Алихўжа…Валихўжа

Халқаро инсон ҳақлари ташкилоти Ливия инқилобчиларини айблади

Нью Йоркда жойлашган Human Rights Watchнинг кузатувчилари исёнчиларнинг оддий фуқароларни талаш, уйларига ўт қўйиш ва таҳқирлаш ҳолларига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлишгани ва исёнчилар эгаллаган ҳудудлардаги гувоҳлар билан суҳбатлар ўтказишганини айтишмоқда.

Мухбирларга саволларига жавоб берган Ливия исёнчиларининг Брюсселдаги воизи барча иддаоларни рад қилди.

Феврал ойида Полковник Муаммар Қаддофийга қарши исён кўтарилганидан бери икки тарафда ҳам инсон ҳуқуқларининг бузилгани борасида хабарлар тарқаган.

Охирги айбловлар Ливия ғарбида ўтган ой исёнчилар қўлига ўтган шаҳарлар: ал Авания, Раяина, Завият ал Багул ва ал Қавалишда юзага келган.

“Исёнчиларнинг ўзларини қандай тутганлари одамни безовта қилди,” деди Human Rights Watch гуруҳининг маслаҳатчиси Фред Абраҳамс.

“Биз уйлар ва дўконларнинг кенг кўламда талон-тарож қилиниши, Қаддофийни дастаклашда шубҳа қилинган одамларнинг уйлари ёндирилгани, ва энг хавотирлиси – уч тиббий клиника ва кичик касалхоналарнинг таланиб, тиббий жиҳозлари ўғирланишини ҳужжатлаштирдик.”

Унинг айтишича, Ливия ҳукумати бундан ҳам жиддийроқ жиноятларни амалга оширган, лекин бу билан исёнчиларнинг қилмишларини оқлаб бўлмайди.

“Бизнинг мақсадимиз – ҳукумат ё исёнчилар бўлишидан қатъий назар, барча жангчилар ва ҳарбийларнинг бир ҳил андозаларга биноан амал қилишларини истаймиз. Исёнчилар янги ҳудудларни эгаллашмоқда, ва улар бу янги ҳудудларда оддий аҳолига қандай муносабат қилишларидан биз чуқур хавотирдамиз,” деди Human Rights Watch маслаҳатчиси.(BBC).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: