Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(64)

ЧЎТМАЗОР
Кеча йўлим Эскижувага тушиб қолди. Савдогар хотинларнинг жағи тинмайди. Дунёнинг масалалари уларнинг лабларини дикир-дикир ўйнатиб турибди. Қўлимдаги картошканинг у ёқ бу ёғини айлантириб кўрган бўлиб, савдогарлар суҳбатига қулоқ тутдим:
-Пошша бору, чўтир пошша, ўшачи, “Одамлар сояда тўпланмасин”, деб дарахлани жувонмай қивотганмиш.
-Ҳа, ўзгинаси жувонмай бўсин, ер ютсин-а уни, эни дарахтга осиладими?
-Ҳа, нима, сизникига осилсин-ми?

Бўлди кулди, бўлди кулги. Бу хотинлар аскияда саксонта эркакни ҳам эмаклатиб ташларкан:
-Ўзим қулоғим билан битта коттакондан эшитдим, ўша чўтир пошшангиз дарахтлани орқасига одамла бекиниб олиб ҳужум қилишидан қўрқар эмиш…
-Уми? Балодан ҳам қўрқмийди. Манимча тахти чириган, шуни ремонт қивотти, озмунча болор керак бўладими?
-Кимга ўзигами ёки қизларигами?

Яна хотинларнинг қийқириғи. Мен ҳам қўлимдаги картошкани айлантириб-айлантиб кулиб олдим.
-Топмадингизлар, дунёнинг ҳамма котта довлатлари бирлашиб Қаддофийни уч ойда ҳам ўлдиролмабди, нага, чунки ҳаммаёқ саҳро… Бу гўрсўхта ҳам Тошканни саҳро қимоғчида…
-Вой, жинни-пиннимисиз? Набарот саҳрода топиш осон-ку? Бир зумда топволади.
-Қумми тагига кириб кетса, қаттан топволади?
-Бўмаса ҳали Тошканни қумлоққа ҳам айлантиради бу чўтир десангиз-чи?
-Керак бўса, мана шу бозорни ҳам бузворади.
-Ҳа, ардона қогур , бутунлай бузворди-ку, намаси қолди?
-Ҳали, бу ҳолваси, норинини энди кўрасиз.
-Эшитувдим, Туркман отидан олиб келибди. Шуни сўйиб от гўштидан норин пиширмоқчи денг?
-Ёзда отникига бало борми, молники ҳам бўлаверади қази учун. Отникини қишда ейдилар..
-Вой, у ҳам, эркашкалари ҳам молникини эмас, отникини яхши кўришади-ку?
-Сиз қаттан била қолдингиз, унинг ўзига пишириб берганмисиз дейман?
-Вой, унга пиширмай  берадиганлар кўп ўзи…

Аския қанча давом этди билмайман, бир пайт хотинлардан бири менга қараб бақира бошлади:
-Опаси бўйидан, оввал мулла жирингини чўзинг, ана ундан кейин хом ейсизми, уйингизга олиб кетиб пишириб ейсизми ўзингиз биласиз…

Шундагина билмай хом картошкани тишлаб юборганимни сезиб қолдим. Хайриятки, чўнтагимда рўмолча бор экан, оғзимдагини ўшанга олиб, савдогар холанинг олдига битта мингталикни ташладим.

-Ош бўсин, мана бунисини ҳам тишаб кўринг, ука! Э, тўхта тағин чўтирнинг одами эмасмисан, қулоғинг динг бўб турганди?

Мен индамай узоқлашдим. Ҳалиги аёл орқамдан картошка отди:
-Ҳа, чўтиринг билан чўтмазор бўл!

Бунақасини эшитмагандим, “қўшмазори” бор эди, энди “чўтмазори” ҳам чиқибди!

Ана шунақа, ким айтади бизда сўз эркинлиги йўқ деб?

Нофизий, Тошкан.

One Response

  1. Maza qib o’qidim! Rahmat Nofiziyga, o’ziyam topib yozadi!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: