Б А Ё Н О Т

Каримовга бўлган ишончимиз топталди, оёқ ости бўлди

ДУНЁ ҲАМЖАМИЯТИ, БМТ, ЕҲХТ, ЕИ, БМТнинг ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҚЎМИТАСИ, БАРЧА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИ, МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ДИПЛОМАТИК КОРПУСЛАР ВАКИЛЛАРИ, БАРЧА ОАВига

Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси «YOSHLAR» телерадиоканалининг cобиқ тележурналистлари ЭШОНҚУЛОВА Малоҳат ва АМОНОВА Саодат НОМИДАН Б А Ё Н О Т

Биз, Эшонқулова Малоҳат ва Амонова Саодат, 2009 йилда, ҳали Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телерадиоканалида фаолият юритаётган давримиздаёқ, Ўзбекистон Миллий телерадиoкомпанияси, жумладан, ”Ёшлар” телерадиоканалида ҳукм сураётган шафқатсиз цензура, маҳаллийчилик, гуруҳбозлик ва бунинг оқибатида юзага келаётган ижтимоий тенгсизлик, иқтисодий ўғирликларга қарши бош кўтардик.

Натижада ноқонуний тарзда ишдан бўшатилдик. Мамлакат ичкарисидаги ҳаракатимизга монеълик кўрсатиш мақсадида ИИБ ва МХХ ходимларининг босими остида бизни Тошкент вилоятидан мажбурий, ноқонуний тарзда доимий рўйхатдан чиқариб юборилдик.

Биз 2011 йилнинг 2 майидан то 26 июнга қадар мамлакат Президентига бизни қабул қилишини ва ЎзМТРКдаги ноҳақликларга барҳам беришини сўраб 56 дона буюртма хат йўлладик. Бироқ, И. А. Каримовга 56 марота йўллаган хатларимизнинг барчаси эътиборсиз, жавобсиз қолдирилди.

Натижада биз 27 июнь – Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида Президент девони биноси олдига бориб, очлик эълон қилдик. Лекин Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди томонидан биз Ўзбекистон Республикаси Маъурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201- моддаси, 1- қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни, яъни бизни йиғилишлар, митинглар ўтказиш тартибини бузганликда айбдор деб топиб, ҳар биримизга энг кам иш ҳақининг 60 баробари микдорида, 2. 984.100 ( икки миллон тўққиз юз саксон тўрт минг юз) сум миқдорида жарима жазоси белгилади.

МХХ ва ИББ ходимлари кўча шароитида ўтказишимизга тўсқинлик қилганлиги сабабли, биз 27 июндан бошлаб 15 июлга қадар уй шароитида очлик акциямизни давом эттиришга мажбур бўлдик.

Мана шу ўтган 16-19 кун мобайнида бизнинг соғлиғимиз ва тақдиримиздан ташвишланган халқаро ташкилотлар, хусусан Хьюман Райтс Вотч, “Репортеры без границ” – “Чегара билмас репортёрлар” ташкилоти вакиллари, хорижда ва мамлакатимзида фаолият юритаётган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари бизни ёлғизлатиб қўйишмади. Кунора хабар олиб, бизга руҳан далда беришди. Телефон ва интернет орқали ҳол-аҳвол сўраб, бизни маънан қўллаб-қувватлаб турдилар.

Бироқ минг афсуски, бизнинг адолат йўлидаги уринишларимизга, яъни, ЎзМТРКдаги мавжуд ноҳақликларга нисбатан ўз нарозилигимизни очлик акциямиз орқали ифода этишимизга қарамасдан, биз ишонган, биз суянган И. А. Каримов ҳам, ҳукумат расмийлари ҳам тақдиримиз, соғлиғимизга заррача эътибор бермади. Ваҳоланки, биз 20 йиллик ТВдаги умримизни шу давлат сиёсатини оммага етказиш, тарғибот ва ташвиқот қилишга сарфлаганмиз. Ҳукумат арбоблари эса бефарқ ва лоқайдлик-ла бир четда томошабин бўлишдан нарига ўтмади…

Мен, Саодат Амонова очлик акциясининг 16-куни соғлиғим ёмонлашиб, тез ёрдам шифокорлариг кўмагида шифохонага ётқизилдим. Натижада, шу куни соғлиғимнинг ёмонлашганлиги туфайли очлик акциясини тугатишга мажбур бўлдим.

Мен, Эшонқулова Малоҳат эса 20 йилдирки ҳукумат идораларида давом этиб келаётган адолатсизликларга нисбатан ўз нарозилигимни нимойиш қилиш истагида, аниқроғи, мамлакат Мустақиллигининг 20 йиллигига туҳфа сифатида очлик акциясини лоақал 20 кун давом эттиришга қарор қилгандим…

Бироқ, ҳамма нарсани, сабрни, тоқатни, бардошни, қўйингчи, ишончнинг ҳам чеки-чегараси бор экан… Мен очлик акциясининг 19-куни очликни тўхтатишга мажуб бўлдим…
Ҳукумат расмийларининг бизнинг соғлиғимиз ва тақдиримизга бепарво ва лоқайдлик билан қараганликларидан шуни англаб етдикки, мамлакатимизда сўз ва иш бирлиги мавжуд эмас. Мамлакат Президенти И. А. Кариомвнинг ўнлаб асарларида акс эттирилган ғоялар ҳаётимизда ўз аксини топмаган. Мамлакат қонунлари эса мутлақо ишламайди. Бунинг оқибатида мамлакатда порахўрлик, коррупция жуда кучайиб кетган…

Икки аёлнинг, журналистнинг қарийб 20 кунлик очлик азобларига ҳукуматнинг, шахсан Президент И. А. Каримовнинг сукут билан жавоб қилиши…. Куҳна тарих ҳали бу қадар бағритошликни кўрмаган бўлса керак…

Очлик акциямиздан олган аччиқ сабоқларимиздан шундай хулосага келдикки, биз мамлакатимизни гуллаб-яшнашига раҳна солаётган ёт унсурлардан тозалаш йўлида бор кучимиз билан уриндик, бироқ давлатимиз Президенти И. А. Каримовнинг бизнинг бу каби эзгу уринишларимизга бепарволиги бизни қаттиқ ранжитди…

Айни дамда биз бир нарсадан, мамлакатимиз раҳбари И. А. Каримовга бўлган ишончимизнинг топталгани, оёқ ости бўлганидан жуда-жуда афсусдамиз.

Нима бўлган тақдирда ҳам, биз бугун соғлиғимиз кўтармаганлиги учун очлик акциясини тўхтатишга мажбур бўларканмиз, келажакда мамлакатимиздаги, ЎзМТРКдаги мавжуд муаммоларга, адолатсизликларга мустақил журналист сифатидаги фаолиятимиз орқали курашиш учун куч тўплашга қарор қилдик.

Эшонқулова М.
Амонова С.

2011 йил, 20 июль.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: