Тошбўрон

Ражм  “Таврот”дан меъросми?

Ибрат Сафо

Афғонистоннинг шимолидаги бир қишлоқда, офтоб чақнаб турган ёз кунида, 25 ёшар Сиддиқа тошбўрон қилиб ўлдирилди.

Ўтган йили август ойида Қундуз вилоятида ёзиб олингани ишонилган видео клипда мулла айбларни ўқиб эшиттиради. Қарор қабул қилинади. Сиддиқа белигача аввалдан қазилган чуқурга ўтқазилади

Бу қишлоқ Толибон назорати остида. Сиддиқа мажбурлаб эрга узатилгач, турмуш қурган бошқа эркак билан қочиб кетгани учун эрига хиёнат қилишда айбланмоқда. Continue reading