УСТОЗГА ТАБРИК!

Таниқли олим, муаллим ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдуфаттоҳ Маннопов 60 – ёшда!

Бу қутлуғ сана билан ҳурматли устозимизни, оила аъзоларини, дўстларини, сафдошларини ва шогирдларини табриклаймиз!

Муаллимнинг талабалик йилларидан чуқур ва ҳар тарафлама Ғарб ва Шарқ маданий, фалсафий ривожининг умумий ва ўзига хос сифатларини ўрганиши, Ренессанс даври маънавиятини тадқиқ этганлиги этиборга молик. Илмий изланишларини шу йўналишда давом этдириб, маданиятларнинг ўзаро таъсири ва бу жараённи фалсафа ривожидаги ўрни мавзусида диссертацияни ҳимоялаши, ўша давр фанидаги илмий илғорлик эди.

Иттифоқда шакиллана бошлаган диссидентлар ва инсон ҳуқуқларининг ҳимоячилари гуруҳларини фаолияти ҳақидаги маълумотлар ва Ўзбекистон ҳалқининг муаммолари олимга тинчлик бермади. Устоз биринчилар қаторида фалсафа, сиёсатшунослик, фалсафа тарихи ва социология курсларини плюрализм, инсон ҳуқуқлари ва демократия тамоилларининг устиворлиги асосида ўқиди. Талабалар дунёдаги, мамлакатдаги жараёнларни тушинувчи, билимли, мустақил фикрли, озод ва фаол фуқаролар бўлишига хисса қўшди. Республикамизда шакиллана бошлаган Ҳалқ ҳаракати ва Инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг яратилишида фаол иштирок этди. “Бирлик”нинг 1- ва 3 – қурилтойларида қабул қилинган ҳужжатларининг муаллифларидар бири Абдуфаттоҳ Маннопов эканлиги маълум.

Илгарироқ Россияда, сўнги йиллар АҚШда, муаллим, инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш, демократияни тарғиб қилишни, Ўзбекистондаги мустабид тузимни фош этишни ва илм ўргатиш фаолиятларини тўхтатмади. Андижон фожиаси ва Ўш-Жалолобод қирғини айбдорлари кимлар эканини аниқ кўрсатди ва улар ҳалқаро маҳкамага тортилмаган бўлсаларда, тарих махкамасидан қутила олмасликларини такидлаб келмоқда. Америка-Россия маданий муносабатлари маркази ўтказган анжуманларда муаллимнинг чиқишларидан фахрланамиз. Устознинг сиёсат, инсон ҳуқуқлари ва илм борасида наширлари ҳақиқатпарварлик, муаммоларни чуқур билиш, мазлум ҳалқ манфаатини, ҳуқуқларини устивор қўйиш ва демократия учун курашчанлик ўгитларини номоён этади.

Самимий, инсонпарвар, билимдон ва камтарин устозимиз Абдуфатоҳ Манноповга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва фаолиятларини давомли бўлишини тилаймиз!

Қутлуғ сана муборак бўлсин!

Шокир Хаитов

Нодир Турдиев

07. 27. 2011

“ТУРОНЗАМИН”ДАН: Биз ҳам юқоридаги самимий тилакларга қўшилган ҳолда таниқли олим, муаллими замон, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, ўткир қалам соҳиби Абдуфаттоҳ Манноповни муборак 60 ёшлари билан қутлаймиз. Абдуфаттоҳ ака, сизга саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт, миллат ва мамлакатимиз келажаги йўлидаги ҳаракатларингизга равнақ тилаймиз. Кейинги юбилейларингизни Ватанда нишонлаш насиб этсин, Сиз ўзбекнинг шунга муносиб фарзандисиз!

2 Responses

  1. Ассалому алайкум Абдуфаттох ака!
    Таваллуд кунингиз муборак булсин!
    АЛЛОХ хамиша Сизга куч-куват берсин.
    Барча яхши ниятларимни кабул килинг. Оилангиз бахтига хар доим сихат-саломат булинг.
    Сиздан, хар доимгидек, ажойиб аналитик маколлар кутиб коламиз.
    Жиззахдан Бахтиёр Хамро.

  2. Kop yahshiliklari bilan tanilgan va uzoklardan turib foydali maslahatlari bilan insonlarga nafi tekkan insonni hamma ham yahshi koradi . Kilgan yahshiliklarini ozi ham sanogini bilmagan insonlarning bittasi Abdufattoh Mannopovdir . Kolgan umringiz ham hayirli va yahshiliklarga tola bolsin akajon . Fazliddin Yokub . Amerikadan .

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: