Нуқтаи назар

Ўзбекистоннинг ҳозирги куни ва келажаги ҳакида қисқа фикрлар

Якиндагина эьлон килинган Мустакилликка хам 20 йил булибди. Тан олишимиз керак – утган 20 йилда давлатимиз «пичокка илинадиган» хеч кандай ютукка эришгани йук. Бундан ташкари бугунги кундаги инсонларимизнинг ва умуман жамиятимизнинг пассивлиги одамда алохида ташвиш уйготади. Менинг назаримда хозирги вактдаги халкимизнинг онг – савияси Совет даврида «кайта куриш» арафасидаги «тургунлик» пайтидагига ухшаш. Бу холатга албатта давлат «репрессив» аппаратининг мавжудлиги ва И.Каримовнинг хар кандай суз эркинлигига каттик каршилиги асосий сабаблардан биридир. Continue reading

Ўзгармаган мавузлар

Жаҳонгир Муҳаммад: Мен демократиясиз яшай олмаслик учун туғилгандек ҳис қиламан ўзимни

САВОЛ: Биз демократияга тайёрмизми? Ўзингизни демократияга тайёр, деб ҳисоблайсизми? (Шоира, 4 Август).

ЖАВОБ:Бир неча йиллардан буён “Ўзбеклар демократияга тайёрми, йўқми?” , деган гап атрофида тортишув бўлади. Ҳукумат “Тайёр эмас” деса, мухолифлар “Тайёр” дейдилар. “Тайёр” деганлар қайта қуриш ва ошкоралик йилларини мисол келтирадилар. Лекин ўша пайтда катта имконлар берилганда, бошқа республикалар “қайнаб” турганда ҳам Ўзбекистонда ҳаракатлар жуда суст эди ва бу бошқа масала.
Continue reading