Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(67)

ОЛТИН ФИКР
Сиёсатга аралашиб кетганим қизиқ бўлган. Бир куни бекатда саломатлиги сарғайиб қолган киши кўнглини ёриб қолди:
-Мухолифатда ўзи бармоқ билан санарли одам эдик. Фалончи, Писмадончи ва Қисмадончи. Ҳаммаси қочиб кетди. Ватанга хоинлик қилишди. Бизга ҳам хоинлик қилишди. Жонларини олиб қочишди. Орқаларини сандалга тиққандек иссиқина жойларда ҳузур қилиб ўтиришибди. Бизники эса ит ётиш-мирза туриш. Нима, бу ватан фақат менинг елкамга йиқилганми? Нима, бу миллат фақат менинг миллатимми?
Раҳмим келиб кетди. Хуллас, ярим соатдан кейин сиёсатга кирдим. Шу одамнинг уйига қатнай бошладим. Қарасам, бир ўзи эмас экан. Атрофида беш-олтита шотирлари ҳам бор. Болалари, жиянлари, ҳатто хотинига қадар ҳам сиёсатнинг қоқ ичида. Ўша қочиб кетганлардан биттаси у қилиб, бу қилиб “кўки”дан юбориб тураркан. Continue reading

Америка бўйлаб

Шералининг ўрнига Насиба

Шерали Жўраев атрофида яна можаролар бошланди. Ҳофизнинг АҚШга гастрол концертлари билан ташрифидан кўпчилик мухлислари умидвор эди. Айниқса, концертларни ташкил этиш истагида ёниб-куйган продюсер Феруза Муродова. Ташкилотчига кўра, Шералининг концертларини океан орти мамлакатида кўплаб ватандошларимиз неча йилларки интиқ кутади. Шу мақсадда, Жўраев билан шартнома имзонланди. Унга кўра, Нью-Йоркдаги бир неча концертлар учун ҳофизнинг гонорар ҳақи 50 000 долларни ташкил этади. Бир неча ойлик елиб-югуришлар эвазига продюсер АҚШда Жўраевлар – ота ва икки ўғли, мусиқачиларига концерт бериш ҳуқуқи ҳимояланган рухсат хати (петеция) иммиграцион хизмат томонидан тақдим этилди. Continue reading