Мунаввар Қори

 Хотираларимдан (2)

Тошкентга (Бухородан) 1921 йил мартининг ё 17, ё 20 кунида қайтиб келдим. Кейинги куниёқ, Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси раёса-тига бордим. У ерда мени Халқ Маорифи Комиссарияти ҳузуридаги Илмий кенгашга ишга тайинлашди.
Уч-тўрт кун ўтгач, Мусо Бегиев билан Садритдинхонни учратиб қолдим, Садритдинхои Бухорога ташкилот низоми ва муҳрининг юборилмаганлигини эслатиб, шундай деди: Continue reading

Абдуқодир Сатторов

КАРАМНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ

Карамни “қалам” хам дейишар кўрдим,
Масликни кесаркан яна ёқтирдим.
Румийси яхшидур, яна оқи хам,
Куйганга кулидан шифо бор хар дам.
Қуриқлик бобида иккинчи миқдор,
Бел оғриқ, жигарга манфати бор.
Ниқрасга (бод) фойдайи овозни очар,
Ундан яна эски йўталлар қочар.

Continue reading

Соҳиб Қаро

Мажнуну девона янглиғ телбагар бўлдим мано

ҲАРГИЗ

Ошиқ дилиға ҳар дам тушгуси озар ҳаргиз,
Демаким, кўнгулларни ишқ ўти ёзар ҳаргиз.
Менга гар кўзунг тушса этмагил хазар ҳаргиз,
Куюнг борида қилмон жаннатға гузар ҳаргиз,
Қаддинг қошида солмон тўбиға назар ҳаргиз.
Continue reading