Ҳибс

Умиднинг “умиди” узилди

Олмония ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, 21 ёшли Афғонистон фуқароси “Ал-Қоида” ва “Ўзбекистон Исломий ҳаракати”га аъзолик гумони билан ҳибсга олинган.

Расмийларга кўра, гумондор “Ал-Қоида” тармоғига янги аъзоларни ёллаш ва “Ўзбекистон Исломий ҳаракати” учун маблағ тўплаганликда гумон этилаяпти.

Ҳибс 20 июл куни Олмония марказидаги Кассел шаҳри яқинида амалга оширилган.

Федерал прокуратура идорасидан билдиришларича, ҳибсга олинган шахснинг исми Умид ва у экстремист веб-сайтда 60 тача хабар ва видео эълон қилган.

Прокурорларга кўра, ҳибсга олинган шахс фаолиятининг мақсади “Интернетга ташриф буюрадиганларни радикаллаштириш ва зўравонликка мафкуравий руҳлантириш” бўлган.

Расмийларга кўра, Олмониянинг Шимолий Рейн-Вестфалия ерида ҳам икки гумондор қидирилмоқда.(Би-би-си).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: