Posted on 07/10/2011 by TURONZAMIN
Керак бўлса, дипломатнинг ҳам таноби тортилади!
АҚШ Давлат Департаменти Суриянинг Вашингтондаги элчихонаси ўнгига намойишга чиққанларни дипломатлар суратга тушираётганликлари ҳақидаги хабарлар ортидан элчини огоҳлантирди.
Элчи Имод Мустафога элчихона ходимларининг бундай йўриғи хавотир уйғотаётганлиги айтилган.
Америка расмийлари шунингдек, АҚШда намойишга чиққанларнинг Суриядаги оила аъзоларига тазйиқлар ўтказилгани ҳақидаги хабарларни текшираётганликларини билдирганлар. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment »
Posted on 07/10/2011 by TURONZAMIN
Малоҳат ва саодатга ташналик
Ростини айтсак, очлик азобига 12 кун дош бера оламиз деб ҳечам хаёлимизга келтирмаган эдик. Очиғи,о члик акциясини бошлашдан олдин уч кун ичида тўхтатамиз деб ўзаро келишиб ҳам олгандик…Тўғри, ҳақиқатдан ҳам,1 -,2-,3- кунлар жуда оғир кечди…Ўша вақтдаёқ ваъдалашиб олганимиздек,очликни тўхтатсак бўларди,бироқ ЎзМТРК раҳбарияти жим тургиси келмади. Шу кунлар ичида нтернет сайтлари орқали бизга яна хуруж бошлашди…Уларнинг бу зайилдаги ожизлиги бизга куч берди. Рақиблар ўзлари билмаган ҳолда очлик акциямизни давом эттиришимизга даъват этишганди, сабабчи бўлишганди… Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment »