Ўзгармаган мавзулар

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: Инсон борки,  ўз ғурур ва нафсониятини қутқаришга уринади

САВОЛ: Бугунги кунда одамларнинг Ўзбекистондан чиқиб кетаётганлари сизнингча ёмонми ёки яхшими? (Ўткир, 16 Июл).

ЖАВОБ: 1980 йилларда АҚШга сафар қилган шоир Омон Матжон қайтгандан сўнгёзган туркум шеърларидан бирида “Текшир олди-ортидан, ҳали Америка деб бирор ўзбек кечган эмас юртидан” деб ёзганди. Лекин бугун йўлини топа олса Омон Матчоннинг ўзи Америкага келмоқчи.

Аслида шоирнинг ўзбеклар ҳақидаги иддаоси бежиз эмас. Турк халқи келиб чиқиши эътибори ила кўчман бўлган ва унинг муқим бир жойда яшашга кўниккан бир бўлаги ўзбекдир.

7-10 асрдан кейин турк бўйлари, жумладан, ўзбеклар 15-16 асрдан сўнг кўчманчи эмас балки заминга, ҳовлига, оилага боғланиб қолганлар. Шу боис ҳам ватан деганда илк бор ҳовлисини, қишлоғини, соғинч деганда эса ота-онасини тушунади бу халқ. Бу генетик бир ҳолга айланиб қолганди ва бу генохазина кейинги 15 йилда бузилди. Нега?

Инсон биринчи галда ўзи тирик қолишга, иккинчи галда яқинларини тирик сақлашга ва учинчи галда ғурур, нафсониятини қутқаришга уринади. Ана шу уч омил кейинги 15 йилда ўзбекларни Ўзбекистонни ташлаб кетишга ундамоқда.

Минг-минг мисолдан фақат биттаси: Яқинда Анқарага келиб қолган Ойсара исмли аёлдан электрон хат олдим. Тарих тили ўқитувчиси экан, Эрк партияси фаолиятига аралашгансан, дея зуғумга учрабди ва уч қизи билан Ўзбекистондан чиқиб кетибди. У БМТнинг қочқинлар комиссарлигига бошпана учун мурожаат қилибди ва рад жавобини олибди.

Унинг электрон адресига жавоб ёзиб улгурмасимдан, Азиза исмли қизидан хат келди: “Ойимларни визанг йўқ деб қамаб қўйишди, ёрдам беринглар!” деган нидо эди. Турадиган жойи номаълум, телефони йўқ…

Туркия Ички Ишлар вазирлигига телефон қилганимизда бундай аёл ушланмаганини айтишди. БМТ рад этган бўлса, Халқаро ташкилотлар талабини Туркия каби давлатларнинг ҳукуматлари менсимаса, бундай бечораларга ким ёрдам бера олади? Кимнинг қўлидан нима келади? Бу энди бошқа мавзу.

Умуман бундай даҳшатли воқеалар жуда кўпайиб кетди. Биргина Америкада ҳар куни ўнлаб ана шундай турли йўллар билан келиб қолганларнинг суд жараёнлари бўлаётганини, дунёнинг турли мамлакатларида минглаб ўзбеклар хор-зор юрганини эшитамиз.

Баъзан Деҳлида, гоҳида Кореяда, тез-тез Араб Амирликларида, ногоҳ Гуржистон ёки Россияда ўзбек аёллари фаҳш йўлларига судралгани учун қўлга тушганлари ҳақидаги хабарларни ўқиймиз. Бу масаланинг фожеа қисми.

Масаланинг иккинчи яна бир жиҳати шуки, баъзи норасмий маълумотларга қараганда Ўзбекистондага ҳар ўн оиладан иккитаси четда ишлаётган вакилининг ҳисобига тирик қолмоқда. Режимнинг омадини қаранг!

Ҳар қандай ёмонлик орасида яхшилик учқунлари ҳам бўлади, деганларидек, учинчи-заррадек ижобий томони эса турли сабаблар билан чиқиб кетган ёшлар чет элларда ўз йўлларини топиб, ўқишга ўрнашиб олганларидир. Улар дунёни кўриб, демократия нима эканлигини англаб, келажакда ватанга хизмат қиладиган олтин хазинага айландилар. Бугун Ўзбекистон ҳукумати чет элларда ўқиган ёшлардан чўчимоқда, лекин келажак уларнинг йўлига ва қўлига қараб қолади.

Умуман олганда эса мустақилликдан кейин режимнинг айби билан Ўзбекистоннинг юзига тушган қора доғлардан бири бу одамларнинг ўз гўшаларини тарк этишга мажбур бўлганларидир.

Олий Мажлисдаги манбадан олинган маълумотга кўра, Ички ишлар вазирлиги Президент девонига тақдим этган ҳисоботда кўрсатилишича, 2003 йил давомида 1 миллиондан зиёд одам мамлакат ташқарисига кетган.

Чегаралар ёпиб ташлангани, виза олиш оғирлаштирилгани, кетганларнинг яқинлари қатағонга учраганига қарамай одамлар йўлини топиб бу мамлакатни ташлаб кетаётган экан-ми, бу режим учун тавқи лаънатдир.

2004 йил.

“Оқсарой сирлари”.

One Response

  1. Asosli va dolzarb mavzu ekan, yashang!
    Xukumat mana shunday materiallarni uqib tegishli qarorlar qabul qilsa maqsadga muvofiq bulardi.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: