкур анжуман Данияда чақирилди ва Москвадаги террористик ҳужум шу пайтга тўғри келди. Россия Данияга пўписа қилиб, бу анжуманни тўхтатишни талаб этди. Дания ҳукумати эса “Биз Конституциямизга қарши боролмаймиз, Конституциямизда барча йиғилишлар эркинлиги кафолатланган” деб жавоб берди. Кичкина Дания катта Россиянинг талаблари-ю пўписаларидан ўз қонунларини устун қўйди. Мана бу демократия.
Агар ҳукумат Россияга хўп деганда Дания халқи Конституцияга хилоф иш қилган бу ҳукуматнинг жавобини берган бўларди. Аммо Туркияда халқ кўчаларга чиқиб, нега конгрессни тўхтатасиз, чет элда яшаган барча миллатларнинг бундай йиғилиш ўтказишга ҳақлари бор, деган эмас. Бу масала халқнинг зеҳнияти, унинг демократияга тайёр ва ёки тайёр эмаслиги билан боғлиқ.
Озодлик, эркинликка интилиш инсоннинг қонида бор. Лекин бу интилиш нафақат қонимизда балки зеҳниятимизда ҳам ўлдирилиб, унинг ўрнига қўрқоқлик киритилиш қаердан бошланади? Бешикданми, оиладанми, мактабданми, олийгоҳданми, динимизни бизга нотўғи талқин қилган муллаларнинг ваъзиданми? Бугуннинг энг долзарб масаласи ана шу. Бунга жавоб тополмасангиз, ҳеч қачон демократияга эриша олмайсиз.
Саволни эса “Биз демократияга тайёрмиз-ми?” шаклида эмас, “Мен демократияга тайёрман-ми?” кўринишида қўймоқ керак ва ҳар ким ўзига “Демократия нима? Мен унга тайёрман-ми? Уни талаб қила оламан-ми? Унга бўйсуна оламанми? Уни юрита оламан-ми?” деган саволларга жавоб берса, кўп нарса ойдинлашади қолади.
Шахсан менга келсак, мен ўзимни мутлоқ тайёр, деб ҳисоблайман, зотан демократия талаблари, демократия қоидалари ва демократия эркинлиги ҳаётимнинг асосига айланган. Мен демократиясиз яшай олмаслик учун туғилгандек ҳис қиламан ўзимни.
2004 йил.
“Сарой сирлари”

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: