Мунаввар Қори

 Хотираларимдан (3)

ҚАНДАЙ ҲУКУМАТ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДАГИ МАСАЛА

Туркистон жадидлари орасида февраль инқилобигача қуйидаги бирлашмалар бор эди: Ўқитувчилар жамияти; ҳарбий хизматчилар жамияти; «Турон» номидаги санъат жамияти ва бошқа «гап» номи билан юритилган жамиятлар. Улар ҳақида олдинги ўз хотираларимда айтганман. Уларнинг бирортаси ҳам сиёсий қиёфага эга бўлмаган. Февраль инқилобидан кейин бу бирлашмалар ишчи ва аскар депутатлари шўросига ҳатто ўз вакилларини юбора олмадилар. Булар ҳақида ҳам олдин ёзган эдим. Continue reading