Соҳиб Қаро

Қолса гар ҳижрон, аламда ишқ эли ҳеч шод эмас

ФИРОҚИНГ ТИЙҒИДИНКИМ…

Висолингғаки зор айлаб, қилурсен кўнглум хумора,
Дилим тортқай азобингни, поёни йўқки минг бора.
Жунун этгайки ишқинг чу, мени ўртабки тобора,
Фироқинг тийғидинким, хаста жисмим бўлди юз пора,
Эрур ҳар пора бир кўз қилғали ҳолимни наззора.
Гунгу лол этти ғоятким сеҳр, жодуси ишқнинг,
Ажабким қолмади сеҳри мен эшитган куй, қўшиқнинг.
Зарра парвоси ҳам йўқтур куйса гар ёри маъшуқнинг,
Ғуборим жисми хижрон даштида саргашта ошиқнинг
Куюндек ҳар қаёнким мойил ўлди, бўлди оввора.
Алам, хижрон азобидин нетай, телба бўлуб қолдим,
Ажаб Мажнун эрурменким, ниҳоят бўйнума олдим.
Танимда куч, мадорим йўқ, ниҳоят чарчадим, толдим,
Не тош урғон танимға урди, кўксум чокиға солдим,
Мени бедил кўнгул касб эттим ани кўнглудек хора.
Менга сен илтифот кўрсат, агарда айласанг ҳиммат,
Менинг чунким бу албатта эрур ҳар нарсадан қиммат.
Дилинг майлини ҳеч билмай, ки қилдим сенга кўп хизмат,
Олиб юз пора кўнглум, итларингға айладинг қисмат,
Итингмен, айб эмас, жано, манга ҳам тегса бир пора.
Нечукким айламай эъзоз сенингдек кўкда моҳимни,
Агарким бўлса ювгумдур ки қон бирла гуноҳимни.
Азобинг мунча қаттиқдур, топиб айтгум гувоҳимни,
Танимни ишқ асири айладинг, манъ этма оҳимни,
Чу қил ўт ичра тушти, дуд бўлмоқдин эмас чора.
Юрурсен мухтасар қилмай, аҳду паймон ила сўзни,
Ажабким бир қиё боқмай ўтурсен очмайин юзни.
Ниҳоят термулурменким, узолмасмен сира кўзни,
Малак таслими шайтон кибридектур, буки ақл ўзни
Қилиб маъмури амр истар аморат нафс аммора.
Кимики кўрса хуснунгни чунон ошуфта бўлғайлар,
Не ошуфта бўлур, хаттоки чин ошиқи ўлғайлар.
Бу ишқ Соҳиб Қаро бошиға тушти, эмди у найлар,
Навоий бода ютқон кўрса қон ютқон гумон айлар,
Су ичканни май ичкан соғинур, ким бўлса майхора.

АШКИМ ТОБИДИН

Баҳра олғай кенг бу олам ул қуёш офтобидин,
Олам аҳли ибрат олғай аҳли дин китобидин.
Балки тўймас ҳеч киши ёр рашкию итобидин,
Чарх бир дам эмин эрмас оҳу ашким тобидин,
Ёхуд анинг гирдибоди, ё мунинг гирдобидин.
Гарчи ким ошиқ эрурким санга қул ҳам бандадур,
Орзу, истакдин нигоро, дилларим пурҳандадур,
Гар қиё боқмай қўюрсенким, нигоҳинг кандадур,
Қатра ҳай ўтлуқ юзунгдинким оқар шармандадур,
Чашмаи хуршид анинг бу навь оби тобидин.
Қолса гар ҳижрон, аламда ишқ эли ҳеч шод эмас,
Барча ошиқ ғам чекарким, ҳеч бири бедод эмас.
Чун куюб йиғлайди кўнгул, чиққан ун фарёд эмас,
Зулфунга боғлиғдурур халқ, эйлаким, озод эмас
Ҳеч ким занжири ёхуд халқаи қўллобидин.
Пок дилинг ишқ ичра мени телба янглиғ билдиким,
Лек камина бир умрким сен сори интилдиким.
Доғи ҳижрон бу дилимни заъф айлаб, шилдиким,
Гўё кофур кўзунг торожи иймон қилдиким,
Нур ила зулмат бўлур зоҳир қошинг меҳробидин.
Тушмасун ҳеч ким бошиға бедаволиғ бўйлаким,
Менга гар ҳамдам эрурсен ишқ ғамидин сўйлаким.
Маъшуқа эрсанг агарда дил ғамини ўйлаким,
Кўзларинг аҳбобға душмандурурлар айлаким,
Қон тўкарлар кимки дам урса муҳаббат бобидин.
Эй рафиқ, не ошиқ ўлдунг, шоду хандон юрмасанг,
Нозанинлар суҳбатида, базм аро ўлтурмасанг.
Ёд айлаб фикратимни, ўй-хаёллар сурмасанг,
Заъфдин ўлгумдурур, эй соқий, агар еткурмасанг,
Қути жон ғунчаи сероб лаъли нобидин.
Ногаҳон бўйнумға тушти ул сифат андомиким,
Гангу лол этмоқда тун-кун бу сайднинг домиким,
Қалбида Соҳиб Қаронинг чин ниҳон бу номиким,
Эй Навоий, истама, ул йўқ оғиздин комким,
Баҳра топмоқ бўлмас анинг жавҳари ноёбидин.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: