Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(65)

ОЁҚЛАР-КАЛЛА, ПАЙТАВА-САЛЛА

Ҳаётимиз ҳаёт эмас-дурдом. Амриқодан келган ўзбеклар у ёқни шунча мақташадики, оғизларидаги сўлак долларга айланиб кетади. Ҳамма киссаларидан доллар кўриниб туради. Топганлари Тошкан, чочганлари чочган, қўлларида “Кока кола”, қулоқларида “Маторола”, тагларида “Лассетти”, устларида “Лоллитте”…

Буни кўрганлар у ёқда “кўки” дарахтнинг остига, йўлларга ташлаб-тушлаб қўйилган ва “ғирри” этиб бораманда, “ширри” этиб супуриб келаман деб ўйлайди-да. Бўлмаса уй-жойини гнат қилиб, машинасини пинат қилиб, Америкага мардикорликка борадими? Мардикорликмиш?! Қачондан берига дўмбирадай, дўмбирдай думбаларни шапатилаб ювиб қўйиш мардикорлик бўлди? Мени лох деб ўйламанг!

Ҳай майли, гап булда эмас, гап пулда. Буни ҳам духи етган қилади. Ҳаммада ҳам йўқ, кўпларнинг духи синган.

Ҳозир ўшал Амриқога бориш 20 минг доллардан ҳам қиммат. Шунча “бенжамин”ни топибсан, лучче шу ерда ҳам бир нарса қилиб, галавани мойлаб, аравани тойлаб юрмийсанми?

Ўтганда калласи карамга айланган қўшним дарахтларнинг тагидан доллар супураман деб мендан анча-бунча қарз олиб, Амриқога кетди. Ҳатто у ёқда қидириб, қийналиб қолмайин деб бир чамадон қоп-қанор ҳам тўплади. “Кўки” тўкилиб ётганини эшитиб, вашше томи силжиди бечоранинг.

Нью Йоркка бориб тушиб, шундай аэропортдан чиққан экан, қараса бир томонда бир неча пачка “бенжамин” чочилиб ётибди. Шараққи териб олмоқчи бўлибдию кейин “Йўлда чарчаб келдим, бунинг устига бугун кеч бўлди, аввал манзилга етиб борай, жойлашай, доллар териб олишни кейин бошлайман” деб чемаданини судраб кетворибди. Лох дедимку, лох!

Дубинка, ҳозир битта қариянинг тагидан таппи, устидан “дўллар” тераяпман дейди. Бунинг учун ҳам аввал чўзиш керак экан, Берта Давидованинг авлодига.

Унга “Менинг пулимни қачон қайтарасан?” деб балога қолдим. Гапни гармошка қиб ташлади. Кейин итдек талаб берди. Нима эмиш, менда раҳм-шавқат йўқ эмиш, хор-зор бўлиб ишлаётган одамдан қарзни бер деб танг қилаётган эмишман.

-Санга яхшилик қилиб балога қолдимми?-дедим овозимни дўриллатиб.
-Э, яхшилик қигину дарёга от,- деди у ҳам пастга тушмай.

Кулгим келди. Қўшнимнинг гапига эмас. Тожик ошнам айтиб берган латифани эсладим.

Битта томи гаршокка айланган болапақир автобус йўлига чиққан қизалоқни қутқариб қолибди. Атрофдагилар қасар-қасар қарсак чалиб “Болапақир-қандингни ур!” деб уни олқишлабдилар. Гўсалаполвон бўлса қизалқони шартта кўтариб, бошидан икки айлантириб сувга отиб юборибди. Оломон ҳангу манг. Қизалоқни қутқариш ҳақида гап йўқ, ҳамма гўсала полвонни сўкиш билан овора эмиш.

-Э, манга нима дейсизлар? Гапларинг бўлса дадамга, бобомга бориб айтинглар, улар менга яхшилик қилгину сувга отгин, деб ўргатишган,- дебди.

Мен галава эса “бенжамин”ни бериб, яна уни сўраб юрибман! Ошқовоқда ошқовоқ! Йўқ, ошқовоқ эмас, мошқовоқ!

Бизда ҳамма нарса машинақа-тескари, шоир айтгандек оёқлар-калла, пайтава-салла бўлган замон!

Сиз ҳам буни ўқинг-да учта марта “черт побери” деб унутинг! Бу қийин масала, яхшиси икки айлантириб, сувга отиб юборинг!

Нофизий, Тошкан.

2 Responses

  1. Wha-ha! Wha-ha! Zo’r, zo’r gap yo, ayniqsachi “дўмбирадай, дўмбирдай думбаларни шапатилаб ювиб қўйиш” mashinsi chistiy haqiqat!

  2. Gap Yuq! Nofiziy aka!! Repect!!
    Uziz haqizda ham bir malumotni muxlislarga ochsayiz yaxshi bulardi

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: