Ўзгармаган мавзулар

Жаҳонгир Муҳаммад:Дунёдаги энг кучли қуроллардан бири ҳақ сўздир

САВОЛ:Бугун диктатурага қарши ким ҳам нима қила олар эди?(Адҳам, 18 Июл).

ЖАВОБ:Жуда ўринли савол. Ёдимга арманиларнинг Дашноқ партияси томонидан 1898 йилда ёзилган ва ҳар бир армани учун дея тарқатилган бир қўлланмасида, “Душманга қарши (ўша пайтда руслар ва турклар назарда тутилган) сендан қурол билан чиқишинг талаб этилмайди, агар пойафзал тозаловчиси бўлсанг душманнинг туфлисини ялтиратиб қўймасанг, шу сенинг катта улушинг”, деган тавсияси тушди.

Бугун Ўзбекистонда демократия ўрнатилиши учун ким нима қила олади? Шоирнинг қуроли у ёзган шеъри, унинг сўзидир. Бу сўз маддоҳликдан эмас, адолатдан ёна бўлса бас!

Олимнинг қуроли у яратган янгилик, унинг ибратидир. Бу ибрат тилёғламаликдан иборат эмас, ҳақни айтишдан иборат бўлса етади!

Муаллимнинг қуроли у тарқатадиган зиё. Унинг зиёси ҳақиқатнинг томиридан сув ичган бўлса кошки!

Толибнинг қуроли унинг китоби, у бу китобни кўр-кўрона эмас, танқидий назар билан ўрганса қанийди!

Ёшларнинг қуроли уларнинг юракларидаги жасорат, бу жасорат қўрқувдан ёна бўлмаса бас!… Ва ҳоказо, барча соҳадагиларга ана шундай кўз билан қарамоқ керак.

Хўш ишни нимадан бошлаш керак? Ўзингизга савол беришдан? Хўп, ана у шоир ёки адиб ёхуд сиёсатдон ҳақни айтмоқда ана улар эса ҳақни кўммоқдалар? Мен шуни сезиб турибману нега тан олмаяпман, деган саволга жавоб беришдан бошламоқ керак. Содда қилиб айтсак, ҳар бир киши биринчи галда ўзига баҳо бериши, ўзининг нима қила олишини белгилаши лозим.

Нега диктаторлар ҳақ сўзга қарши аёвсиз курашадилар. Чунки дунёдаги энг кучли қуроллардан бири ҳақ сўздир. Бугун диктатурага қарши чин сўзингиз билан курашмоқдан ортиқ жасорат борми? Чин сўз, адолатдан ёна бўлган сўз сўқир қалбларга ниш бўлиб урилади, ёлғон билан тўлган дилларга ирмоқ очади.

Мана, қилишингиз мумкин бўлган нақадар қудратли иш бор!

2004 йил.

“Оқсарой сирлари”

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: