Соҳиб Қаро

КЎЮНГ ЛАТОФАТ ГУЛШАНИ

Сен эрурсен барча элға ишқ фанининг пурфани,
Чунки сеҳру жоду бирла бенаво қилдинг мани.
Рашк этур ҳуснингга ҳатто боғда гуллар чамани,
Мушки тардур сабзаи хаттинг, юзунг гул хирмани,
Равза наҳли қоматинг, кўюнг латофат гулшани.

Келса гар кулбамға дилбар, кошки айлаб марҳабо,
Юзларида ним табассум бирла бўлса пурибо.
Бўй тараб келса йироқдин, воажаб, тонгги сабо,
Зинҳор айт, эй сабо, кўнглумгаким, ул дилрабо
Бўлса ногоҳ қайсари мойил, соғундурғай мани.

Ул маликам хизматида туну кун тахти-ла кўшк,
Жумла оламға таралмиш бўйидин тотор мушк.
Мен ғариб дилхастани девона айлайди бу ишқ,
Йўқ ажаб гар шом ҳажрин ваҳмидин тўксам сиришк,
Заҳридин заҳм айлар улким подшоҳдур душмани.

Чун заҳр тобораким ўртар дилимни мисли зард,
То ҳануз ҳижрондадурмен, ундан айру, тунда фард.
Лек санам ўз қалбиға юқтурмағайким зарра гард,
Ёшу қон эрмас икки кўзумда, билки ҳажру дард
Қилди бирин лаъл кони, бирин инжу маҳзани

Дард, алам тортсамда гарчанд, дилларимда тоза нур,
Чун юзунгнинг шуъласиким, бахш этур шодлик, ғурур.
Шул сабаб Соҳиб Қаронинг қалбида ортуқ сурур,
Дарди ҳажрингдин Навоий юзи олтун, ашки дур,
Ҳар киши сенинг гадойингдур, эрур мундоқ ғани.

ОЛАМ БАНДАСИ

Бул чаманда барча гуллар сен гўзалнинг жандаси,
Куйласа мадҳингни булбул ортғуси пурхандаси.
Шул боиским бўлмағай ҳеч телба кўнгул кандаси,
Эй, гули сарви чаманда оразинг шармандаси,
Сарв бу озодлиғ бирла қадингнинг бандаси.

Хоҳишингдур барча хушлук, дилда севги, матлабинг,
Ҳам яна равшан эрурким дину иймон, маҳзабинг.
Истагим шул, берсин Оллоҳ неки мақсуд, талабинг,
Гар ўғурламайдурур жон нақдини ширин лабинг,
Бас, недур сўрсам табассум бирла шаккар хандаси.

Бўлса рашк, гина, араз тил била сен ёпқасен,
Ошкор қилмай турурсен, чун бўябким оққа сен.
Дарду ҳижронда куюрсен, ҳар томонға чопқасен,
Васлин иста, эй кўнгул, шоядки охир топқасен,
Чун масалдурким, топар ҳар нимани жўяндаси.

Балки тақдиру азалда бўлғани шулдур манга,
Гарчи мен ким булбул эрсам, севганим гулдур менга.
Лек гулум айтгувчи, булбул ишқаро кулдур манга,
Айтур эмишсанки, ой бир камтарин қулдур манга,
Кўрки, боре қилмиш ойнинг толеи фархандаси.

Кимки ишқдин бенасибдур, танға дармон истамас,
Ишқи йўқлар дилда ҳатто нури иймон истамас.
Ишқ учун Соҳиб Қаро ҳам амру фармон истамас,
Тож Кайхусрав била мулки Сулаймон истамас,
То Навоий бўлди ул султони олам бандаси.

БЎЛМАҒАЙ

Рашку ҳижронда ажабким, куймас одам бўлмағай,
Дилда бул ўтлар ёнурким, асло беғам бўлмағай.
Дил, вужуд куйгайки, аммо кўзлари нам бўлмағай,
Демаким, оламда ошиқ сен киби кам бўлмағай.
Ошиқ ўлғай мен киби расвои олам бўлмағай.
Ҳол сўраб бир келмадингким, бул ғариб кулбам аро,
Чун ётурмен то ҳанузким чулғаниб дард, ғам аро.
Лек бу дардимға даволар топмадим малҳам аро,
Ўйлаким йўқ мен киби девонаи олам аро,
Бир париваш дилбаримдек дахраро ҳам бўлмағай.
Мажнуни девона янглиғ жумла оламни кўрай,
Гар қабул этсангки ёр деб, давру давронлар сурай.
Айласанг меҳру мурувват, тахтинг узра ин қурай,
Кўкка сайр айлаб десанг, ул остонға ўлтурай,
Бўлмагунча гард ул даъво мусаллам бўлмағай.
Оразинг хуршид, қамардур, лабларингким лолагун,
Лола сайриға чиқарсен, эҳтимол мен-ла бугун.
Кошки дил изҳори қилсанг, дилда қолмайдур тугун,
Ғам юки йўқки мени, гардунни ҳам қилди нигун,
Ким дурурким, ул оғир юкни чекиб хам бўлмағай.
Чеҳрасин очмай ажаб, кокулларини силкусун,
Балки оғзин очмайин ҳам жилва айлаб, жиркусун.
Тепмайин, ёниға келсам, майли чандон пуркусун,
Деди кўксунға бир ўқ андоқ урайким биркусун,
Лек тегмай неча ўқ бир ерға маҳкам бўлмағай.
Гар ҳақиқатчи эрурсен, рост гапни сўйлаким,
Сўйламасдин аввал эрса айтмоғингни ўйлаким.
Ўзгалар ҳам панд айлаб, сенга сўз дер бўйлаким,
Кўрдингизму, эй харобот аҳли, ринде ўйлаким,
Олдида бу коргоҳнинг сирри мубҳам бўлмағай.
Телба ошиқ умри ўткай оҳ чекиб фарёд аро,
Оқил ошиқлар эсаким, бўлғуси имдод аро.
Тенг эрур Соҳиб Қаро ҳам Мажнуну Фарҳод аро,
Эй Навоий, дайр пири нуқтасин зуҳҳод аро
Демаким, ҳар кимса ҳақ сирриға марҳам бўлмағай.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: