Улуғбек Бакиров

Юртдошимиз Ольга Аббaсова тақдирига бефарқ бўлмайлик

Ўзбекистон демократик мухолифати фаолларига
Маҳаллий ва хорижий инсон ҳуқуқлари ташкилотларига
Барча оммавий ахборот воситалари ва халқаро ташкилотларга

Замондош телевидениеси муҳаррири Улуғбек Бакировнинг

М У Р О Ж А А Т И

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

Айни пайтда Нидерландия давлатида бошпана изловчи мақомида муҳожирликда яшаётган юртдошимиз Ольга Аббасованинг бугунги мушкул тақдири мени бефарқ қолдирмади. Аввало, Ольга Аббосова тўғрисида қисқача маълумот:

Ольга Аббосова 1959 йил 27 ноябрда Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси. 2009 йил 16 мартдан буён Нидерландиянинг Маркело “АЗС” (Маркело ҳудуди Қочқинлар лагери)да ёлғиз бир ўзи яшаб келмоқда.

О.Аббасованинг турмуш ўртоғи Арастун Аббасов, 1966 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати: месхетин-турк. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

А.Аббасов 2008 йил июлида Наманган вилоят Поп тумани Ички Ишлар бўлими (ИИБ) томонидан ЎР Жиноят Кодексининг 159-моддаси 2-қисми билан ҳибсга олинган. Ольга Аббасованинг сўзларига кўра, Арастун Аббасов ҳибсга олинганидан кейин бедарак йўқолган. Ольга турмуш ўртоғини қидириб, кўп марта ИИБга мурожаат қилган. Лекин, туман ИИБ милиция ходимлари О.Аббасовага эри ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган ва учраштирмаган. Бир муддатдан кейин Ольга Аббасовадан Поп туман ИИБ терговчиси А.Аббасовнинг юраги касалиги тўғрисида тилхатни мажбурлаб ёздириб олган. Аввалига, кўп марта бундай тилхат ёзиб беришликка норози бўлган О.Аббасовани охир-оқибат терговчи мажбурлаб ёздириб олади.

Арастун Аббасов узоқ йиллар давомида ҳукуматга мухолиф сифатида ҳаракатлар олиб боради. Лекин, ўз ҳаракатлари ҳақида ҳеч кимга, ҳатто, оиласидаги яқинларига ҳам сўз айтмаган. А.Аббасовнинг рафиқаси О.Аббасованинг сўзларига кўра, Арастун “Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси (“Бирлик” ХҲП)нинг нашри “Ҳаракат”журналларини уйга олиб келиб, журнални ўқиб, тунлари бошқа яқин дўстларига бериб, яна уйга олиб келиб сақлаган.

Ольга Аббасова турмуш ўртоғи қамалганидан сўнг, 2008 йил сўнггида Ватандан кетишга мажбур қилинади. Яъни, Ольга яшайдиган уйга тинимсиз милиция ходимлари келиб, ҳар хил саволлар билан безовта қилиши ва турли, ҳеч нарса ёзилмаган, қуруқ қоғозларга имзо қўйишга мажбурлаши, уйини норасмий тинтув қилиши каби сабаблар ортидан у қўшни Қозоғистонга таъқиқлардан ва хаётига бўлаётган хавфлардан қочиб ўтади. Қозоғистонда 2009 йил баҳоригача яшаб, бир амаллаб, ўртоқлари ёрдамида Нидерландияга келади.

Нидерландияда шу кунгача яшаб келаётган О.Аббасовани полиция хизматининг қочқинлар билан ишлаш бўлими шу йилнинг августигача Нидерландиядан чиқиб кетишлигини, акс ҳолда уни Ўзбекистонга депортация қилишларини айтишиб, бу ҳақда расмий ҳужжат юборишган. Ҳамда О.Аббасованинг фуқаролик паспорти мавжуд эмаслиги туфайли, паспорини қайтариб, Нидерландияга юборишларини сўраб, Нидерландия расмийлари Ўзбекистон элчихонасига ҳужжат юборишган. Ольганинг паспорти эса, эри ҳибсга олинганидан кейин, ИИБ томонидан мажбурий равишда олиб қўйилган ва Ольгага қайтариб берилмаган.

Ольга Аббасова Нидерландияга келганидан бошлаб, Замондош веб-саҳифаси, кейинроқ, телевидениесининг рус хизмати бўлими ижодий ишларида фаол қатнашиб, бир қанча чиқишлари билан танилган. Агарда Ольга Аббасовани Нидерландия Ўзбекистонга депортация қилса, унга нисбатан катта хавф ва қийноқ қўлланишидан хавотирдамиз.

Зеро, 22 йилдан буён президентлик лавозимида ноқонуний қолаётган диктатор Ислом Каримовнинг Ўзбекистондаги сиёсий режими бугунги кунгача кўплаб бегуноҳ ўзгача фикрловчи кишиларни, жумладан, мухолифатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари, мустақил журналистлар ва диндорларга нисбатан аёвсиз курашиб, уларни қамоқхоналарга ташлаб, тўҳтовсиз ғайриинсоний қийноқларда азоблаб келмоқда. Кўпларини эса, қийноқлар билан ваҳшийларча ўлдириб юбормоқда. Шу нуқтаи назардан, бизлар юртдошимиз Ольга Аббасованинг тақдиридан жиддий хавотирланишга асосимиз бор.

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

Сизларни Ольга Аббосованинг тақдири бўйича ўз фикрларингизни билдиришингизни ва бу аёлни Ўзбекистон режими қўлига топширилишига изн берилмаслик кераклиги тўғрисидаги мазкур мурожаатимизга ҳайрихоҳлик билдиришингизни сураймиз.

Улуғбек Бакиров
Замондош ТВ муҳаррири

28 июль, 2011 й,
Норвегия

zamondosh.com

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: